Савол-жавоб indd


 Инсонпарварлик ғояси деганда нимани


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/35
Sana30.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1072524
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35
Bog'liq
111 javob ....................................................................6431

57. Инсонпарварлик ғояси деганда нимани 
тушуниш лозим? 
Инсонпарварлик – бу инсоннинг қадри, эркинлиги, 
бахт-саодати, тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида, инсоний-
ликнинг барча тамойилларини юзага чиқариш учун 
шарт-шароитлар яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик қи-
лишни ифодаловчи ғоядир.
Ушбу ғоянинг моҳиятига кўра, дунёда энг қиммат-
ли нарса инсондир, бутун мавжудот, борлиқ инсонга, 
унинг бахт-саодатига хизмат қилиши лозим. Инсон 
тақдири, халқ манфаатлари, мамлакат кишилари ҳақида 
ғамхўрлик инсонпарварликнинг асосий масаласидир. 
58. Конференция – нима? 
Конференция – муайян мавзуни муҳокама қилиш 
учун ташкилот, мутахассис, таниқли инсонлар ишти-
рокида ўтказиладиган тадбир. 


39
Конференцияда иштирокчилар учун тавсиялар бе-
рилиб, сўнгида қарор қабул қилинади. Халқаро конфе-
ренциялар эса бу кўп томонлама дипломатик музокара-
ларни қамраб олган тадбирдир. 
Илмий жараёнларда конференция академик маса-
лаларни муҳокама қиладиган, соҳадаги муаммоларга 
ечим берадиган ёки тадқиқотчи олимлар ўз ишларини 
тақдим этадиган йиғилиш саналади.
Конференция формат жиҳатидан каттароқ йиғилиш 
бўлиб, одатда у кенгроқ муҳитда бир неча кун давомида 
бўлиб ўтиши мумкин. Конференция бир қатор тадбир-
лар (форумлар, семинарлар, ҳисобот тақдимотлари, де-
батлар) ни ўз ичига олиши мумкин.
59. Концепция сўзининг луғавий маъноси 
ва умумий маънода қўлланилиши.
Концепция – лотинча «concepсio» сўзидан олинган 
бўлиб, ўзбек тилида «тўплаш, бирлаштириш», «маж- 
муа», «тизим» тарзида сўзма-сўз таржима қилинса-да, 
«қарашлар, фикрлар йўналиши тизими; фикр юритиш, 
дунёни тушуниш, англаш усули» маъносини беради
яъни, бирор соҳага оид қарашлар, тамойиллар тизими, 
факт ва ҳодисаларни тушуниш, англаш ва изоҳлаш- 
нинг муайян усули, асосий нуқтаи назардир.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling