«Sanoat ishlab chiqarishni tashkil etish» kafedrasi «Mikroiqtisodiyot» fanidan Mavzu


Download 221.64 Kb.
bet2/6
Sana27.01.2023
Hajmi221.64 Kb.
#1133889
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
курс иши 2021

Курс иши кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.


  1. Корхоналар иқтисодий салоҳияти тушунчаси ва унинг мазмуни

Иқтисодиёт – инсониятнинг мавжуд бўлиши ва ривожланишининг асосини ташкил қилади. Унинг асосий мақсади аҳоли эҳтиёжларини тўлақонли қондириш бўлиб, у ишлаб чиқариш кучларининг ривожланганлик даражаси, яъни инсонларнинг билимлари, малакалари, моддий техник базанинг замонавийлиги билан аниқланади.


Мазкур санаб ўтилган манбалар ўз навбатида иқтисодий салоҳиятнинг мезонлари ҳисобланади. Яъни омил ва манбаларнинг мавжудлиги билан иқтисодий субъектларнинг салоҳияти белгиланади.
Иқтисодиётнинг ривожланиш даражаси уни салоҳияти орқали намоён бўлади.
«Иқтисодий салоҳият» тушунчаси илмий адабиётларда ХХ асрнинг 1970 йилларида юзага келиб, жамият умумривожининг сифат ўзгаришларини акс эттириш мақсадида фойдаланилган. Иқтисодий салоҳият тушунчасини, уни ижтимоий моҳиятини ҳамда шу соҳада амалга оширилган қарашларни тизимли тадқиқ этишдан аввал “салоҳият” категориясини қараб ўтамиз.
Салоҳият лотинча “рotentia” сўзидан олинган бўлиб, куч, заҳира, имконият, манба маъносини билдириб, бирор бир масалани ечимини топиш учун хизмат килади.
Корхонанинг иқтисодий салоҳиятини шакллантириш ва ривожлантириш муаммолари замонавий илмий адабиётларда турлича талқин этилган.
Иқтисодий салоҳият-иқтисодиётни жами саноат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш қобилияти йиғиндиси, қурилишни амалга ошириш, юкларни ташиш, аҳолиэҳтиёжларини қондириш ва уларга хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва истеъмолни ривожланишини таъминлашдир.2 Бу тушунчалар, иқтисодий салоҳият тушунчасини тўлиқ моҳиятини очиб бера олмаганлиги сабабли, унга аниқлик ва қўшимчалар киритишни талаб этади.
Агар моддий неъматларни ишлаб чиқариш ва маълум хизматларни кўрсатиш деб фараз қилинса, у тармоқнинг иқтисодий салоҳияти моҳиятини очиб бериши мумкин.
Мамлакат иқтисодий салоҳияти деганда маълум даврда халқ хўжалиги тармоқларини саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш қобилияти йиғиндиси, капитал қурилиш амалга ошириш, юк ташиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш тушунилади.
Иқтисодий салоҳият меҳнат ресурслари миқдори ва сифати, уларнинг малакавий тайёргарлиги, саноат ва қурилиш ташкилотларининг ишлаб чиқариш қуввати ҳажми, қишлоқ хўжалигининг ишлаб чиқариш имкониятлари, автомобиль магистрали узунлиги ва транспорт воситаларининг мавжудлиги, номоддий соҳаларнинг тармоқ ривожланиши, фан ва техниканинг ютуқлари, фойдали қазилма бойликларини қидириб топиш, яъни жамиятнинг ишлаб чиқариш кучларини йиғиндиси мамлакатнинг миллий бойлиги ҳажмига боғлиқ.3
Тадқиқотчилар Г.Б.Клейкор, Р.М.Качалов, В.Л.Тамбовцевлар корхонани ижтимоий иқтисодий салоҳияти тушунчасига–маълум шароитларда корхонани фаолият чегаралари ва имкониятлари доирасидаги стратегик ресурслар йиғиндиси деб таъриф беришган. Бундан ташқари олимлар томонидан корхонани стратегияси механизми ишлаб чиқилди. Механизм корхона салоҳияти таҳлили, бу соҳадаги маҳсулотлар бозори таҳлили орқали хўжалик юритишнинг минтақавий имкониятларини аниқлаш имконини беради.
Бир қатор мутахассислар иқтисодий салоҳият билан миллий даромад ишлаб чиқариш динамикасини ва саноат ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулоти ўсишини тенг деб фикрлашади. Лекин мамлакатда истеъмол товарлари ишлаб чиқариш қиймати буткул ўсганда ҳам иқтисодий салоҳиятдан тўлиқ фойдаланилганини билдирмайди. Мавжуд салоҳият имкониятлари бўлганда ҳам фонд қайтими камаяди, меҳнат унумдорлигининг ўсиши пасаяди, иқтисодиёт ривожининг бошқа кўрсаткичлари секин ўзгаради.
Кўпчилик иқтисодчилар иқтисодий салоҳиятни мавжуд ресурслар йиғиндиси, деб қарашади. Масалан, рус олимлари М.З.Бар ва А.Ю.Денисов корхонани иқтисодий салоҳияти4 деганда уни иқтисодий ресурслари йиғиндиси деб қараб, уларни материал, молиявий, меҳнат ва табиий ресурсларга ажратишган.
Материал ресурслар деганда ишлаб чиқариш воситалари меҳнат воситалари ва меҳнат предмети, молиявий ресурсларга банк ҳисобида турган шахсий ва заём маблағлари, истеъмолчилар ва етказиб берувчилар ҳисобидаги маблағлар киради.
Табиий ресурслар иқтисодий салоҳиятнинг бир қисми ҳисобланади. Ресурс салоҳияти ўз навбатида жамиятни моддий бойлиги ва хизмат кўрсатиш имкониятини яратиш ресурси ҳисобланади.
Ресурс салоҳияти молиявий, меҳнат ва табиий ресурслар йиғиндиси ҳисобланиб, шу орқали маҳсулот ишлаб чиқаришни билдиради. Шунингдек, ҳар бир ресурс улушини ортиши ресурс салоҳияти ўсишига олиб келади.
Барча ресурсларнинг қўшилиши натижасида корхонада жараён юзага келади ва бир хил бўлмаган якуний натижани билдиради.
Мавжуд бўлган ва фойдаланилаётган табиий ресурслар моддий неъматлар ишлаб чиқаришнинг элементи ҳисобланади, шунинг учун иқтисодий салоҳият ўзгарганда уни ҳисобга олиш шарт.
Бозор муносабатлари шароитида корхонани иқтисодий жараёнларининг содир бўлиши ва унга маълум даражада фойда келтириши учун моддий (асосий воситалар, айланма маблағлар) ва меҳнат ресурслари билан биргаликда номоддий активлар ҳам иштирок этади. Уларнинг йиғиндисини аввалгидек моддий ва меҳнат ресурслари деб номлаб бўлмайди. Агар шундай қилинса, уларнинг таркибига номоддий активлар кирмай қолади. Шу сабабли, барчасини умумлаштириб корхонанинг иқтисодий салоҳияти деб номланса, мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки бунда моддий ресурслар билан биргаликда номоддий активлар ва меҳнат ресурслари тўлиқ ўз ифодасини топади. Уларнинг таркибий тузилишини қуйидаги чизмада кўриш мумкин. (1-расм)
Шундай қилиб, корхонанинг иқтисодий салоҳияти деганда, бунда юзага келадиган иқтисодий жараённи тўлиқ таъминлашда бевосита иштирок этадиган барча моддий бойликлар ва меҳнат ресурслари ҳамда номоддий активлар йиғиндиси тушунилади.
Иқтисодий салоҳиятни баҳолашнинг баъзи назарий ва методологик жиҳатларига иқтисодий таҳлил нуқтаи назаридан эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Зеро, корхонанинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, унда иқтисодий ўсишни таъминлаш учун мухим омил ҳисобланади.
Иқтисодиётда ҳар қандай категория маълум ўлчамга эга бўлиши лозим. Худди шундай корхонанинг иқтисодий салоҳиятини баҳолашда, энг аввало, иқтисодий таҳлилнинг мақсади ва вазифасидан келиб чиқиб, унинг қиймати ва ҳаражати нуқтаи назаридан аниқлаш лозим. Ушбу кўрсаткичнинг тўлиқ қийматини баҳолашда асосан бухгалтерия баланси маълумотларидан фойдаланилади. Бунинг учун бухгалтерия балансидаги асосий восита, айланма маблағлар ва номоддий активларнинг умумий суммаларини ҳамда ҳисоб-китоб орқали аниқланган ишчи ва хизматчиларнинг пулда ифодаланган қийматини олиш мумкин.


1-расм.Корхонани иқтисодий салоҳиятининг таркибий тузилиши.
Шундай қилиб, корхонанинг иқтисодий салоҳиятини таҳлил қилишда хўжалик фаолиятида содир бўладиган иқтисодий жараёнда иштирок этадиган барча моддий ресурслар (асосий ва айланма маблағлар) ва номоддий активлар ҳамда меҳнат ресурслари биргаликда муштарак ҳолда ўрганилади. Моддий ресурслар ва номоддий активлар тўғрисидаги маълумотлар бухгалтерия балансида ифодаланади.
Корхона иқтисодий салоҳиятини баҳолашда моддий ресурслар ва номоддий активлар билан биргаликда меҳнат ресурслари қийматини ҳам инобатга олиш лозим. Аммо бу кўрсаткич бухгалтерия балансида кўрсатилмайди. Шу сабабли унинг пулдаги ифодасини топиш лозим.
Ходимлар иш кучининг умумий қийматини пулда ифодалаш учун қуйидаги амални бажариш лозим.
Биринчидан, барча ходимларни категорияларга бўлиб чиқилади. Ҳар бир категориядаги ходимларни тайёрлашга кетган қиймати аниқланиб, шу категория бўйича уларнинг умумий суммаси топилади.
Юқордаги формула асосида амалий маълумотлардан фойдаланган холда натижанинг ўзгаришини таъминловчи барча омиллар таъсирини ҳисоблаб чиқса бўлади.

Корхонанинг иқтисодий салоҳияти





Барча ресурслар

Номоддий активлар









Моддий ресурслар

Меҳнат салоҳияти








Асосий воситалар

Айланма маблағлар

Ходимлар сони





Моддий активлар

Асосий воситалар

Узок муддатлий молиявий куйилмалар

Моддий захиралар

Дебиторлар

Киска муддатлий молиявий куйилмалар

Пул маблағлари

Товар белгиси

Рухсатномаси (лицензия)

Патент

Фирма баҳоси

ва бошкалар

Барча руйхатдаги ходимлар сони-
нинг бошка кўрсаткичлар ўлчов бирлигида (сўмда) ифодаланиши

2-чизма. Корхона иқтисодий салоҳиятининг таркибий тузилиши


Буни амалга ошириш учун корхонанинг бухгалтерия баланси ва бошқа маълумотлари асосида иқтисодий салоҳиятга кирувчи категорияларни алоҳида элементлари бўйича ҳам аниқлаш мумкин. Бунинг таркибий тузилиши қуйидаги чизмада келтирилган (2-чизмага қаранг).

Шунингдек жамиятда мавжуд бўлган ишчи-ходимларнинг билим даражаси-бу кадрларнинг малакаси билан боғлиқ бўлиб, уларнинг касбий тайёргарлиги ва улардан самарали фойдаланиш ҳам киради.


Шу билан бирга мамлакатнинг табиий-иқлим шароитлари ҳам ҳисобга олинади.
Иқтисодий салоҳият - мураккаб, кўп қиррали категория бўлиб, бир қанча тизимчалардан иборат бўлади. Уларга ишлаб чиқариш, илмий-техник, меҳнат, таълим салоҳияти киради.
Ишлаб чиқариш иқтисодий салоҳиятини тармоқларнинг ноишлаб чиқариш салоҳияти тўлдиради. Иқтисодчи олим Т.Хачатуровнинг фикрича, ижтимоий иқтисодий салоҳиятда катта ўринни ноишлаб чиқариш салоҳияти эгаллайди. Улар хаёт шароитлари ва меҳнаткашлар маданиятини англатиб, ўз навбатида иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатади. Ноишлаб чиқариш салоҳиятига ноишлаб чиқариш соҳалари ходимлари, унинг моддий базаси-уй-жойлар, коммунал хўжалиги, маиший хизмат ташкилотлари ва корхоналари, савдо-сотиқ, санъат ва фан, ақлий қадриятлар-билим, тажриба, маданият киради.
Юқоридаги фикр-мулохозалар асосида хулоса қилиб айтганда, корхонани иқтисодий салоҳияти деганда корхона ихтиёридаги мавжуд ресурслардан ва ишчи-ходимлар қобилиятидан фойдаланган ҳолда истеъмолчилар талабини қондирадиган маҳсулот ва хизмат ҳажмини яратиш имкониятидир.
Корхона иқтисодий салоҳияти қуйидаги мавжуд ресурслар ва қобилиятларни ўз ичига олади:

  • Мавжуд корхона ресурсларининг ҳажми ва сифати (ходимлар сони ва сифати, асосий ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фондлари, айланма фондлар ва моддий заҳиралар, молиявий ва номоддий ресурслар-патентлар, лицензиялар, ахборотлар, технологиялар);

  • Корхона ходимлари маҳсулот ишлаб чиқариш қобилияти (мутахассислар, асосий ва ёрдамчи ходимлар сони, ходимларни маълумоти даражаси, малакаси, психофизиологик ва мотивация даражаси);

  • Мавжуд ресурслардан фойдаланишда корхонанинг бошқарув қобилияти-бошқарувчининг касбий ва малакавий даражаси, ташкилий структурани янгилаш, ҳосил қилиш қобилияти, қўл остидаги ходимларни ижодий ва ташаббускорлигини ривожлантириш даражаси;

  • Ишлаб чиқаришни янгилашга корхонанинг инновацион қобилиятини йўналтириш, техника-технология, ташкилий иқтисодий ва бошқариш инновацияларини йўлга қўйиш.

  • Корхона фаолиятини йўлга қўйишдаги ахборот ресурси-юзага келган муаммони бартараф қилиш ва имкониятларни ишга солиш;

  • Корхона молиявий қобилияти, унинг кредит қобиллиги, ички ва ташқи қарздорлиги, молиявий барқарорлиги ва бошқалар.

Юқорида санаб ўтилган корхонанинг барча иқтисодий салоҳияти элементлари йиғиндиси жами натижаларни ёки энг юқор иишлаб чиқариш даражасига эришишдаги юзага келган тузилма ва ресурслардан самарали фойдаланиш қобилиятини билдиради.
Иқтисодий салоҳиятни ўрганишда ишлаб чиқариш билан ноишлаб чиқариш соҳалари фаолиятига эътибор қаратиш зарур. Хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият натижаси моддий шаклда бўлмайди. Бунда мижозга ходим томонидан сифатли кўрсатилган хизматлар корхонанинг ривожланиш даражасига боғлиқ. Мижоз хизматни сотиб олар экан, охиригача ҳаридининг қиймати ва баҳосини тушуниб етмаслиги мумкин.
Бу фаолият ходимнинг хизмат кўрсатишни ташкил қилиш хусусиятига боғлиқ. Бу эса ходимларнинг аниқ касбий билимлар, тажрибага эга бўлишини тақозо этади. Шунинг учун бу соҳада асосий натижа ходимга боғлиқбўлади.
Иқтисодиётнинг даврий айланиши реал секторнинг сезиларли ва узоқ муддатли ўсишини англатади. Муайян минтақада иқтисодий ривожланиш имкониятлари ва истиқболларини баҳолаш учун улардаги ўсиш даражаларини, хусусан, барқарор ўсиш учун салоҳият ва заҳираларга эга корхоналарни аниқлаш керак. Интеграциялашган иқтисодий салоҳият категориясидан фойдаланиш яширин имкониятлар ва заҳираларни аниқлаш, максимал ўсишни прогноз қилиш имконини беради. Кўрсаткичларни таҳлил қилишда иқтисодий салоҳият категориясини қўллаш бир қатор муҳим афзалликларга эга.
Биринчидан, бу бизга иқтисодиётнинг ҳозирги ва келажакдаги ҳолатини ҳар томонлама баҳолашни яратишга имкон беради, шу билан бирга корхонанинг анъанавий молиявий таҳлилга қараганда кўпроқ турли хил нуқтаи назардан баҳоланади.
Иккинчидан, бу бизга турли соҳалардаги корхоналарни ва умуман саноатни бир-бири билан тўғри таққослаш имконини беради.
Учинчидан, ҳар қандай минтақада жойлашган корхоналарнинг иқтисодий салоҳиятини аниқлаш бизга бир хил методологиядан фойдаланган ҳолда бутун ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти тўғрисида хулоса чиқаришимизга ва шунга мос равишда турли минтақалар ва минтақаларни бир-бири билан таққослашга имкон беради. Бироқ, иқтисодиётда салоҳият категориясини қўллаш бир қатор омиллар билан мураккаблашади. Буларга иқтисодий салоҳият категориясини талқин қилишдаги қарама-қаршиликлар ва фарқлар, ягона методологиянинг йўқлиги қўшимча маълумотлар тўплаш ва қайта ишлаш заруратини юзага келтиради.
Иқтисодиётдаги иқтисодий салоҳият категорияси юқорида айтилганидек ХХ асрнинг 70-йиллардан бошлаб ривожлана бошлади. Бу даврларда муаллифлар томонидан берилган иктисодий адабиётларда учрайдиган иқтисодий салоҳият тушунчасига берилган таърифларида асосий эътибор материал (ресурс) таркибий қисмига ёки қобилият, қобилият ва яширин заҳираларга қаратилади. Иқтисодчи олимлар томонидан таъкидлаб ўтилган қарашларига асосланган ҳолда салоҳиятни аниқлашнинг асосий иккита ёндашуви шакллантирилган.
Биринчи ёндашув малакали меҳнат ресурслари сони ва уларнинг ҳозирги ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичларни ўз ичига олади. Меҳнат ресурсларининг манбалари, яъни жамиятларнинг ишлаб чиқарувчи кучларини ташкил этувчи элементларидир. Иқтисодчи олим П.А.Игнатовский иқтисодий салоҳият категориясини "Замонавий машиналар тизимлари ва бошқа асбоб-ускуналар, бутун илмий ва ишлаб чиқариш жараёни, қидириб топилган ва қазиб олинган заҳиралар"5 деб таърифлайди. Ҳом ашё ва энергия, меҳнат ресурслари, улкан ишлаб чиқариш тажрибаси ва бошқалардан иборат.
Иккинчи ёндашув, иқтисодий салоҳиятни биринчи навбатда, ижтимоий-иқтисодий тизимнинг қобилияти сифатида тушунади. Шундай қилиб, баъзи муаллифлар иқтисодий салоҳиятни субъектнинг умуман ишчанлик қобилияти, бирор бир товар ярата олиш қобилияти деб изоҳлайдилар. Салоҳият категориясини икки даражада кўриб чиқиш мумкин: Улар, эришилган (мавжуд) даражаси ва узоқ муддатли (максимал) даражаси. Олинган натижа ҳозирги вақтда тадбиркорлик субъектлари эга бўлган ресурслар ва қобилиятларни англатади. Истиқболли даража – бу корхона ўзининг барча имкониятлари ва яширин заҳираларидан фойдаланган тақдирда корхона эга бўлиши мумкин бўлган ресурсларнинг максимал миқдорини белгилайди.



Download 221.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling