Sanoat ekologiyasi
Download 0.97 Mb.
|
Курс иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Mavzu: Mintaqaviy ekologik muammolar. Raxmonova Nilufar Shorasil qizi
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O‘RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI TOSHKENT KIMYO-TEXNOLOGIYA INSTITUTI 70710401-Atrof-muhit muhofazasi (kimyo va oziq ovqat sanoati) mutaxassisligi bo‘yicha “SANOAT EKOLOGIYASI” kafedrasi “Mintaqaviy ekologik muammolar” fanidan KURS ISHI Mavzu: Mintaqaviy ekologik muammolar. Raxmonova Nilufar Shorasil qizi Toshkent 2022 Барқарор ривожланишда ресурслардан фойдаланиш. Давлат бошқаруви халқаро хамкорлик Режа: Кириш Барқарор ривожланиш: муаммолар ва истиқболлар Хилма - хиллик ва баркарорлик Барқарорлик ва барқарор ривожланиш Хулоса Фойдаланилган адабиётлар К И Р И Ш Сув ресурслари Ўзбекистонни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишида асосий табиий омил ҳисобланганлиги учун, сувни тежаш, сувларни муҳофаза қилиш дастурини амалга ошириш тавсия қилинган. Масалан, сув ва тупроқларни шўрланишини олдини олиш, сувлар сифатини яхшилаш мақсадида ер-сув ресурсларини комплекс бошқаришини жорий этиш ҳисобга олинган. Ер-сув ресурсларини шўрланишига қарши курашиш бўйича тавсиялар, шу жумладан, шўрланиш муаммоларини миллий даражада хал этиш ва самарадорлигини ошириш, дарё оқими ва сув (ҳавзаларига) омборларини бошқариш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш, дарё ҳавзасида шўрланиш стандартлари тизимини яратиш, шўрланган ерларни даврий равишда оборотдан чиқариш, мониторинг ва назорат тизимини такомиллаштириш, шўрланишга қарши курашнинг муқобил вариантларини яратиш, экологик-иқтисодий баҳолаш, дренаж системаларини яратиш ва жорий этиш ва бошқалар эътиборга олинган. Сув ресурслари билан бир қаторда ер ресурслари ҳам Ўзбекистонни барқарор ижтимоий-иqтисодий ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ер ресурсларидан ҳам барқарор фойдаланишга эришиш ва муҳофазалаш маҳсадида комплекс тадбирлар ишлаб чиқилган ва уларни амалга ошириш талаб қилинади. Масалан, қишлоқ хўжалигини тузилишини ўзгартириш, қишлоq хўжалик ерларини ҳосилдорлигини орттириш, ўғитлар ва пестицидлар, бошқа кимёвий воситалардан фойдаланиш, чорвачилик ва яйловлардан фойдаланиш талаблари бажарилиши ҳисобга олинмоқда. Ер ресурсларига боғлиқ муаммолар, тавсифномалари, 10-12 маърузалар мазмунида баён этилган. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича миллий харакат дастурида белгиланган устивор харакатларда табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш ишида биохилмахилликни сақлаш ва чўлланишга қарши курашиш, кўзда тутилган биохилмахилликни сақлаш, уларни тавсифномалари, сақлаш муаммолари 13-15 маърузаларда баён этилган. Ўзбекистонда биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича миллий стратегия ва харакат режаси ишлаб чиқилган. Алоҳида муҳофаза қилинадиган табиат худудларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш зарур ҳисобланади: Масалан, Алоҳида муҳофаза қилинадиган табиат худудлари тизимини қайта қуриш, бошқаришни такомиллаштириш, qўриқхоналар ва миллий боғлар мақомига qатъий риоя қилишни таъминлаш, табиат худудлари кадастрини систематик юритишни ташкил этиш, миллий боғлардаги инфратузилмаларни мустаҳкамлаш, экологик туризмни ривожлантириш, жамоатчиликни табиат ресурсларига эътиборини, хабардорлигини орттириш, табиат худудлари тармоғини кенгайтириш аҳамиятлидир. Бугинги кунда Ўзбекистонда деярли 100 турдаги минерал хомашёнинг 900 га яқин конлари топилган, улардан 60 дан ортиғи ўзлаштирилган ва саноатда фойдаланилмоқда. Нефт газ, кўмир, олтин, мис, qўрғошин, вольфрам, молибден, графит, табиий тузлар, цемент ва ғишт хомашёсининг топилган захиралари асосида нефть, газ конлари, шахталар, конлар, карьерлар, очиқ конлар ва бошқа саноат тармоқлари ишламоқда. Уларга Олмалиқ ва Навоий кон металлургия комбинатлари, Ангрен кўмир кони, Газли ва Шўртон газ конлари, Кўкдумалоқ нефть кони, Оhангарон ва Навоий цемент комбинатлари мисол бўлади. Топилган минерал хомашё ресурсларининг умумий қиймати 300 млд доллар миқдорида баҳоланган. Минерал хомашё базаси систематик равишда қайта тиклашни, жойлашиш структурасини ва фойдаланишни яхшилашни талаб қилади. Бозор муносабатлари шароитида республиканинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши учун фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш миқдорини ошириш аҳамиятга эга. Бу мақсадда хомашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш масалалари муҳимдир. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил тасдиqлаган “Ер ости бойликлари тўғрисида” ги қонуни 36-моддасида ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича асосий талаблар баён этилган. Юқоридаги кўриб чиқилган барча табиатдаги масалалар асосида айтиш мумкинки, Ўзбекистонда барқарор ривожланиш – табиатни қайта тикланадиган, қайта тикланмайдиган ресурсларидан, сайёрамиздаги жараёнлар ва ҳодисаларни бошқарувчи табиий қонунларни ҳисобга олган ҳолда биз ва келажакдаги авлодларимизнинг фойдаланишини самарадорлигини оширишда катта йўлдир. Шу йўлни мустаҳкамлаб, табиатни ардоқлаб келажакда инсоният учун яшашга соғлом, хавфсиз экологик муҳитни яратиш планетадаги барчамизга боғлиқ экан. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соқасида давлат назорати ва тармоқлараро бошқарувни Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси олиб боради. Қўмита ўз фаолиятида табиатни муҳофаза қилиш соҳасида халqаро шартномаларга давлат қўмитаси низомига асосланади. Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилиш уч босқичда олиб борилади: Биринчи босқич – атроф табиий муҳит ҳолатини ва уни ифлослантирувчи манбаларни, табиий ресурслардан фойдаланишни мониторингини олиб бориш. Иккинчи босқич – истиқболни режалаштириш, экология экспертизасини уюштириш, табиатдан фойдаланишни такомиллаштириш, илмий-техникавий меъёрлаштириш каби фаолиятларни олиб боради. Учуинчи босқич – атмосфера ҳавоси, ер, сув, минерал ресурслар, хайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш бўйича назорат инспекция ишларини олиб боради. Hар бир босқич ўзига хос усулларга асосланиб, ўз фаолиятини бирга хал қилади. Атмосфера ҳавоси, ер усти ва ер ости сувлари, тупроқ, ўсимлик қопламини тозалигини, ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича умумий вазифани бажаради. Hозирги вақтда атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларини хал қилишда шуғулланаётган 100 дан ортиq халқаро ташкилотлар мавжуд. Бу муаммоларни хал этишга Бирлашган Миллатла Ташкилоти (БМТ) ва унинг махсус бўлимлари энг кўп хисса qўшмоқда. БМТ 1949 йилдан тузилган. Ўзбекистон Республикаси 1992 йил мартда БМТ аъзолигига қабул қилинди. БМТ бош Ассамблеяси вазифаларига фаолиятларига БМТ нинг табиатни муҳофаза қилишдаги сиёсатини ва йўналишларини шакллантириш ва халқаро ҳамкорлик мавзуларини белгилаш киради. 1971 йилда 25-сессияда “Ривожланиш ва атроф муҳит” дастурини резолюцияси қабул қилинган. ушбу ташкилотнинг табиатни муҳофаза қилишдаги ваколатларини белгилади. Масалан, атроф муҳитнинг глобал характердаги муаммоларини хал этиш учун маъсулият, атроф муҳитнинг халқаро муаммоларини хал этишдаги бошқарувчилик роли, дунё миқёсида атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги битимларни ишлаб чиқиш ва тегишли форумларни ўтказиш, атроф муҳит фондини бошқариш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларини хал этишда ривожланаётган давлатларга ёрдам бериш ва ҳ.к.з. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling