39
Конференцияда иштирокчилар учун тавсиялар бе-
рилиб, сўнгида қарор қабул қилинади. Халқаро конфе-
ренциялар эса бу кўп томонлама дипломатик музокара-
ларни қамраб олган тадбирдир.
Илмий жараёнларда
конференция академик маса-
лаларни муҳокама қиладиган, соҳадаги муаммоларга
ечим берадиган ёки тадқиқотчи олимлар ўз ишларини
тақдим этадиган йиғилиш саналади.
Конференция формат жиҳатидан каттароқ йиғилиш
бўлиб, одатда у кенгроқ муҳитда бир неча кун давомида
бўлиб ўтиши мумкин. Конференция бир қатор тадбир-
лар (форумлар, семинарлар, ҳисобот тақдимотлари, де-
батлар) ни ўз ичига олиши мумкин.
59. Концепция сўзининг луғавий маъноси
ва умумий маънода қўлланилиши.
Концепция – лотинча
«concepсio» сўзидан олинган
бўлиб, ўзбек тилида
«тўплаш, бирлаштириш», «маж-
муа», «тизим» тарзида сўзма-сўз таржима қилинса-да,
«қарашлар, фикрлар йўналиши тизими; фикр юритиш,
дунёни тушуниш, англаш усули»
маъносини беради,
яъни, бирор соҳага оид қарашлар, тамойиллар тизими,
факт ва ҳодисаларни тушуниш, англаш ва изоҳлаш-
нинг муайян усули, асосий нуқтаи назардир.
Do'stlaringiz bilan baham: