Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари
Download 488.36 Kb.
|
2 5443074417145941934
24-жадвал “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси органларида рўйхатдан ўтган баллонларни техник назоратдан ўтказиш даврийлиги.
Агарда ишлаб чиқариш (корхона) шароитлари бўйича идишни белгиланган муддатга кўрикдан ўтказиш учун тақдим этиш имконияти бўлмаса, идиш эгаси уни муддатдан олдин тақдим этиши шарт. Баллонларни кўрикдан ўтказиш, баллон конструкциясини ишлаб чиққан мутахассис тасдиқлаган услуб бўйича олиб борилиши керак, бунда кўрикдан ўтказиш даврийлиги ва сифатига қараб саралаш (браковка) меъёрларини кўрсатиши керак. Техник кўрикдан ўтказишда, бузишсиз назоратнинг барча усулларидан, шу жумладан акустик эмиссия усулидан ҳам фойдаланишга рухсат берилади (йўл қўйилади). “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси органларида рўйхатдан ўтган идишлар бирламчи ва навбатдан ташқари техник кўрикдан ўтказилиши, шунингдек портлаш хавфи, ёниш хавфи бор моддалари ва ГОСТ 12.1.007-бўйича 1- ва 2-синф хавфи бор моддалари мавжуд идишларни даврий техник кўрикдан ўтказилиши, “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси инспектори томонидан бажарилади. “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси органларида рўйхатдан ўтказилмайдиган ва уларда юқоридаги моддалар мавжуд бўлмаган, идишларни даврий кўрикдан ўтказилишини, техник кўрикдан ўтказишни бажаришга рухсатномага эга ташкилот мутахассиси ўтказади. Ташқи ва ички кўриклар (текшириш) қуйидаги мақсадларга эга: бирламчи кўрикдан ўтказишда текширилади - ушбу Қоидаларга ва рўйхатдан ўтиш хужжатлари тақдим этилишига мувофиқ ўрнатилган ва жихозланган, шунингдек идиш ва унинг элементларида шикастланишларга эга эмас; даврий ва навбатдан ташқари кўрикдан ўтказишда идишнинг созлигини ва унинг келажакда ишлатиш имкони борлигини аниқлаш. Гидравлик синаш, идиш элементларининг мустахкамлигини ва бирикмаларнинг зичлигини текшириш мақсадига эга. Идишлар, гидравлик синашга, уларга арматура ўрнатиш билан тақдим этилиши керак. Ички кўрикдан (текширишдан) олдин ва гидравлик синашдан олдин идиш, тўхтатилган, совитилган (иситилган), манбаи билан ёки бошқа идишлар билан идишни боғлайдиган барча қувурлардан заглушкалар билан ёпилган (ўчирилган) бўлиши керак. Металлдан ясалган идишлар, металлгача тозаланган бўлиши керак. Хавфлилиги ГОСТ 12.1.007 бўйича 1- ва 2-синф бўлган зарарли моддалар билан ишлайдиган идишлар, ички ҳар-қандай ишларни бажаришдан олдин, шунингдек ички текширишдан олдин, белгиланган тартибда идиш эгаси тасдиқлаган, ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқномага мувофиқ диққат билан (пухта) ишлов беришга (нейтрализация, дегазация) йўлиққан бўлиши керак. Футеровка, изоляция ва химоянинг бошқа турлари, занглашдан (коррозиядан) қисман ёки тўлиқ бартараф этилган бўлиши керак, агарда идишлар конструкциясида кучланиш элементларининг материалида дефектлари пайдо бўлиш имконини кўрсатувчи белгиларга эга бўлганида (футеровканинг зич эмаслиги, қопламага ҳаво тўлиш - отдулины гуммировки, изоляциянинг ҳўлланиш излалари ва бошқалар). Электр иситкич ва идишни олиб келиш, ўчирилган (беркитилган) бўлиши керак. Бунда 15-илованинг 4, 5, 6-бандларининг талаблари бажарилиши керак. Фойдаланишда бўладиган идишларни навбатдан ташқари кўрикдан ўтказилиши, қуйидаги холатларда бажарилган бўлиши керак: агарда идиш 12 ой дан кўп фойдаланишда бўлмаганида; агарда идиш демонтаж қилинган ва янги жойга ўрнатилган бўлса; агарда дунгликлар ёки чуқурчалар туғриланган, шунингдек босим остида ишлайдиган идишларни қайта тиклаш ёки таъмирлашда, элементларни пайванд ёки кавшарлашни қўллаган холда; идиш деворига химоя қопламани қўйиш олдидан; босим остида ишлайдиган идиш ёки элементларнинг авариядан кейин, агарда тиклаш ишлари ҳажми бўйича шундай кўрикдан ўтказиш талаб қилинса; “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси инспектори талаби бўйича ёки босим остида ишлайдиган идишларни эксплуатация қилишда саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилиш учун, ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш учун, назорати бўйича жавобгарнинг талаби бўйича; Идишлар, цистерналар, баллонлар ва бочкаларни техник кўрикдан ўтказилиши махсус таъмирлаш-синаш шахобчаларида, тайёрловчи-ташкилотларда, тулдирувчи- йиғувчи станцияларда, шунингдек ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ кўрикдан (текширишдан) ўтказишни олиб бориш учун керакли база, жихозлари мавжуд - ташкилотда амалга оширилиши мумкин. Техник кўрикдан ўтказиш натижалари, идишни фойдаланишда рухсат берилган параметрлар ва кейинги кўрикдан ўтказиш муддатларини кўрсатиш билан кўрикдан ўтказишни бажарган шахс идиш паспортига ёзиши керак. Навбатдан ташқари кўрикдан ўтказишда, бундай кўрикда ўтказиш зарурияти нима сабабдан бўлганини кўрсатиши керак. Агарда кўрикдан ўтказишда қўшимча синовлар ва тадқиқотлар олиб борилган бўлса, идиш паспортида, синашга олинган намуналар ёки участкаларнинг жойлари кўрсатилиши билан бу синовлар ва тадқиқотларнинг турлари ва натижалари ёзилган бўлиши керак, шунингдек кўшимча синовларни ўтказишга заруриятни келтириб чиқарган сабаблар ҳам ёзилиши керак. Техник кўрик ўтказишда келгусида фойдаланишга яроқли деб топилган идишларга, ушбу Қоидаларнинг 40-бандига мувофиқ маълумотлар ёзилади. Агар аниқланган камчиликларни, сабаблари ва асоратларини, ўрнатиш (аниқлаш-белгилаш) қийинчилик туғдирса, идишни техник кўрикдан ўтказган шахс, идиш эгасидан махсус тадқиқот ўтказилишни талаб қилиши шарт (мажбур), зарурий холатда эса - камчиликлар келиб чиқиш сабаблари ҳақида эксперт ташкилотнинг хулоса-тавдимномасини, шунингдек идишни келажакда фойдаланиш имкониятлари ва шартлари ҳақидаги хулоса-тақдим этилиши керак. Агарда техник кўрик ўтказишда мавжуд камчиликлар ёки Қоидаларнинг бузилиш натижасида, келажакда фойдаланиш учун хавфли холатида бўлса, бундай идишни ишлатиш ман этилиши керак. Йиғилган холда етказиладиган идишлар, тайёрловчи томонидан тўхтатилади (консервация қилинади) ва уларни сақлаш шароитлари ва муддатлари фойдаланиш бўйича қўлланмада кўрсатиш керак. Бу талабларни бажаришда ишга туширишдан олдин, фақат ташқи ва ички курик ўтказилади, идишларини гидравлик синаш талаб этилмайди. Бунда гидравлик синаш муддати, идишни фойдаланишга рухсатнома бериш санасидан келиб чиққан холда белгиланади. Суюлтирган газлар учун сиғимлар изоляцияни унга қуйилишидан олдин фақат ташқи ва ички кўрикка учраши керак, агарда уларни сақлаш бўйича тайёрловчининг муддати ва шароитларига риоя қилинган бўлса. Кўрсатилган сиғимлар фойдаланиш жойига ўрнатилишдан олдин тупроқ билан тулдирилишигача, фақат ташқи кўрикка (текширишга) йўлиқиши мумкин, агарда изоляция берилиши вақтидан бери 12 ой ўтмаган бўлса, ва уларни монтаж қилишда пайвандлаш ишлари бажарилмаган бўлса, ташқи кўрикдан ўтади. Хавфлилиги ГОСТ 12.1.007 бўйича 1- ва 2-синф бўлган зарарли моддалар (суюқликлар ва газлар) босими остида ишлайдиган идишлар, ишчи босимга тенг, ҳаво ёки инерт гази босими остида идишнинг эгаси томонидан герметикликка синалиши керак. Синаш, идиш эгаси томонидан, белгиланган тартибда тасдиқланган йўриқномага мувофиқ ўтказилади. Ташқи ва ички кўрикларда (текширишларда) идишнинг мустахкамлигини камайтирувчи, барча камчиликлар аниқланган бўлиши керак, бунда қуйидаги камчиликларни аниқланишга алохида эътибор берилиши керак: идиш юзаларида - ёриқлар, зуриқишлар, деворларнинг занглашлари (айниқса отбортовка ва қирқиш жойларида), дунгликлар, ҳаво қопламлари (кўпинча “рубашка”ли идишларда, шунингдек оловли ёки электрли иситилиши билан), раковиналар (қуйма идишларда); пайванд чокларида - ушбу Қоидаларнинг 7-иловаси 14-бандида кўрсатилган пайвандлаш камчиликлари, зуриқишлар - ичининг емирилиши; парчиланган чокларда - парчинлаш орасидаги ёриқлар головканинг узилиши, парчинланган листларнинг қирраларидан ўтказиш излари, зуриқишлари, парчинланган чокларда занглашдан (коррозиядан) шикастланиши, парчинланган листлар қирралари тагида ва головканинг заклёпкаларида тирқишлар, бу айниқса агрессив мухитда (кислота, кислород, ишқор ва бошқалар) ишлайдиган идишларда; юзаси занглашдан (коррозиядан) химояланган идишларда - футеровканинг бузилиши, шу жумладан футеровка плиткаларининг қатламлари зичланмагани, қопламада ёриқлар, қўрғониш ёки бошқа қопламаларда, эмалларнинг ёрилиши қопламали қатламларда ёривлаб ва ҳаво йиғилиши (бўртиб қолиш), ташқи химоя қопламларида идиш девори металлнинг шикастланиши; металлопластик ва металлмас идишларда - махсуслаштирилган ташкилот ўрнатган, меъёрдан юқори армирланган толаларнинг қатламларга ажралиши ва узилиши. Курикдан ўтказаётган шахс, зарур бўлганда химоя қопламани олиб ташлашни талаб қилиши мумкин (тўлиқ ёки қисман). Баландлиги 2 m дан юқори бўлган идишлар, кўрикдан олдин идишнинг барча қисмларига хавфсиз бориш имконини таъминловчи керакли мосламалар билан жихозланган бўлиши керак. Идишларни гидравлик синаш, фақат ташқи ва ички кўрикнинг қоникарли натижаларида ўтказилади. Гидравлик синовлар, ушбу Қоидаларнинг 8-иловаси 15-бандидан ташқари, ушбу Қоидаларнинг 8-иловасида баён этилган талабларига мувофиқ ўтказилиши керак. Бунда синов босимининг катталиги, идиш учун рухсат берилган босимдан келиб чиққан холда аниқланиши (белгиланиши) мумкин. Идиш, синов босимида, тайёрловчининг бошқа кўрсатмалари бўлмаганида 5 min мобайнида бўлиши керак. Гидравлик синашдаги вертикал ўрнатилган идишларнинг синаш босими, идишнинг юқориги қопқоғида (таглик) ўрнатилган манометр бўйича назорат қилиниши керак. Гидравлик синашни олиб борилишининг имконияти бўлмаган холатида (фундаментда қаватлар орасидаги тўшама ёки идишнинг ичида сувнинг оғирлигидан кучланиш хосил бўлса катта; сувни йўқотиш қийин; идиш ичида футеровка мавжудлиги сув билан идишни тўлдиришга имкон бермаганида), пневматик синаш билан алмаштиришга рухсат беради (ҳаво ёки инерт гази билан). Синашнинг бу тури уни акустик эмиссия усулида назорат қилиш имкони бўлганида, йўл қўйилади. Пневматик синашда, хавфсизлик чоралари қўрилиши керак: босим ва манометрлар манбасининг тулдирувчи қувурлар вентили, синалаётган идиш жойлашган хонадан ташқарига чиқарилади, одамлар эса, синаш босимида идишни синовдан ўтказилган вақтда, хавфсиз жойга чиқарилади. Идишни техник кўрикдан ўтказиш кунини кўрикни ўтказувчи шахс билан олдиндан келишган холда идиш эгаси тайинлайди. Идиш унинг паспортида кўрикдан ўтказиш муддатидан олдин тухтатилиши керак. Идиш эгаси, идишни кўрикдан ўтказувчи шахсни 5 кун олдин кўрик ўтказилиши ҳақида огохлантириши керак. Белгиланган муддатга инспектор етиб келмаган холатида, идиш эгасининг буйруғи билан тайинланган комиссия кўрикни мустақил ўтказилишига маъмуриятга хуқуқ беради. Ўтказилган кўрик натижалари ва келгусида ўтказиладиган кўрик муддати идиш паспортига ёзилади ва комиссия аъзолари имзо қўйишади. Бу ёзувларнинг нусхаси, кўрик ўтгандан сунг 5 кундан кам бўлмаган муддатга “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекция органларига юборилади. Комиссия белгиланган келгуси кўрикдан ўтказиш муддати, ушбу Қоидаларда кўрсатилгандан ошмаслиги керак. Идиш эгаси кўрик ўтказиш учун уни ўз вақтида ва сифатли ўтказилишига жавобгардир. Металлнинг кимёвий таркиби ва механик хусусияти ёмонлашишни келтириб чиқариш мумкин бўлган мухит таъсиридаги идишлар, шунингдек ишлашда девор ҳарорати 450 0С дан ошган идишлар, белгиланган тартибда ташкилот рахбарияти тасдиқланган йўриқномага мувофиқ, идишдан фойдаланувчи ташкилот техник ходимлари томонидан қўшимча кўрикдан ўтказилиши керак. Қўшимча кўрикдан ўтказиш натижалари идиш паспортига ёзилиши керак. Лойихада, тайёрловчи томонидан, бошқа МТҲда белгиланган, хисобланган хизмат мудцатини ўтаб булган идишлар ёки техник хулосалар, хажмлар, усуллар ва даврий техник кўрик ўтказилиши асосида хисобланган (рухсат берилган) хизмат муддати узайтирилган идишлар учун, техник диагностикаси натижалари бўйича ва эксперт ташкилот қолдиқ ресурсларни аниқлаш бўйича аниқланган бўлиши керак. Агарда идишларда техник кўрикдан ўтказишда аниқланган камчиликларни тахлилида бу ташкилотда идишларни фойдаланиши режими билан боғлик холда пайдо бўлганида ёки бу конструкциядаги идишлар хос бўлса, унда кўрикдан ўтказувчи шахс, бу ташкилотда ўрнатилган барча идишларни навбатдан техник кўрикдан ўтказилишни талаб қилиши керак, агарда бу идишларни фойдаланиш бир хил режимда олиб борилган ёки бу конструкциядаги барча идишлар узига мос равишда, бу ҳақида “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси органларини хабардор қилиши керак. “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси органига камдан-кам (айрим) холларда, идишнинг қониқарли холатини тасдиқланган эксперт ташкилотнинг тақдим эттан хулосаси билан идиш эгасини асосланган ёзма илтимоснома-аризаси бўйича, идишларнинг техник кўрикдан ўтказилишининг белгиланган муддатларини узайтириш хуқуқини берилади. Download 488.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling