«Sanoat ishlab chiqarishni tashkil etish» kafedrasi «Mikroiqtisodiyot» fanidan Mavzu


Корхонада иқтисодий салоҳият билан таъминланганлик ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар


Download 221.64 Kb.
bet4/6
Sana27.01.2023
Hajmi221.64 Kb.
#1133889
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
курс иши 2021

Корхонада иқтисодий салоҳият билан таъминланганлик ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар

Кўрсаткичлар

2010

2015

2016

2017

2018

2019

2020

Активларнинг умумий ўртача қиймати, минг сўм (2.2.1-жадвалдаги 1-3 қаторлар йиғиндиси)

14223832

39217089

39213452

44052747

57487337

64297895

68639481

Меҳнат салоҳиятинин ўртача қиймати, минг сўм

5975849

10679147

12158902

13971758

18413114

24266293

21163083

Иқтисодий салоҳият (Ис)нинг ўртача қиймати (1қ+2қ)

20199681

49896236

51372354

58024505

75900451

88564188

89802564

Активларнинг Ис. билан таъминланганлиги, сўм (3қ:1қ)

1,42

1,27

1,31

1,32

1,32

1,38

1,31

Меҳнат салоҳиятини Ис. билан таъминланганлиги, сўм (3қ:2қ)

3,38

4,67

4,23

4,15

4,12

3,65

4,24

Барча активларнинг Ис.даги улуши, % (1қ:3қ*100)

70,4

78,60

76,33

75,92

75,74

72,60

76,43

Меҳнат салоҳиятининг активлар билан таъминланганлиги, сўм (1қ:2қ)

2,38

3,67

3,23

3,15

3,12

2,65

3,24

“Андижон биокимё заводи” АЖнинг 2010-2020 йиллик маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисоб-китоб қилинган
кўрсаткичларни иқтисодий салоҳиятни ўртача йиллик қийматига нисбати олинади.
Янги замонавий техника ва технологияларни жорий этиш учун унинг иқтисодий - ижтимоий самарадорлигини аниқлаш керак бўлади. Шу сабабли янги замонавий техника ва технологияни жорий этиш асосида халқ хўжалигида, жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда юқори натижа, кўрсаткичларга эришиш учун техник чора-тадбирларнинг қайси бири фойдали эканлигини аниқлаш зарур.
Техник тадбирларнинг асосий гуруҳлари қуйидагилардан иборат:

  • Асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва воситаларнинг янги ҳамда такомиллашган турлари ва конструкциялари;

  • хомашё, материаллар, ёқилғи ва энергиянинг замонавий турлари;

  • технологик жараёнларнинг янги ва такомиллашган турлари;

  • маҳсулотнинг кимёвий ва физикавий хоссаларини, параметр ва ассортиментларини яхшилаш;

  • технологик жараёнларни механизациялаштириш ва автоматлаштириш тизими;

  • жиҳозларни модернизациялаш;

  • бино ва иншоотларнинг замонавий типларини яратиш;

  • меҳнатни ташкил этиш ва бошқаришнинг янги ва такомиллашган усуллари;

  • ихтирочилик ва рационализаторлик таклифлари.

Корхоналар, тармоқлар ва тармоқлараро комплексларда ишлаб чиқариш суръатини тезлаштириш, маҳсулот ҳажмини кўпайтириш, унинг сифатини ошириш, ишлаб чиқаришнинг фойдалилигини кўтариш учун фан-техника тараққиётини жадаллаштириш керак бўлади. Бу иш маълум чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига бўлиши мумкин. Чора-тадбирлар албатта самарали бўлиши керак. Уни ҳисобга олмасдан, бахслашмасдан фан-техника бўйича тадбирларни ишлаб чиқаришга жорий этилмайди.
Фан-техника тараққиёти тадбирлари иқтисодий самарасини ҳисоблаш тартиби расмий ҳужжатлар, яъни методик қўлланмаларда изоҳлаб берилган.
Уларга қуйидагилар киради:

  • капитал қўйилмаларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш бўйича намунавий услуб;

  • миллий иқтисодиётда замонавий техника, инновацион, ихтирочилик ва рационализаторлик тавсифларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш методикаси;

  • корхоналар ва ишалб чиқариш бирлашмалари бошқарувининг автоматлаштирилган системасининг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш методикаси;

  • бошқарувнинг автоматлаштирилган тизими самарадорлигини

  • меҳнатни илмий ташкил этиш, яъни Рот бўйича тадбир-чораларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш методикаси;

  • атроф-муҳитни муҳофаза этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун сарфланган ҳаражатларнинг иқтисодий самарасини аниқлаш учун вақтинчалик методика.

Ундан ташқари, тармоқ вазифалари, илмий текшириш институтлари, лойиҳа ташкилотлари, олий ўқувюртлари ҳам методик материаллар тайёрлаш мумкин.
Техника тараққиёти энг аввало янги техникани яратиш орқали амалга оширилади, рўй беради. Шу сабабли яратилган ва жорий этилаётган техника самарали ёки самарасизлигини билиш керак бўлади. Демак, самарани ўлчашвабаҳолаш керак.
Янги техниканинг иқтисодий самарадорлиги барча саноат тармоқларида, илмий-текшириш институтларида, лойиҳалаш ташкилотларида тегишли тадбирларни аввалги йиллардаги ўзлаштириш натижаларини ифодаловчи ҳужжатлар асосида аниқланади.


Download 221.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling