Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари
§. “3. Штуцерлар, фланецлар, қопқоқлар ва махкамловчи буюмлар ҳақидаги маълумотлар” бўлими
Download 488.36 Kb.
|
2 5443074417145941934
- Bu sahifa navigatsiya:
- маълумотлар” б ў лими
§. “3. Штуцерлар, фланецлар, қопқоқлар ва махкамловчи буюмлар ҳақидаги маълумотлар” бўлими
“Номланиши” устунида штуцернинг белгиланиши кўрсатилади ва бу буғинга кирувчи барча деталлар (патрубок, фланец, қопқоқ, мустахкамловчи ҳалқа, қистирма, махкамлайдиган буюмлар), шунингдек идишнинг фланеци ва қопқоғининг белгилари бирма-бир қайд этилади. “Сони” устунида бир хил турдаги деталларнинг умумий сони кўрсатилади. “Ўлчамлари” устунида қуйидагиларни кўрсатиш керак: патрубок учун – деворининг ташқи диаметри ва қалинлиги; фланец учун – руйхат бўйича тартиб рақами ёки стандарт бўйича белгилаш ва стандарт тартиб рақами; қопқоқ учун - рўйхат бўйича тартиб рақами ёки стандарт бўйича белгиланиши ва стандарт тартиб рақами, ёки ташқи диаметри ва қалинлиги; махкамловчи ҳалқа учун – ташқи диаметри ва қалинлиги, ёки рўйхат бўйича тартиб рақам; қистирма учун - ташқи диаметри ва қалинлиги, ёки рўйхат бўйича тартиб рақами, ёки стандарт тартиб рақами; махкамловчи учун - резьбанинг номинал диаметри. “Материал” устунида пўлат маркаси ва кимёвий таркибга ва техникавий талабларга стандарт тартиб рақами (ТУ) кўрсатилади. §. “4. Сақлагич мосламалари, асосий арматура, назорат-ўлчаш асбоблари, хавфсизлик асбоблари ҳақидаги маълумотлар” бўлими Бўлим идишни тайёрловчи томонидан фақат идиш билан сақлагич мосламаси, арматуралар ва асбоблар бирга олиб келинган бўлса тўлдирилади, акс ҳолда тайёрловчи “Етказиб берилаётган хажмга кирмайди” - деган ёзувни ёзиб қўйиши керак. “Номланиши” устунида қуйидагилар кўрсатилади: сақлагич клапанлар учун – паспорт буйича (сертификат) номланиши ёки шартли белгиланиши; мембранали саклагич мосламаси учун - паспорт (сертификат) бўйича номланиши ёки тури; беркитувчи ва беркитувчи-тартибга солувчи арматура учун, шунингдек босимни, ҳароратни ўлчаш учун асбоблар, суюқликнинг сатхини кўрсаткичлари ва шу кабилар – номланиши ёки меъёрий хужжатлар бўйича (ТУ) шартли белгиланиши. товушли, ёруғли ва бошқа сигнализаторлар ва блокировкалар ўрнатилганда уларнинг батафсил тавсифлари кўрсатилиши лозим. “Сони” устунида бир турдаги мосламалар, арматуралар, асбобларнинг умумий сони кўрсатилади. “Ўрнатиш жойи” устунида мослама, арматура ёки асбоблар ўрнатиладиган йиғма бирлик номи кўрсатилади. “Шартли ўташ жойи” устунида мембранали сақлагич мосламаси учун мембрананинг шартли диаметри кўрсатилади. “Шартли босим” устунида мембрана сақлагич мосламаси учун ишлаб кетиш учун энг паст (минимал) ва энг юқори (максимал) босим кўрсатилади. “Корпус материали’ устунида пўлат маркаси ва кимёвий таркибга ва техник талабларга стандарт тартиб рақами кўрсатилади. §. “5. Идишни тайёрлашда фойдаланадиган асосий материаллар ҳақидаги маълумотлар” бўлими “Элементнинг номи” устунида босим остидаги элементлар (гардиш, - таглик, қопкоқ, қувурлар панжараси, қобиқ, штуцерлар, фланецлар ва бошқалар)нинг номлари кўрсатилади. “Материал” устунида материалнинг маркаси, кимёвий таркибга ва техникавий талабларга стандарт тартиб рақами (ТУ), материал сертификатидан эритиш (партия) тартиб рақами, металл махсулотни тайёрловчи сертификатининг тартиб рақами ва санаси ёки протокол (баённома), ёки сертификат бўлмаган ҳолатида, идишни тайёрловчи-заводдаги синаш баённомасининг номери ва санаси кўрсатилади. Қолган устунларда металл махсулотларни тайёрловчи сертификатидаги маълумотлар кўрсатилади, сертификат бўлмаган холларда - идиш тайёрловчисининг заводдаги синови ҳақидаги баённомаларидан маълумотлар кўрсатилади. §. “6. Идиш корпусининг ўлчовлари харитаси” бўлими “Элемент номи” устунида меъёрий техник хужжатларга мувофиқ, тегишли ўлчовлар ўтказиладиган идиш элементлари кўрсатилади. “ Эскиз тартиб рақами” устунида паспортнинг ушбу бўлимига идиш тайёрловчи томонидан илова қилинаётган эскизнинг тегишли тартиб рақами кўрсатилади. Эскиз (намуна) 1-эскиз намунаси бўйича бажарилиши мумкин. 1 -эскиз “Кесимнинг тартиб рақами” устунида илова қилинаётган эскизга мувофиқ элемент кесимининг белгиланиши кўрсатилади. “Диаметр” устунида қуйидагилар кўрсатилади: умумий кўриниш чизмасига ёки йиғма чизмага мувофиқ номинал ички ёки ташқи диаметри; меъёрий-техникавий хужжатлар талабларига мувофиқ диаметр ўлчамининг рухсат берилган оғиши; учта кесимда (учидаги бўйича, учидан 100 mm дан кўп бўлмаган масофада, ва элемент ўртасида) ўлчанган диаметр ўлчамининг ҳақиқий оғиши. “Яссилик” ва “Туғри чизиқликдан оғиш” устунида қуйидагилар кўрсатилади: меъёрий-техник хужжатларида регламентланган талабларида рухсат берилган нисбий яссиликнинг ва тугри чизиқликдан оғишларининг йўл қўйилган катталиклари; нисбий яссилик ва тугри чизиқликдан оғишининг хақиқий катталиклари. “Учма-уч пайванд бирикмалар қирраларини силжиши” устунида бўйлама ва ҳалқасимон чеклар учун қуйидагилар кўрсатилади: меъёрий-техник хужжатлари билан регламентланадиган талабларида рухсат берилган катталиклар; хақиқий ўлчаш натижалари. §. “7. Пайвандланган бирикмаларни синовдан ўтказиш ва тадқиқот қилиш натижалари” бўлими “Элементнинг номи” устунида бир турдаги пайванд чоклари учун тайёрланадиган назорат пайванд бирикмалари, пайванд чокларининг тартиб рақамлари (белгиси) билан деталнинг ёки йиғма бирликнинг номи кўрсатилади. Д еталнинг ёки йиғма бирликнинг пайванд чокнинг тартиб рақами (белгиси) билан кўрсатилган номи, ушбу паспортга идиш тайёрловчи пайванд чокларининг тури, уларнинг сони ва жойлашиши илова қилинган, кўрсатилган идиш лойихаси ёки эскиз таркибига кирувчи, пайванд чоклари назорати схемасига мос келиши керак. Эскиз 2 – эскиз намунаси бўйича бажарилиши мумкин. 2-эскиз 1- ўрталикдаги гардиш, назорат пластинаси №___ “Синов ўтказилганлиги ҳақидаги хужжат” устунида синов ўтказилганлиги ҳақидаги хужжатнинг номи, тартиб рақами ва санаси кўрсатилади. Пайванд бирикмалар учун Механик синовлар устунида қуйидагилар кўрсатилади: пайванд бирикмаларнинг 20 °С ҳароратда вақтли қаршилиги (мустахкамлик чегараси); зарбага чидамли ёпишқоқлик ўлчами, синаш ҳарорати ва намуна тури; гардиш диаметри ва 20 °С хароратдаги букилишга (эгилувганлик) синовда букилиш бурчаги. Металл чоклар ва термик таъсир зоналари учун “Механик синовлар” устунлари техник хужжатларда таъкидланган вазиятларда тўлдирилади: 20 °С ҳароратда вақтли қаршилик (мустахкамлик чегараси); узилганда нисбий узайиш; қаттиқлик. “Механик синовлар" устунида пайвандлашнинг ҳарорат – деформацион таъсири намоён бўладиган термик таъсир зонаси учун қуйидагилар кўрсатилади: зарбага чидамли ёпишқоқлик ўлчами; синаш ҳарорати; намуна тури; Бринелл бўйича қаттиқлик. “Бахо” устунида синовларнинг натижаларига бахо кўрсатилада ва меъёрий-техник хужжатларга илова қилинади (масалан: “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси қоидаларига мос келади). “Металлографик тадқиқотлар” устунида қуйидагилар кўрсатилади: макро ва микро тадқиқот олиб борилганлиги ҳақидаги хужжатнинг тартиб рақами ва санаси; металлографик тадқиқот натижаларини бахолаш ва меъёрий-техник хужжатга ҳавола (масалан “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси қоидаларига мос келади). “Пайвандловчининг тамғаси” устунида элемент пайванд чокларини ва назорат пайвандлаш бирикмаларни бажарган пайвандчининг тамғаси кўрсатилади. Агарда элемент чокларини пайвандлашни бир нечта пайвандчи бажарган бўлса, унда хамма пайвандчиларнинг тамғаси кўрсатилиши керак. §. “8. Пайвандлаш бирикмаларининг бузишсиз назорати ҳақидаги маълумотлар” бўлими “Пайванд чокни белгилаш” устунида лойиха таркибига кирувчи пайванд чокларнинг назорат схемасига ёки тайёрловчи паспортнинг ушбу бўлимига илова қилган эскизга мувофиқ пайванд чокнинг тартиб рақами ёки белгиланиши кўрсатилади. Эскиз 3-эскиз намуна бўйича бажарилган бўлиши мумкин. Ушбу устунда пайванд бўғиннинг (масалан: корпус, қобиқ, распредкамера ва бошқалар) ва бирикманинг (масалан: гардиш + гардиш чоки, кўндаланг чок, фланец + тагдон чоки ва бошқалар) номи кўрсатилишига йўл қўйилади. 3-эскиз Download 488.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling