Саноатда меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш кўрсаткичларини яхшилашкириш


-жадвал Корхона персоналининг мажбурият таснифи


Download 283.55 Kb.
bet8/10
Sana30.04.2023
Hajmi283.55 Kb.
#1404999
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Sanoatda mehnat salohiyatidan f

1-жадвал
Корхона персоналининг мажбурият таснифи
Бунда: Хм.м. – мажбурият, масъулият ва малакага эга бўлган ходим; Мф.б. – меҳнат фаолияти давомида бажариши мумкин бўлган меҳнат функцияси (доимий ҳолда эмас); Мх. – мутлоқо бу меҳнат функциясини бажармаган ёки хабардор эмас.
Мазкур жадвалдан, корхона бош директори меҳнат фаолиятида мотивация функциясини доимий ҳолда, бош муҳандис режалаштириш, назорат қилиш, мотивация ва ўзаро мувофиқлаштириш меҳнат функциясини, кадрлар ва мижозлар билан ишлаш менежерлари меҳнатни ташкил қилишни, режалаштириш бўлими бошлиғи назорат қилиш меҳнат функцияларини мос равишда бажармаслигини кўриш мумкин. Меҳнат малакасининг пастлиги натижасида мижозлар билан ишлаш менежери мотивация ва режалаштириш бўлими бошлиғи мотивация ва ўзаро мувофиқлаштириш функцияларини мутлоқо бажармаган. Аниқланган натижалардан хулоса қилиш мумкинки, таҳлил қилинаётган корхонадаги ходимлар меҳнат малакаси ва мажбуриятни тўлиқ ва қисман бажариши 90 фоиз, малакасиз ва мажбуриятни бажармаслик ҳолатлари 10 фоизни ташкил қилмоқда. Таҳлил қилинаётган корхонада персонал бошқарув ходимлари меҳнат функцияларини бажаришда лавозим мажбурияти ва масъулиятини ҳис қилган ҳолда самарали меҳнат фаолиятини олиб боришмоқда.
Меҳнат функциясини бажаришга масъул бўлган ходим, ўз лавозимидаги меҳнат функциясини бажариши лозим. Бундай ҳолат, ходимларнинг лавозим бўйича меҳнат функцияларига кирмайдиган ишларни қилмаслик ва унга жавоб бермасликни юзага келтиради ҳамда пировардида лавозим меҳнат функцияларидаги мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаб беради.
Тадқиқотлар натижасида таснифланган мажбурият таснифи корхонадаги лавозим меҳнат мажбуриятини ифода этади. Шундай қилиб, ходимлар меҳнат фаолиятидаги лавозим талабларига жавоб бериши, шунингдек, мавжуд лавозим ҳам персоналга мос келмоғи керак. Бу албатта корхонага ходимларни лавозимга тайинлаш ва сифатли меҳнат функцияларини бажариш учун ходимни қўшимча ўқитиш, семинар-тренинг ёки малакасини оширишга сарфланадиган вақт ҳамда молиявий харажатларни тежаш имконини беради.
Персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш натижаларидан корхона раҳбарияти нафақат персонал меҳнат сифатини балки мазкур лавозимга ходимнинг мос келишини ҳам аниқлаш мумкин. Ходим ўз мажбурият даражасида юқори меҳнат натижаларини кўрсатса, демак меҳнат лавозимига муносиб ҳисобланади.
Юқорида келтирилган коэффициентлардан фойдаланиб мезонлар ҳисоблаб топилади ва уларни лавозим бўйича мажбурият даражаларини қиёслаш асосида персонал меҳнат самарадорлигини аниқлаш мумкин. Агар меҳнат натижаси лавозим бўйича персонал мажбурият даражасига мувофиқ келса, ходимлар самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётганлигини англатади. Меҳнат натижаси мажбурият даражасига мос келмаса, унда раҳбарият томонидан бажарадиган функцияни қайта кўриб чиқиши, меҳнат функцияси миқдорини ошириши ёки қисқартириши эвазига меҳнат самарадорлигини ошириши мумкин.

Download 283.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling