Саноат иқтисодиёти


Download 44.61 Kb.
bet2/5
Sana25.01.2023
Hajmi44.61 Kb.
#1122078
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу

Саноат тараққиётининг муҳим қонуниятларидан бири саноат ходимларининг маданий-техникавий, маънавий-маърифий даражаси ўсиши, ишлаб чиқариш малакаси ва тажрибасининг тинмай ошиб боришидир.
Ўзбекистон меҳнаткашларининг билим ва кўникмаси, ишлаб чиқариш малакаси ва маҳорати, маданий ва маърифий савиясини юқори даражага кўтариш бўйича амалга оширилаётган ишларда ҳам саноатнинг юқори ўрин тутишини кўриш мумкин.
Саноат мамлакат мудофаа қобилиятининг моддий базаси, эл-юртда тинчлик ва барқарорликни сақлашнинг муҳим омили, қўшни мамлакатлар мустақиллигини, ҳамкорлиги ва бирдамлигини таъминловчи муҳим соҳадир. Ўзбекистон давлати мудофаасини кафолатлашда саноатнинг роли бебаҳодир.
Саноат шундай тармоқки, барча мамлакатларнинг сиёсий, иқтисодий ва ташкилий интилишлари, уларнинг хўжалик жиҳатдан бирлашиши, яъни иқтисодий интеграция тавсифида ўз ифодасини топади. Натижада барча мамлакатларнинг табиий, меҳнат ва молиявий ресурсларидан, фан-техниканинг барча ютуқларидан оқилона фойдалиниш имкониятлари юзага келади.
Саноат, айниқса оғир саноат бутун ижтимоий ишлаб чиқаришни идустрлаштириш муаммоларини ҳал этиш калитидир. Шу сабабли жамиятнинг моддий-техника базасини қайтадан куриш ишини ўзбек халқи унинг энг муҳим соҳаларини ривожлантиришдан бошлади. Чунки бу соҳалар Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий қудратини, халқ фаровонлигини янада оширишнинг пойдевори бўлиб ҳисобланар эди, бундан кейин ҳам шундай бўлиб колаверади.
Меҳнатни ижтимоий ташкил этишнинг энг олий тури – концентрациянинг юқори даражаси билан кичик бизнес ва тадбиркорликни уйғунлаштириш асосида ижтимоий ишлаб чиқаришни уюштиришнинг илғор усуллари-ихтисослаштириш, кооперативлаштириш ва комбинатлаштириш ҳам саноат соҳасида ҳукмронлик қилади ва яхши самаралар беради.
Ижтимоий-иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришни таъминловчи буюк харакатлантирувчи куч – бу рақобат, яъни беллашув, рақиблар кураши ҳам саноат соҳасида ривож топади. Илғор техника ва технологиялардан фойдаланиш, материалларнинг янги турларини яратиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришдаги маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини юқори даражага кўтариш, ишлаб чиқаришнинг бошқа бир қатор техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш асосида унинг самарадорлигини кўтариш учун харакат ва бошқа меҳнат анъаналари ҳам аввало, саноат соҳасида вужудга келди ва келмокда.
Мустақилликнинг афзалликлари ва Давлатнинг иқтисодий сиёсати саноатнинг етакчи ўрнини янада оширмокда. Ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва уларнинг ечимини топиш даставвал саноат соҳасида амалга оширилмокда ва яхши самара бермокда.




    1. Download 44.61 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling