Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари


Download 488.36 Kb.
bet45/46
Sana04.02.2023
Hajmi488.36 Kb.
#1158814
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
2 5443074417145941934

Баллонларга талаблари

  1. §. Умумий талаблар

  1. Суюлтирилган газлар учун сарфловчи сиғим сифатида ўрнатиладиган 100 литр дан кўп сиғимли, автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларида ёқилги солиш учун ишлатиладиган баллонларда вентил ва сақловчи клапанлардан ташқари, тўлдиришнинг максимал сатхини кўрсатувчи кўрсатгичга эга бўлиши керак. Бундай баллонларда шунингдек махсус тўлдирувчи клапанни, буғ холатидаги газни ажратиш учун вентилни, баллондаги суюлтирилган газни сатхини кўрсатувчи кўрсаткични ва тўкувчи (спускной) пробкани ўрнатишга йўл қўйилади.

  2. Водород ва бошқа ёнувчи газлар билан тўлдирилган баллонлар учун вентилдаги ёнбош штуцерлари, чап томонлама резьбага, кислород ва бошқа ёнмайдиган газлар билан тўлдирилган баллонлар учун эса - ўнг томонлама резьбага эга бўлиши керак.

  3. Портлаш хавфи бор ёнувчи моддалар, хавфлилиги ГОСТ 12.1.007 бўйича 1- ва

2- синфдаги зарарли моддалар учун баллонларнинг ҳар бир вентилилари ёнбош штуцерга бураладиган заглушка билан таъминланган бўлиши керак.

  1. Кислород учун баллонлардаги вентилларга, кислород мухитида ёнишини қўймайдиган зичловчи материалларни қўллаган ҳолда буралиши керак.

  2. Ҳар бир баллоннинг юқоридаги сферик қисмларида қуйидаги маълумотлар аниқ кўринадиган қилиб ёзилиши керак:

тайёрловчининг товар белгиси; баллон тартиб рақами;
бўш баллоннинг хақиқий оғирлиги (kg): 12 литргача сиғимли баллонлар учун – 0,1 kg гача аниқлик билан;
12 дан юқори 55 литргача - 0,2 kg гача аниқлик билан;
55 литрдан юқори сиғимли баллонлар оғирлиги ГОСТ ёки ТУ шартларда тайёрланиши;
санаси (ой, йил) ва кейинги кўрикдан ўтказиш йили;
ишчи босим Р, MPa (kgf/cm2);
синаш гидравлик босими Рпр MPa (kgf/cm2);
баллонлар сиғими литр: сигими 12 литргача баллонлар учун - номинал;
сиғими 12 дан юқори 55 литргача баллонлар учун - 0,3 литргача хақиқий аниқлик билан;
сиғими 55 литрдан юқори баллонлар учун - уларни тайёрлашда МҲга мувофик;
диаметри 10 mm бўлган думалоқ шаклдагиларга ОТК тамғаси (сиғими 55 литрдан юқори бўлган стандарт баллонлардан ташқари);
сиғими 55 литрдан юқори бўлган баллонлар учун стандарт тартиб рақами.
Баллонлардаги белги баландлиги 6 mm дан кам бўлмаслиги керак, сиғими 55 литрдан юқори баллонларда эса - 8 mm дан кам бўлмаслиги керак. Ацетилен учун баллонлардан ташқари, баллонлар оғирлиги, бўёқ бўяш, қалпоқ ва башмак учун ҳалка оғирлигини хисобга олган холда, агарда булар конструкцияда назарда тутилган бўлса, лекин вентил ва қалпоқ оғирлигисиз кўрсатилади. Девор қалинлиги 5 mm дан кам бўлган, 5 литргача сиғимли баллонларда паспорт маълумотлари баллонга пайка қилинган пластиналарга урилган, ёки эмал билан ёзилган, ёки мойли бўёқда ёзилган бўлиши мумкин.

  1. Эритилган ацетилен учун баллонлар, тешикли (пористый) масса ва растворител (эритувчи) билан тегишли миқдорда тўлдирилган бўлиши керак. Пористли масса сифати учун ва баллонларни туғри (аниқ) тўлдирилиши учун, пористли массани баллонларга тўлдираётган ташкилот жавобгардир. Эритувчи сифати учун ва дозани тўғрилиги учун, эритувчини баллонларга тўлдиришни бажараётган ташкилот жавобгар.

Пористли масса ва эритувчи билан баллонларни тўлдиргандан кейин, унинг горловинасида (бўйнида) тара (идиш) оғирлиги урилади (ёзилади) (баллонни қалпоқсиз оғирлиги, лекин пористли масса ва эритувчи, башмак, ҳалка ва вентил билан).

  1. Баллонларнинг ташқи юзаси 26-жадвалга мувофиқ бўялади.

26-жадвал
Бўяш ва баллонлардаги ёзувлар

Газ номи

Баллонни бўяш ранги

Ёзув матни

Ёзув ранги

Чизиқ ранги

Азот

Қора

Азот

Сариқ

Жигарранг

Аммиак

Сариқ

Аммиак

Қора

Жигарранг

Нам аргон

Қора

Нам аргон

Оқ

Оқ

Техник аргон

Қора

Техник аргон

Ҳаво ранг

Ҳаво ранг

Тоза аргон

Қўл ранг

Тоза аргон

Яшил

Яшил

Ацетилен

Оқ

Ацетилен

Қизил

Яшил

Бутилен

Қизил

Бутилен

Сариқ

Қора

Нефтегаз

Қўл ранг

Нефтегаз

Қизил

Қора

Бутан

Қизил

Бутан

Оқ

Қора

Водород

Тўқ яшил

Водород

Қизил

Қора

Ҳаво

Қора

Сиқилган ҳаво

Оқ

Қора

Гелий

Жигарранг

Гелий

Оқ

Қора

Азот закиси

Қўл ранг

Азот закиси

Қора

Қора

Кислород

Ҳаво ранг

Кислород

Қора

Қора

Тиббиётдаги
кислород

Ҳаво ранг

Тиббиётдаги
кислород

Қора

Қора

Сероводород

Оқ

Сероводород

Қизил

Қизил

Олтин гугурт ангидриди

Қора

Олтин гугурт ангидриди

Оқ

Сариқ

Углекислота

Қора

Углекислота

Сариқ

Сариқ

Фосген

Химояланган

Углекислота

Сариқ

Кизил

Фреон-11

Алюминли

Фреон-11

Қора

Ҳаво ранг

Фреон-12

Шундай

Фреон-12

Қора

Ҳаво ранг

Фреон-13

Шундаи

Фреон-13

Қора

2 қизил

Фреон-22

Шундай

Фреон-22

Қора

2 сариқ

Хлор

Ҳимояланган

Фреон-22

Қора

Яшил

Циклопропан

Тўқ сариқ

Циклопропан

Қора

Яшил

Этилен

Сиёҳ ранг

Этилен

Қизил

Яшил

Барча бошқа ёнувчи газлар

Қизил

Газ номи

Оқ

Яшил

Барча бошқа
ёнмайдиган
газлар

Қора

Газ номи

Сариқ

Яшил

Баллонларни бўяш ва уларга ёзув ёзиш мойли эмалли ёки нитробуёклар билан бажарилиши мумкин. Қайта тайёрланган баллонларни бўяш ва ёзувларни ёзишни, тайёрловчилар бажаради, фойдаланишда эса - тўлдирувчи станциялар ёки синаш шахобчалари бажаради.
Махсус қурилмаларда ишлатиладиган ёки махсус вазифали газлар тўлдириш учун мўлжалланган баллонлар учун бўяш ранги ва ёзув матни “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси билан келишилган бўлиши керак.

  1. Баллондаги ёзувлар ҳалқани 3 дан кам бўлмаган узунликдаги ҳалқа бўйича ёзилади, чизиқлар эса - тўлиқ ҳалқа бўйича, сиғими 12 литрдан кўп бўлган баллонлардаги ҳарфлар баландлиги - 60 mm, полоса эни эса 25 mm бўлиши керак. Сиғими 12 литргача бўлган баллонлардаги ёзувлар ва полосалар ўлчами, баллонларнинг ёнбош юзаси катталигига боғлиқ ҳолда аниқланиши керак.



Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва
хавфсиз фойдаланиш Қоидаларига
18-илова
Баллонларни кўрикдан ўтказишга талаблар

  1. Тайёрлаш сифатини текшириш, тайёрланган баллонларни кўрикдан ўтказишни ва қабул қилишни, баллонларга МТҲга талабларга мувофиқ тайёрловчининг техника назорати бўлими бажаради.

Синаш босимининг катталиги (ўлчами) ва синаш босими остидаги баллонларни сақлаш вақти стандарт баллонлар учун давлат стандартлари бўйича ўрнатилади, стандарт бўлмаганлар учун - техник шартлар бўйича, бунда синаш босими ишчи босимга нисбатан бир ярим мартадан кам бўлмаслиги керак.

  1. Вақтинча қаршиликка нисбатан оқиш чегараси 2дан кўп бўлган материалидан тайёрланган баллонлар учун синаш босими, ишчи босимнинг 1,25 гача пасайтирилиши мумкин.

  2. Ацетилен учун баллонлардан ташқари тайёрловчи - ташкилотдаги баллонлар, гидравлик синашдан кейин, ишчи босимга тенг босим билан пневматик синаш ўтказилиши керак.

Пневматик синашда баллонлар сув билан тўлдирилган ваннага солиниши керак. Ацетилен учун баллонлар, пористли масса билан баллонларни тўлдирадиган ташкилотларда пневматик синаш ўтказилиши керак. Хавфлилиги ГОСТ 12.1.007 бўйича 1-,2-,3- ва 4-синф муҳитида ишлаш учун мўлжалланган баллонлардан ташқари, иккита очиқ горловинали чоксиз баллонлар герметикликка синашни тайёрловчи ташкилотда ўтказилмайди.

  1. Янги конструкциядаги баллонлар ёки аввал ишлатилмаган материалдан тайёрланган баллонлар, махсус дастур бўйича синалган бўлиши керак, жумладан, баллонларни бузишгача олиб бориш, бунда, 20 °С да металлнинг вақтинчалик қаршилик минимал қиймати бўйича мустахкамлик зонаси, занглашга (коррозияга) қўшмасдан девор қалинлигини энг кам ҳисоблашда 2,6 дан кам бўлмаслиги кераклиги назарда тутилади.

  2. Тайёрланган баллонларни кўрикдан ўтказиш натижалари, тайёрловчининг ОТК ведомостига ёзилади, бунда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

баллон тартиб рақами;
баллонни тайёрлаш (синаш) санаси (ой ва йил) ва келгусида кўрикдан ўтказиш санаси;
баллон оғирлиги, kg;
баллон сиғими, литр;
ишчи босим, MPa (kgf/cm2);
синаш босими, MPa (kgf/cm2);
тайёрловчи ОТК вакилининг имзоси.
Барча тўлдирилган ведомостлар, номерланган, шнурланган ва ташкилотнинг ОТК хужжат ишларида сақланиши керак.

  1. Ацетилен учун баллонлардан ташқари, баллонларни кўрикдан ўтказишда қуйидагиларни кўриш керак:

сиғими 55 литргача суюлтирилган углеводородли газлар (пропан-бутан) учун баллонлардан ташқари, ички (ичини) кўрикдан ўтказиш ва баллонларнинг ташқи юзасини кўрикдан ўтказиш;
оғирлиги ва сиғимини текшириш;
гидравлик синаш.
Чоксиз 12 литргача бўлган ва 55 литрдан юқори бўлган баллонларни, шунингдек сиғимидан катьий назар пайвандланган баллонларни оғирлигини ва сиғимини текшириш ўтказилмайди.

  1. Ацетилен учун баллонлардан ташқари, баллонларни кўрикдан ўтказиш натижалари, синашни ўтказиш журналида баллонларни кўрикдан ўтказган шахс ёзади, бунда жумладан қуйидаги графалар бўлади:

  1. Тайёрловчининг товар белгиси.

  2. Баллон тартиб рақами.

  3. Баллонни тайёрланган санаси (ой, йил).

  4. Ўтказилган ва келгусида ўтказиладиган кўрик санаси.

  5. Баллонга ёзилган оғирлик, kg.

  6. Кўрикдан ўтказишда баллонни аниқланган оғирлиги, kg.

  7. Баллон сиғими, баллонда қуйилган, 1.

  8. Баллон сиғими, кўрикдан ўтказишда аниқланган, 1.

  9. Ишчи босим Р, MPa (kgf/cm2).

  10. Баллонни яроқлиги хақидаги белги.

  11. Баллонни кўрикдан ўтказган шахснинг имзоси.

  1. Ацетилен учун баллонларни кўрикдан ўтказиш, ацетилен қуйиш (тўлдириш) станцияларда камида ҳар 5 йилда ўтказилиши керак ва қуйидагилардан иборат бўлади:

ташқи юзанинг кўриги;
илма-тешик массанинг текширилиши;
пневматик синашда.

  1. Ацетилен учун баллонларда пористли массанинг ҳолати тўлдирувчи (қуйиш) станцияларда камида 24 ойда бир маротаба.

Ҳар бир баллонда пористли массанинг қониқарли ҳолатида қуйидагилар (урилиши) ёзилиши керак:
пористли массанинг текширишини тасдиқловчи, “ПМ” ҳарфлари сурати туширилган 12 mm диаметрли тамға.

  1. Пористли масса билан тўлдирилган ацетилен учун баллонлар, кўрикдан ўтишида, 3,5 МРа (35 kgf/cm2) азот босими остида синалади.

Баллонларни синаш учун қўлланаётган азотнинг тозалиги, ҳажми бўйича 97 % дан кам бўлмаслиги керак.

  1. Ацетилен учун баллонларни кўрикдан ўтказиш натижалари, синов журналига ёзилади, жумладан, қуйидаги графаларга эга бўлиши керак:

  1. Баллон тартиб рақами.

  2. Тайёрловчининг товар белгиси.

  3. Баллонни тайёрланган санаси (ой, йил).

  4. Баллонни кўрикдан ўтказган шахснинг имзоси.

  5. Ўтказилган ва келгусида ўтказиладиган кўрик санаси.

  1. Баллонларни кўрикдан ўтказиш, уларнинг деворларида занглаш (коррозия), ёриқлар, ўйилишлар ва бошқа шикастланишлар (баллонларни яроқлигини белгилаш ва келажакда фойдаланиши учун) аниқлаш мақсадида ўтказилади. Текширишдан (кўрикдан) олдин баллонлар, диққат билан тозаланган ва сув билан ювилган бўлиши керак, зарур холларда эса тегишли эритувчи ювилган ёки дегазирацияланган бўлиши керак.

  2. Баллонлар, ташқи ва ички юзаларини кўрикдан ўтказишда ёриқлар, ўйилишлар, ҳаво тўлишлари, раковиналар ва рисклар 10 % дан кўп чуқурликда номинал девор қалинлигида, йиртиқ ва кемтик, горловина резьба йўқолиши ва паспортда маълумотларнинг айримлари йўқлиги аниқланганда, брак қилинади.

Баллон оғзидаги ҳалқанинг бўшаши, уни бракка чиқаришга сабаб бўла олмайди. Бу ҳолатда баллон, уни келгусида кўрикдан ўтишга йўл қўйилади, ҳалқани махкамлагандан сўнг ёки янгисига алмаштирилгандан сўнг кўрикдан ўташга рухсат берилади.
Баллонлар, уларда эгри ёки башмакнинг кучсиз насадкаси аниқланганида, башмакни қайта насадка қилинганича кўрикдан ўтишга йўл қўйилмайди.

  1. Баллонни сиғими, сув тўлдирилган баллон оғирлиги ва бўш баллон оғирлиги орасидаги фарқ бўйича ёки ўлчанган бочкалар ёрдамида аниқланади.

  2. Ташқи ва ички кўрик натижалари бўйича баллонларни бракка чиқариш, уларни тайёрлашда МТҲга мувофиқ ўтказилиши керак.

Ушбу Қоидаларнинг 17-иловаси 5-бандида назарда тутилган барча маълумотлар ёзилган бўлмаса, баллонларни ишлатишга йўл қўйилмайди.
Горловинада (оғзи) ёки башмакдаги ҳалқалар бўш бўлганида махкамланиши ёки алмаштирилиши баллонларни кўрикдан ўтказилганида бажарилиши керак.

  1. Сиғими 12 дан 55 литргача бўлган чоксиз стандарт баллонлар, массасини 7,5% ва юқори камайтирилганда, улар бракка чиқарилади ва фойдаланишдан олинади.

  2. Пасайтирилган босимга ўтказилган баллонлар, ушбу баллонлар учун рухсат берилганидан ишчи босим ошмаганида, газлар билан тўлдириш учун ишлатилиши мумкин, бунда уларда қуйидагилар ёзилган бўлиши керак:

масса (оғирлиги);
ишчи босим Р, MPa (kgf/cm2);
синаш босими Рпр, MPa (kgf/cm2);
ўтказилган ва келгусида ўтказиладиган кўрик санаси ва синаш шахобчасининг тамғаси.
Баллон тартиб рақами, тайёрловчининг товар белгиси ва тайёрланиш санасидан ташқари, баллонда ёзилган аввалги маълумотлар ўчирилиши керак.

  1. Оғзидаги резьбани ўйиш (бузиш) ёки корпусда (пармалаб тешик тешиш йўли билан), улардан келгусида фойдаланиш имкониятига йўл қўймаслик учун бракка чиқарилган баллонлар, уларнинг вазифасидан қатьий назар, яроқсиз ҳолатга келтирилиши керак.

  2. Баллонларни кўрикдан ўтказилиши, алохида махсус жихозланган хоналарда бажарилиши керак. Бу хоналардаги ҳаво ҳарорати 12 °С дан кам бўлмаслиги керак.

Баллонларнинг ички кўриги учун 12 V дан юқори бўлмаган кучланишдаги электр ёриткичларни қўллашга йўл қўйилади.
Портлаш хавфи бор газлар билан тўлдириладиган баллонларни кўрикдан ўтказишда, қўлдаги лампанинг арматураси ва уларнинг штепселли бириктирувчиси, портлаш хавфсизлигида бажарилган бўлиши керак.

  1. Кўп муддатда омборхонада сақланаётган баллонларни газ билан тўлдирилганда, уларнинг навбатдаги даврий кўрикдан ўтказиш муддати етиб келганида, ташкилот маъмурияти вакили томонидан танлаш тартиби билан 100 гача баллонлар гурухидан 5 тадан кам бўлмаган миқдорда, 500 гача баллонлардан - 10 та, 500 тадан кўп баллонлар гурухидан 20 та.

Кўрикдан ўтказишдаги қониқарли натижаларда баллонларни сақлаш муддатини, кўрикдан ўтказишни бажарган шахс белгилайди, лекин 2 йилдан кўп бўлмаган муддатда. Танланган кўрикдан ўтказиш натижалари тегишли акт билан расмийлаштирилади.
Кўрикдан ўтказишдаги қониқарсиз натижаларида, худди шундай миқдорда баллонларни такрорий кўрикдан ўтказиш бажарилади.
Такрорий кўрикдан ўтказишдаги қониқарсиз натижалар олинган холатида, баллонларнинг барча гурухини келгусида сақлашга йўл қўйилмайди, баллонлардаги газ, кўрикдан ўтказган шахс, маъмурият вакили кўрсатган муддатда чиқарилиши керак, шундан сўнг баллонларнинг ҳар бири алохида техник кўрикдан ўтказилиши керак.

Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва
хавфсиз фойдаланиш Қоидаларига
19-илова
Баллонлардан фойдаланиш бўйича талаблар

  1. Паст ишчи босимида сиғимга эга баллондан газни чиқариш, ушбу газ учун мўлжалланган ва тегишли рангга бўялган редуктор орқали бажарилиши керак.

Редукторнинг паст босимли камераси, газни ўтказувчи сиғимга тегишли рухсат берилган босимга регулировка қилинган пружинали сақловчи клапанга ва манометрга эга бўлиши керак.

  1. Вентиллар носоз бўлганидан, баллондан газни истеъмол қилиш жойидан чиқаришни имконияти бўлмаганида, охиргилари тўлдирувчи станцияга (қуйиш) кайтарилиши керак. Тўлдирувчи станцияларда бундай баллонлардан газни чиқариш, белгиланган тартибда тасдиқланган йўриқномага мувофиқ бажарилиши керак.

  2. Сиқилган, суюлтирилган ва эритилган газлар билан баллонларни тўлдирилишини бажарган тўлдириш станцияси, баллонларни тўлдириш журналини юритиши шарт, бунда жумладан, қуйидагилар ёзилган бўлиши керак:

тўлдириш санаси;
баллон тартиб рақами;
кўрикдан ўтказиш санаси;
баллондаги газ оғирлиги (суюлтирилган), kg;
баллонни тўлдирган шахс имзоси.
Агарда станцияларнинг бирида ҳар хил газлар билан баллонларни тўлдириш бажарилганида, унда ҳар бир газ учун алохида тўлдириш журнали юритилиши керак.

  1. Баллонларни газлар билан тўлдирилиши, газнинг хусусиятларини, махаллий шароитларни ва баллонларни газ билан тўлдириш бўйича намунавий йўриқнома талабларини ҳисобга олган холда, белгиланган тартибда ташкилотда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган йўриқнома бўйича бажарилиши керак.

Суюлтирилган газлар билан баллонларни тўлдирилиши, 27-жадвалда кўрсатилган меъёрларига мувофиқ бўлиши керак.
27-жадвал

Газ номи

Баллон сиғими 1 литр бўлган газ оғирлиги, kg дан кўп эмас

1 kg газга туғри келадиган баллон сиғими, литрдан кам эмас

Аммиак

0,570

1,76

Бутан

0,488

2,05

Бутилен, изобутилен

0,526

1,90

Этилен окиси

0,716

1,40

Пропан

0,425

2,35

Пропилен

0,445

2,25

Сероводород, фосген, хлор

1,250

0,80

Углекислота

0,720

1,34

Фреон-11

1,200

0,83

Фреон-12

1,100

0,90

Фреон-13

0,600

1,67

Фреон-22

1,800

1,00

Хлорли метил хлорли этил

0,800

1,25

Этилен

0,286

3,50

Жадвалда кўрсатилмаган газлар учун, тўлдириш меъёри, тўлдирувчи станцияларнинг ишлаб чиқариш йўриқномалари билан белгиланади.

  1. Газ билан тўлдириладиган баллонлар, тўлдирувчи рамкага мустахкам маҳкамланган ва зичлаб бириктирилган бўлиши керак.

  2. Баллонларни газ билан қуйидаги ҳолларда тўлдиришга, белгиланган кўрикдан ўтиш муддати тамом бўлганда - рухсат берилмайди

белгиланган кўрикдан ўтиш муддати тамом бўлганда;
илма-тешик массани текшириш муддати ўтганда;
баллон корпуси шикастланганда,
вентиллар носозлигида;
тегишли бўёк-ранг ёки ёзув йўқлигида;
газнинг ортиқча босими йўқлигида;
қуйилган тамғалар йўқлигида
Ортикча газ босими бўлмаган идишларни тўлдириш. Тўлдиришни амалга оширувчи (тўлдирувчи станциялар) ташкилотнинг йўриқномасига мувофиқ уларни олдиндан текширилгандан сўнг ўтказилади.

  1. Қалпоқдар учун башмакларни ва ҳалқаларни қайта ўрнатиш, вентилларни алмаштириш, баллонларни кўрикдан ўтказиш бўйича шахобчаларда бажарилади.

Вентил, уни разборка қилиш билан боғлиқ бўлган таъмирлашдан сўнг, ишчи босимда пишиқлигига (зичлигига) текширилиши керак.

  1. Баллонларга башмак ўрнатиш, фақат газни чиқаргандан, вентиллни бураб олгандан кейин ва баллонларни газдан тозалаб, зарарсизлаштиришдан сўнг рухсат берилади.

Газ билан тўлдирилган баллонларни тозалаш ва бўяш (ранг бериш), шунингдек уларнинг оғзи ҳалқаларни мустахкамлашга рухсат берилмайди.

  1. Захарли газли баллонлар, тегишли меъёрлар ва низомлар билан регламентланган махсус ёпиқ хоналарда сақланиши керак

  2. Башмаклар ўрнатилган, тўлдирилган баллонлар, вертикал ҳолатда сақланиши керак. Ағдарилишидан сақлаш учун баллонлар, махсус жиҳозланган уяларда, катакчаларда ўрнатилишини ёки тўсиқлар билан тўсилиши керак,

  3. Башмаклари бўлмаган баллонлар, ёғочдан ясалган рамаларда ёки токчаларда горизонтал холатида сақланиши мумкин. Очиқ майдонларда сақлашда, арқонли прокладка билан штабелларда ёғочли брус ёки горизонтал қаторлар орасида резиналар билан башмакли баллонлар жойлаштиришга рухсат берилади.

Штабелларда (ғарам билан) баллонларни жойлаштиришда, штабеллар баландлиги

  1. m дан ошмаслиги керак. Баллон вентиллари, бир томонлама бўлиши керак.

  1. Газ билан тўлдирилган баллонларни сақлаш учун омборлар, енгил турдаги қатламлар билан қопланган бир қаватли бўлиши ва чордоғ бўлиши керак. Газни сақлаш учун омборларнинг деворлари, тўсиқлари, қопламалари, оловга чидамлиликни 2- даражадан паст ёнмайдиган материаллардан бўлиши керак. Дераза ва эшиклар ташқарига очилиши керак. Дераза ва эшик ойналари хираланган ёки ок бўёқ билан бўялган бўлиши керак. Баллонлар учун омборхона баландлиги полдан тунука том қопламасининг пастки чиқиб турган қисмигача 3,25 m дан кам бўлмаслиги керак.

Омборхона поллари текис сирғанмайдиган юза билан бўлиши керак, ёнувчи газ билан баллонлар учун омборхоналар эса - уларни ҳар хил жисмлар билан урганида учқунлар пайдо бўлишига йўл қўймайдиган материаллардан юзали поллар ясалади.

  1. Ёнувчи газлар билан баллонлар учун омборхонани жихозланиши, портлаш хавфи бор хоналар учун меъерларга жавоб бериши керак.

  2. Омборхоналарда жойлашган (сақланаётган) баллонларни ишлатиш бўйича йўриқномалар, қоидалар ва плакатлар осилган бўлиши керак.

  3. Газлар билан тўлдирилган баллонлар учун омборхоналар, лойихалаштиришнинг санитар меъёрлари талабларига мувофиқ табий ёки сунъий вентиляцияга (ҳаво алмаштирич) эга бўлиши керак.

  4. Портлаш ва ёниш хавфи бор газлар билан баллонлар учун омборхоналар, чақмоқдан (яшиндан) химояланган зонада бўлиши керак.

  5. Баллонларни сақлаш учун омбордаги хоналар, ёнмайдиган деворлар билан хоначаларга (отсек) ажратилиши керак, ҳар бирида эса ёнувчи ёки захарли газлар билан 500та баллондан (40 1) кўп бўлмаган, ҳамда ёнмайдиган ва захарсиз газлар билан 1000та баллондан (40 1) кўп бўлмаган баллонларни сақлашга рухсат берилади.

Ёнмайдиган ва захарсиз газлар билан баллонларни сақлаш учун хоначалар, одамлар ўтиши учун очиқ тешик (йўлаклар) ва механизация воситалари учун йўлкалар, 2,5 m дан кам бўлмаган баландликдаги ёнмайдиган тўсиқлар билан ажратилган бўлиши мумкин. Ҳар бир хонага, ташқарига мустақил чиқиш йўлагига эга бўлиши керак.

  1. Газлар билан тўлдирилган баллонлар учун омборлар ўртасидаги омборлар ва ҳар хил ишлаб чиқариш бинолар, жамоат хоналари, ахоли-яшайдиган уйлар ўртасидаги узилган жойлар МТҲ талабларини кониқтириш керак.

  2. Газларни тўлдирувчи ва истеъмол қилувчи шахобчаларда баллонларнинг жойини ўзгартирилиши, бунинг учун мўлжалланган аравачаларда ёки бошқа махсус ускуналарда (мосламаларда) бажарилиши керак.

  3. Газ билан тўлдирилган баллонларни ташишни, баллонлар орасидаги қўйилган прокладкалар билан горизонтал ҳолатда рессорли транспортда ёки автокарада бажарилиши керак. Қистирма сифатида баллонлар учун ёғоч брусдан кесилган уяларда, шунингдек 25 mm дан кам бўлмаган (баллонга 2 ҳалқа) қалинликдаги арқонли ёки резинали ҳалқалар, ёки баллонларни бир-бирига ўрилишдан сақлайдиган бошқа кистирма қўлланиши мумкин. Ташиш вақтида барча баллонлар, вентиллари бир томонга қаратилиб жойлаштирилиши керак.

Махсус контейнерларда, шунингдек контейнерсиз вертикал холатда орасида прокладкалар билан ва ағдарилиш эхтимолидан сақловчи тўсиқлар билан баллонларни ташишга рухсат берилади.

  1. Баллонларни транспортда ташиш ва сақлаш қалпоқлари буралган ҳолда бажарилиши керак.

Углеводородли газлар учун баллонларни транспортда ташишни “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси тасдиқлаган газ хўжалигида хавфсизлик қойдаларига мувофиқ бажарилади.
Баллонларни истеъмолчиларга беришгача тўлдириш станцияларида тўлдирилган баллонларни сақлашга, сақловчи қалпоқларсиз рухсат берилади (йўл қўйилади).

  1. Баллонларни автомобил, темир йўл, сув ва ҳаво йўллари траспортида ташиш, тегишли вазирлик ва идоралар қоидалари асосида бажарилиши керак.


Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва
хавфсиз фойдаланиш Қоидаларига
20-илова

Download 488.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling