Саноатда меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш кўрсаткичларини яхшилашкириш
Иш вақтидан фойдаланиш коэффициенти
Download 283.55 Kb.
|
Sanoatda mehnat salohiyatidan f
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меҳнат унумдорлиги коэффициенти
- Иқтисодий самарадорлик коэффициенти
Иш вақтидан фойдаланиш коэффициенти – белгиланган кунлик иш вақтидан унумли фойдаланиш (фойдаланилганлик) даражасини ифода этади. Ишлаб чиқаришда меҳнат мажбуриятини бажариш учун сарфланган вақт (Ик.д) билан, иш кунининг нормал давом этиш муддати (соат) (Ид) ўртасидаги вақт нисбати ва у қуйидаги формула асосида аниқланади:
Иш вақтидан фойдаланиш ва унинг унумсиз сарф бўлишини ҳар томонлама таҳлил қилиш, ундан тежамли фойдаланиш ҳамда беунум сарф бўлаётган иш вақтини бартараф этиш, меҳнатни илмий асосда ташкил этишнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Юқори меҳнат самарадорлигига эришишнинг асосий шартларидан бири ҳам иш вақтидан тўлиқ фойдаланиш ёки уни иқтисод қилишдир. Меҳнат унумдорлиги коэффициенти – ишчиларнинг шартли бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш вақти (Ми.в)ни ҳисобот давридаги ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми (Иҳ)га нисбатини тавсифлайди: Бажарилган иш сифати коэффициенти – ҳисобот давридаги маҳсулот сотиш ҳажмини (Мс.ҳ) ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига нисбати асосида аниқланади: Бажарилган ишнинг молиявий самарадорлик коэффициенти – ҳисобот даврида ходимлар ишлаб чиқарган маҳсулот (Имаҳ)дан маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфлар (Ис) айирмаси ва унинг маҳсулот ишлаб чиқариш қийматидаги фарқланиш нисбатини ифода этади: Персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш мезонларига яна ҳам кўплаб мезонларни киритиш мумкин. Ҳар бир соҳа фаолиятида улар мукаммал мезон бўлишлиги мумкин, бизнинг таҳлилимизда мазкур баҳолаш мезонлари асосий ҳисобланади. Масалан: тиббиёт соҳасида персонал меҳнатини баҳолаш мезони сифатида беморларнинг касаллик кучайиб кетиши бўйича қайта мурожаатлари камайиши ёки беморларнинг шифо топиб соғайиб кетишлиги хизмат қилади. Персонал меҳнат самарадорлигини ҳаққоний (реал) баҳолашда корхона фаолиятининг асосий мақсадлари билан амалдаги персонал бажарадиган меҳнат мос келишлиги лозим. Корхона мақсадига эришиши ишлаб чиқаришда юқори самарадорликни таъминлаш персонал ўз хизмат вазифасини сидқидилган ташаббускорлик кўрсатиб бажаришига боғлиқ. Юқорида келтирилган мезонлар корхонадаги ишчи, хизматчи ва мутахассислар тоифасидаги персонал меҳнатини аниқлаш учун самаралидир. Корхонадаги раҳбар ва ходимлар (қўл остидаги ишчилар, мутахассислар, хизматчиларни бошқарадиган) меҳнат самарадорлигини баҳолаш учун бошқа аниқлов мезонлардан фойдаланилади. Раҳбар ва ходимларнинг меҳнат самарадорлигини баҳолашда бошқарув меҳнат самарадорлиги мезонини аниқлаш ва таҳлил қилиш муҳим ҳисобланади. Бошқарув меҳнат самарадорлиги самарали персонал меҳнатини юзага келтиради. Бошқарув меҳнати ва самарали персонал меҳнати корхона фаолиятининг муваффақиятини таъминловчи куч ҳисобланади. Якуний ҳолатда корхонанинг самарали фаолиятини ташкил этади. Бошқарув меҳнат самарадорлиги, самарали натижа билан фойдаланилган ёки сарфланган ресурс ҳажми нисбатидир[9]. Бошқарув самарадорлигини баҳолаш ҳар қандай ишлаб чиқаришда самарадорлик турлича бўлганлиги боис бирмунча мураккаб ҳисобланади, қайд этиш лозимки, бошқарув меҳнат самарадорлиги икки самарани иқтисодий ва ижтимоий мақсадни кўзлайди. Персонал меҳнат самарадорлиги ҳам айни шундай самарага эга, бошқарув меҳнат самарадорлиги меҳнат бошқарувидан ягона фарқли томони ўлчов, ҳисоблаш ва муҳимлик жиҳатидан фарқ қилишидадир. Корхонанинг бошқарув меҳнат самарадорлигини тадқиқ қилиш асосида, самарадорлик қуйидагиларда намоён бўлади: янги ғоялар татбиқ этилиши; персонал бошқаруви концепциясини ишлаб чиқиш; персонални назорат қилиш ва меҳнат мотивациясини оширувчи чораларни қўллаши; аниқ режалар асосида корхона мақсадларини рўёбга чиқариш. Ижтимоий самаранинг иқтисодий самарадан фарқли жиҳати миқдор жиҳатдан ўлчаб бўлмаслигидадир. Шундай бўлса-да улар ўзаро боғлиқликда амал қилади. Корхонасида меҳнат бошқарувининг иқтисодий мезони бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: Иқтисодий самарадорлик коэффициенти – корхона фаолиятидаги мақсадли сарф-харажатлар (маҳсулот ишлаб чиқаришга харажат) натижасида эришилган юқори маҳсулот ишлаб чиқариш натижасини тавсифлайди. Бу эса корхона фаолиятида сарфланган маблағларнинг фойдали ёки мақсадсиз эканлигини аниқлаш имконини беради. Ишлаб чиқариш ҳажми ёки бир-бирлик хизмат қийматида (Иҳ) бошқарув сарфлари суммасининг (Хб) нисбати асосида аниқланади: Download 283.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling