Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари
Download 488.36 Kb.
|
2 5443074417145941934
1 §. Умумий талаблар.
Темир йўл цистерналар, уларнинг юқори қисмида 450 mm дан кам бўлмаган диаметрли люк ва қўл ушлагич билан таъминланган, цистерналарнинг икки томонида люк ёнидаги помост-металли нарвонлар ўрнатилган бўлиши керак. Суюлтирилган кислород, азот ва бошқа криоген суюқликлар учун темир йўл цистерналарда люк ёнида помост мосламаси шарт эмас. Ҳар бир автоцистерналарда ўқлари (оси) бўйича 400x450 mm дан кам бўлмаган ўлчамда овал шаклидаги люк ёки 450 mm дан кам бўлмаган диаметрли думолоқ люк ўрнатилган бўлиши керак. Сиғими 3000 литргача автоцистерналар учун овал шаклдаги люкларни ўқлари бўйича 300x400 mm дан кам бўлмаган ўлчамида, думалоқ шаклдагиси эса - 400 mm дан кам бўлмаган диаметрда бажаришга рухсат берилади. Сиғими 1000 литргача автоцистерналарда 80 mm дан кам бўлмаган кичик ўқлар ўлчамли овал шаклдаги кўриш учун люк мосламалари ёки 80 mm дан кам бўлмаган диаметрли думалоқ шаклдаги кўриш учун люк мосламаларига рухсат берилади. Тайёрловчи цистерна ва бочкаларда, қуйидаги паспорт маълумотларни тамғалаш билан тушириши керак: тайёрловчининг номланиши ва унинг товар белгиси; цистерна (бочка)нинг тартиб рақами; тайёрлаш йили ва кўрикдан ўтган санаси; ходовой қисмсиз бўш холатдаги цистерна (массаси) оғирлиги (t) ва бочка оғирлиги (kg); ишчи ва синаш босими катталиги (ўлчами); тайёрловчининг ОТК тамғаси (клеймо); ўтказилган ва навбатдаги кўрик санаси. Цистерналарда тамға, люк учун фланец доираси бўйича, бочкаларда эса арматура жойлашган тагликда (туб) қўйилиши керак. Девор қалинлиги 6 mm гача (ичида) бочкаларда паспорт маълумотлари, арматура жойлаштирилган жойдаги тагликка пайвандланган ёки кавшарлаб ёпиштирилган металл пластинкага туширилган бўлиши мумкин. Идишга тегишли бўлган вакуум асосида изоляцияли цистерналардаги барча тамғалар (клеймо), вакуум сиртли люк бўйинидаги (горловина) фланецда қўйилиши керак, (оболочка) сирти билан изоляция оғирлиги хисобга олган холда цистерна оғирлиги кўрсатилади. Занглашни (коррозия) келтириб чиқарадиган, суюлтирилган газни ташиш учун мўлжалланган цистерна ва бочкаларда паспорт маълумотлари ёзилгандан кейин тамға жойи, занглашга (коррозияга) қарши рангсиз лак билан қопланиши керак. Цистерна рамаларида, паспорт маълумотлари билан металли табличка бириктирилган бўлиши керак: тайёрловчининг номланиши ёки товар белгиси; тартиб рақами; тайёрлаш йили; бўш ҳолатдаги ходовой қисм билан цистерна оғирлиги (t); цистерна рўйхатдан ўтгандан сўнг тартиб рақамини (“Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси органларида, у рўйхатдан ўтгандан кейин, цистерна эгаси тамғалайди); навбатдаги кўрикдан утиш санаси ёзилади. Цистерналар ва бочкаларни бўяш, шунингдек уларга чизиқлар чизиш (полоса) ва ёзувлар ёзиш, янги цистерна ва бочкалар учун тайёрлашда давлат стандартлари, техник шартларига мувофиқ тайёрловчи томонидан бажарилиши керак, фойдаланишда бўлаётган цистерна ва бочкаларда эса – тўлдирувчи томонидан. Фойдаланишда бўлаётган пропан-бутанли ва пентанли темир йўл цистерналарни бўяш, ва уларга чизиқлар чизиш ва ёзувлар ёзиш - цистерна эгаси томонидан бажарилади. Цистерналар қуйидагилар билан таъминланган бўлиши керак: мухитни тўкиш ва қуйиш учун сифонли трубкачали (қувурчали) вентиллар; цистернанинг юқориги қисмидан буғларни чиқиш учун вентиллар; пружинали сақловчи клапанлар; манометрни бириктириш учун штуцерлар; суюқлик сатхи кўрсаткичи. Цистернада ўрнатилган сақловчи клапанлар, цистернанинг газ фазоси билан алоқада бўлиши керак ва клапан очиқ холатида газни чиқариш учун тешикчали қалпоққа эга бўлиши керак. Қалпоқдаги тешикча майдони, сақловчи клапанни ишчи кесимининг бир яримдан кам бўлмаган майдондек бўлиши керак. Суюлтирилган газ учун цистерналар ва бочкалардаги ҳар бир қуйювчи ва тўкувчи вентиллар, заглушкалар билан таъминланган бўлиши керак. Хлор ва фосген учун бочкалардан ташқари, ҳар бир бочкаларда, мухитни тўлдириш ва тўкиш учун тагликнинг бирида вентил ўрнатилган бўлиши керак. Бочкага қоқиб киритилган тагликда вентилни ўрнатишда, у қалпоқ билан беркитилган, қавариқ (дўнгликли) тагликда ўрнатишда эса - қалпоқдан ташқари, ўралувчи лента ўрнатилиш шарт. Хлор ва фосген учун бочкаларда, сифонлар билан таъминланган қуйювчи ва тўкувчи вентиллар бўлиши керак. Ёнувчи газларни тўкиш ва қуйиш учун вентилларнинг ёнбошидаги штуцерлари, чап томонлама резьбага эга бўлиши керак. Портлаш хавфи бор ёнувчи моддаларни, хавфлилиги ГОСТ 12.1.007 бўйича 1- ва 2-синф бўлган зарарли моддаларни ташиш учун мўлжалланган цистерналар, қувурлар ажралиб кетишда газ чиқишига йўл қўймайдиган, сифонли трубкаларда тўкиш учун тезланиш клапанига эга бўлиши керак. Суюлтирилган кислород, азот ва бошқа криоген суюқликлар учун цистерналарда ўрнатиладиган сақловчи клапанларнинг ўтказиш қобилияти, суюқликларнинг буғланишини хисоблаш йиғиндиси бўйича ва цистернани бўшатишда унда босим хосил қилиш учун мосламани максимал ишлаб чиқариши бўйича аниқланиши керак. Ташқи ҳаво 50 °С ҳароратда атроф мухитдан цистерна олаётган иссиқлик таъсирида бир соат мобайнида буғланиши мумкин бўлган суюқ кислород, азот (криоген суюқликлар) буғланишининг ҳисобланиши килограммлар миқдорида қабул қилинади. Буғлантирувчининг бир соат мобайнида тулиқ нагрузка билан ишлашида ёки бошқа босим манбаида цистернадан чиқарилиши мумкин бўлган цистернани бўшатишда унда босим хосил қилиш учун мосламанинг максимал ишлаб чиқаришда, газ миқдорини килограммда қабул қилинади. Тўлдиришни амалга оширувчи ташкилотлар ва тўлдирувчи станциялар (шаҳобча), маъмуриятда белгиланган шакл бўйича тўлдириш ҳақида журнал юритиши шарт, бунда жумладан қуйидагилар кўрсатилиши керак: тўлдириш санаси; цистерна ва бочкаларни тайёрловчининг номланиши; цистерналар учун завод ва руйхатга олиш тартиб рақамлари, ва бочкалар учун заводнинг тартиб рақами; тўлдиришни бажарган шахснинг имзоси. Цистерналарни ва бочкаларни, қайси газларни ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган бўлса, фақат ўша газ билан тўлдирилиши керак. Маъмурият тайинлаган жавобгар шахс цистерна ва бочкаларни газлар билан тўлдиришидан олдин, ташқи юзасини диққат билан кўриб чиқилиши, арматуранинг созлиги ва герметиклигини текшириш керак, қолдиқ босим мавжудлиги ва цистерна ва бочкаларнинг вазифаси бўйича уларда бор газларнинг мослигини диққат билан кўриб чиқиши керак. Цистерна ва бочкаларни кўрикдан ўтиш (текшириш) натижалари ва уларни тўлдириш имкониятлари ҳақидаги хулосалар, журналга ёзилган бўлиши керак. Носоз цистерна ёки бочкаларга газни тўлдириш таъқиқланади, шунингдек, агарда қуйидагилар бўлмаганида: белгиланган кўрикдан ўтказиш муддати ўтиб кетса; арматура ва назорат ўлчаш асбоблари бўлмаганида ёки носоз бўлганида; тегишли бўёқ ёки ёзувлар бўлмаганида; цистерна ва бочкаларда қайси газга мўлжалланган бўлса, ўша газ эмас бошқаси бўлса. Цистерна, бочкаларни бўшатишда истеъмолчи, уларда 0,05 МРа (0,5 kgf/cm2)дан кам ортиқча газ босимини қолдириши шарт. Суюлтирилган газлар учун, қишки вақтда буғларни эластиклиги (упругий) 0,05 МРа (0,5 kgf/cm2)дан кам бўлиши мумкин бўлганида, қолдиқ босим, тўлдиришни амалга оширувчи ташкилотнинг ишлаб чиқариш йўриқномаси билан тайинланади. Цистерна ва бочкаларни газлар билан тўлдирилиши ва бўшатилиши, белгиланган тартибда тузилган ва тасдиқланган йўриқнома бўйича бажарилиши керак. Суюлтирилган газлар билан цистерна ва бочкаларни тўлдирилиши 25-жадвалда кўрсатилган меъёрларга мос бўлиши керак: 25-жадвал
Ушбу жадвалда кўрсатилмаган газлар учун, цистерна ва бочкаларда газ ёстиқчаларида (подушки) етарли ҳажм бўлган, улардаги критик ҳарорати 50 °С дан юқори, суюлтирилган газлар билан тўлдиришда тайёрловчи-ташкилотнинг ишлаб чиқариш йўриқномасида тайинланади, цистерна ва бочкаларда босим 50 °С ҳароратда, улар учун ҳисобланган, белгиланганидан ошмаганида, улардаги критик ҳарорат 50 °С дан кам бўлганида, суюлтирилган газлар билан тўлдириш меъёрлари тайёрловчи- ташкилотнинг ишлаб чиқариш йўриқномасида белгиланади. Тўлдирилган бочкаларни сақлашда ва транспортда ташишда, қуёш нурлари таъсиридан ва жойидаги иситилишдан ҳимояланган бўлиши керак. Темир йўл цистерналарда суюлтирилган газларни ташишда, “Темир йўл траспортларида хавфли юкларни ташиш хавфсизлиги Қоидалари” талабларига риоя қилиш зарур. Цистерна ва бочкаларни суюлтирилган газ билан тўлдириш катталиги (ўлчамлари) тортиш (тарозида тортиш) ёки бошқа назоратнинг ишончли усули билан аниқланади. Суюлтирилган газ билан тўлдирилган цистерналар ёки бочкаларни тўлдириш вақтида газ чиқаётгани аниқланса, унда тўлдириш тўхтатилиши, цистерна ёки бочкадаги газни чиқариб ташлаш керак; тўлдиришни фақат мавжуд носозликни тузатгандан сўнг давом эттириш мумкин. Цистерна ёки бочкаларни газ билан тўлдирилгандан сўнг ёнбошидаги вентил штуцерларига заглушкалар ўрнатилиши, цистерна арматуралари эса сақловчи қалпоқ билан беркитилиши керак, у сўрғичланган бўлиши керак (запломбирован). Цистерналарни ва бочкаларни транспортда ташилиши, тегишли вазирликлар, идораларнинг қоидалари асосида бажарилиши керак. Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш Қоидаларига 17-илова Download 488.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling