Sanoat ekologiyasi
Download 0.97 Mb.
|
Курс иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Миллий стратегия ва ҳаракат режаси қабул қилинган
Орол денгизининг қуриши, дарёлар сувининг ифлосланиши ва сув омборларининг қурилиши кўплаб қимматли балиқ турларининг камайишига олиб келди. Ўзбекистонда ҳар йили маҳсус руҳсатномалар асосида турли ҳайвонлар ов қилинади. Руҳсатсиз ов қилиш айрим ноёб ҳайвон турларининг йўқолишига олиб келмоқда. Ўзбекистонда ноёб ўсимлик ва ҳайвонлар қонун томонидан химоя қилинади ва улардан оқилона фойдаланиш, муҳофаза қилиш учун хилма-хил тадбирлар ўтказилмоқда. Ўзбекистонда Биологик хилма- хилликни сақлаш бўйича Миллий стратегия ва ҳаракат режаси қабул қилинган(апрел, 1998) ва зарур тадбирлар амалга оширилмоқда. «Ўрмон тўғрисида» (1999 й.), «Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» (1997 й.), «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» (1997 й.) қонунлари қабул қилинган. Ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш учун қўриқхоналар ва буюртмахона, парваришхоналар ташкил этилган. Ўзбекистон Республикасида ҳозирги кунда 9 қўриқхона, 2 миллий боғ, 9 давлат буюртмахоналари, 1 экомарказ фаолият кўрсатаяпти. Ажойиб табиат гўшалари, тоғ, қайир ва тўқай ўрмонлари муҳофазага олинган. Алоҳида қўриқланадиган ҳудудлар 2 млн. гектардан ортиқ майдонни эгаллаган бўлиб, бу peспублика ҳудудининг 4%дан зиёдини ташкил қилади. Мамлакатнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун алоҳида қўриқланадиган ҳудудлар майдони 10% дан кам бўлмаслиги керак.
3.1 жадвал Хулоса Бутун дунёда экологик барқарор бўлган мамлакат сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан ривожланиш мумкин. Ўзбекистон Республикасида ҳам бу соҳага катта аҳамият қаратилган. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов «Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» номли асарида: «Табиий ва минерал хом-ашё заҳираларидан ваҳшийларча, экстенсив усулда, жуда катта харажатлар ва исрофгарчилик билан фойдаланишга асосланган социалистик хўжалик юритиш тизимининг бутун моҳиятига мамлакат ихтиёридаги беқиёс бойликларга авайлаб муносабатда бўлиш ғояси бутунлай ёт эди. Аксинча, бойликлардан бундай фойдаланиш икки тузумнинг иқтисодий мусобақасида мамлакатнинг асосий дастаги, экспорт имкониятларининг негизи бўлиб келди» деб таъкидлаган эди. Бундай хўжалик юритиш табиат ва иқтисодга катта зарар келтирди; яшаш шароитларининг ноқулай санитар-гигиэник ҳолатларини келтириб чиқарди; кўпинча экологик муаммоларни, жумладан, Орол денгизи муаммоларини вужудга келтирди ва мураккаблаштирди. «Асрлар туташ келган паллада бутун инсоният, деб таъкидлайди И.А.Каримов, - мамлакатимиз аҳолиси жуда катта экологик хавфга дуч келиб қолди. Буни сезмаслик, қўл қовуштириб ўтириш ўз-ўзини ўлимга маҳкум этиш билан баробардир». Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев БМТнинг 72 - ансамблеясидаги нутқида “Биз бу йилги БМТнинг Орол денгизи инқирозидан зарар кўрган аҳолига самарали ёрдам кўрсатиш дастурини тўлиқ амалга ошириш тарафдоримиз” деб таъкидлаган. Афсуски, ҳали кўплар ушбу муаммога бепарволик ва масъулиятсизлик билан муносабатда бўлмоқдалар ва ҳозирги кунда экологик таълимнинг умумий даражаси ҳали етарли эмас, аҳолининг экологик маданияти эса талабга жавоб бермайди. Ҳар қандай соҳадаги мутахассислар ҳам экологик билимга эга бўлишлари, табиат ва жамият ўртасида ўзаро боғлиқлигининг замонавий муаммоларини билиши ва уни олдини олиш чора-тадбирларини билиши керак. Атроф муҳитга хўжалик фаолиятининг мумкин бўлган салбий таъсирининг сабабларини тушуниши, табиатга инсон фаолиятининг аниқ таъсир этиш оқибатларини ва йўналишининг тавсифини малакали баҳолаши лозим. Ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал этиш учун тегишли табиатни муҳофаза қилиш талабларга мувофиқлигини таъминлаш, экологик муаммоларнинг илмий жиҳатдан соғлом ечимларни ишлаб чиқиши ва амалга оширишни билиши керак. Бунда экология соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш ва бошқа соҳалардаги мутахассисларга экологиянинг асоси қонунларини ўргатиш, муҳитга таъсир этувчи антропоген омилларнинг олдини олиш, мамлакат аҳолисига экологик таълим-тарбия беришнинг аҳамияти катта. Тавсия этилаётган маъруза матнлари тўпламида замонавий экологиянинг асосий қоидалари, биосферанинг тузилиши, тирик моддаларнинг биосферадаги аҳамиятини белгилаб беради. Экотизим ва жамият, популяциялар экологияси, ҳаётнинг асосий муҳитлари ва унга организмларнинг мослашуви қараб чиқилади, Ноосферанинг концепцияси ифода этилган, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, сув, ҳаво каби алоҳида компонентларга ва табиатга нисбатан антропоген таъсир этиш масалалари ёритилган. Экологик муаммоларни хўжалик фаолиятини экологик тартибга солиш йўли билан ҳал қилиш, инсоннинг қишлоқ хўжалик фаолиятини табиатга таъсир этишига катта аҳамият берилган. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling