Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари
Download 488.36 Kb.
|
2 5443074417145941934
Босим остида ишлайдиган
идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш Қоидаларига 11-илова Идишларнинг хужжатларга ва тамғалашга (маркировка) талаблари Ҳар бир идиш тайёрловчи томонидан буюртмачига ўрнатилган шаклдаги паспорт билан (12-илова) етказилиши керак. Паспортга фойдаланиш бўйича қўлланма илова қилинади. Идишнинг паспорта давлат тилида ва буюртмачининг талаби бўйича бошқа тилда тузилган бўлиши керак. Паспортга ЭҲМда бажарилган ҳисоблашларни илова қилинишига йўл қўйилади. Қайта тиклаш ёки таъмирлаш учун мўлжалланган идишларнинг элементлари (корпуслар, гардишлар, тублар, қопқоқлар, қувур панжаралар, корпус фланецлари, йириклаштирилган йиғма бирликлар), паспортнинг тегишли бўлимлари талабларига асосан хажмдаги маълумотларни ўз ичига олган, тайёрлаш сифати тўғрисидаги гувохдомаси билан тайёрловчи томонидан етказилиши керак. Ҳар бир идишда табличка (маълумот ёзилган тунукача) бириктирилиши керак. Ташқи диаметри 325 mm дан кам идишлар учун ёзувли тунукачани (табличка) ўрнатилмаслигига йўл қўйилади. Бунда барча зарур бўлган маълумотлар, электрографик усулда идишнинг қобиғига (корпус) ёзилган бўлиши керак. Ёзувли тунукачада қуйидаги ёзувлар бўлиши керак: товар белгиси ёки таиёрловчининг номланиши; идишни номланиши ёки белгиланиши; тайёрловчининг рақамлаш тизими бўйича идишнинг тартиб рақами; тайёрланган йили; ишчи босим, МРа; ҳисобланган босим, МРа; синаш босими, МРа; деворнинг рухсат берилган максимал ва (ёки) минимал ишчи ҳарорати, 0С; идишнинг массаси (оғирлиги), kg. Деворларнинг ҳар хил ҳисоблашга ва синаш босимига, ҳароратга эга, мустақил бўшлиқларга эга идишлар учун, ҳар бир бўшлиқ учун бу маълумотлар кўрсатилиши лозим. Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш Қоидаларига 12-илова (Намуна) Босим остида ишлайдиган идишга ПАСПОРТ Идишни бошқа мулк эгасига беришда, идиш билан бирга паспорт берилади Паспорт таркиби
Идиш тайёрлашнинг сифати ҳақида гувохнома ___________________________________________________________________________ (идиш номи) завод № тайёрланди буюм №_______________________________________ (тайёрланиш санаси) ______________________________________________________________________________ (тайёрловчининг номи ва манзили) Техник тавсифи ва параметрлари
Download 488.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling