Саноат – 0 дастури ривожланишининг истиқбол ва муаммолари рахмонов Нодиржон Рахмонжон ўғли


Download 157.31 Kb.
bet1/5
Sana07.04.2023
Hajmi157.31 Kb.
#1338033
  1   2   3   4   5
Bog'liq
H


САНОАТ – 4.0 ДАСТУРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИСТИҚБОЛ ВА МУАММОЛАРИ
Рахмонов Нодиржон Рахмонжон ўғли
Қўқон университети Бизнес кафедраси ўқитувчиси
e-mail: rakhmonovnodirjon@gmail.com; tel.: 91-150-01-04
Аннотация. Тўртинчи саноат инқилоби ишлаб чиқариш корхоналари учун технологик, ташкилий ва бошқарув нуқтаи назаридан долзарб муаммоларни келтириб чиқармоқда. Ушбу мақола юқори даражали бошқарувчиларнинг Саноат 4.0 концепциясини, янги технологияларни жорий этиш учун ҳаракатлантирувчи кучларни ва саноат 4.0 нинг асосий тўсиқларини бартараф қилишга қаратилган.
Калит сўзлар: Саноат 4.0, рақамлаштириш, рақамли стратегия, сунъий интеллект.
Кириш. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилаётгани ҳақида гапирди1. Ҳозирги кунда жаҳон миқёсида мамлакатимиз ҳақида сўз кетар экан, «Янги Ўзбекистон» ибораси бот-бот тилга олинмоқда. Бу кейинги йилларда ривожланишнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйганимиз, эришаётган улкан ютуқларимизнинг эътирофидир. Буларнинг барчаси ҳозирги кунда юртимизда тадбиркорларга берилаётган эътибор, имкониятлар, аҳборот теҳнологияларининг ривожланиши ва уларнинг турли соҳаларга тадбиқ қилинаётганидан далолат беради.
Ҳозир амалга оширилаётган тўртинчи саноат инқилоби ишлаб чиқариш корхоналари учун технологик, ташкилий ва бошқарув нуқтаи назаридан бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Янги технологияларни қўллаш ва жараёнларнинг ўзгариши билан иш соҳасида сезиларли ўзгаришлар кутилмоқда. Келажакдаги ишлаб чиқариш тизимлари ходимлардан янги маъсулиятларни талаб қилади. Ишни ташкил этиш вақт ва ҳудудга янада мослашувчан бўлишни талаб қилади, қолаверса, иш оқимларини янада шаффоф, марказлашмаган ва кам иерархик ҳолатга келишига сабаб бўлади2. Рақамлаштиришнинг аниқ хавфини тахмин қилиш қийин, аммо ҳозирги кунда баъзи мамлакатларда ишчилар бошқаларга қараганда ҳимоясизроқ эканлиги аниқ бўлиб бормоқда. Масалан, айрим минтақаларда 25% дан ортиқ иш ўринларини автоматлаштириш хавфи юқори3.
Яқинда МДҲ мамлакатларининг бирида ҳукумат ва бизнес вакиллари билан ушбу масалаларга бағишлаб ўтказилган йиғилишда ўша давлат раҳбари тўртинчи саноат инқилоби технологиялари билан шуғулланишга масъул идора раҳбарларига қарата шундай деган: “Келажак технологиялари учун глобал майдондаги кескин рақобат ҳозирнинг ўзида бошланиб кетди. Бунда бизнинг асосий вазифамиз вақтни йўқотиб қўймаслик. Йўналишларга масъул қилиб белгиланган ташкилот раҳбарлари шуни билсинки, бугун ҳатто мавзуга, муаммога киришиш, ўрганиш учун ҳам вақт қолмаган. Ҳозирнинг ўзидаёқ мақсадни аниқ белгилаб, улар юзасидан ишларни бошлаш зарур, акс ҳолда, кеч бўлади”.
Бундан кўриниб турибдики, ривожланишдан ортда қолишни истамаган мамлакатлардан нафақат ўзгариш­лар фалсафасини англаш қобилияти, балки уларнинг ҳаётимизга кириб келиш даражаларини ҳисобга олган ҳолда мобиллик, тезкорлик, кенг кўламли ишларни кечиктирмасдан амалга ошириш талаб қилинади.
Клаус Шваб одамни сергаклантирувчи бир фактни келтиради: “Ҳозирда дунё ҳудудининг 17 фоиз қисмида яшовчи аҳоли ҳалигача биринчи саноат инқилоби даврида ҳаёт кечирмоқда. Чунки 1,3 миллиард аҳоли электр энергиясидан фойдаланиш имкониятидан, демакки, у билан боғлиқ технологиялардан фойдаланишдан мосуво. Дунё аҳолисининг 50 фоизга яқини, қарийб 4 миллиард киши эса ҳали иккинчи саноат инқилоби даражасида қолиб кетган давлатларда истиқомат қилади. Замонавий рақамли технологиялар, хусусан, интернет бу мамлакатлар учун ҳали ушалмаган орзу”. Бу нимани англатади, қайси давлат тўртинчи саноат инқилоби моҳиятини англаб етмаса, катта тезлик билан ривожланаётган техника замонидан орқада қолса, ривожланган мамлакатлар қаторидан пастлаб бораверади. Натижада эса ўша 17 фоиз ёки 50 фоиз таркибига қўшилиши эҳтимолдан йироқ эмас. Таъкидлаш жоизки, шу маънода технологик янгиланишларнинг асосий йўналишларини тўғри белгилаб, қайси технологиялар Ўзбекистоннинг инновацион тараққиётига мос келишини аниқлаб, уларни ривожлантириш борасида аниқ дастурларни ишлаб чиқиш зарур.

Download 157.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling