Савол-жавоб indd


Индикатор сўзининг маъноси?


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/35
Sana30.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1072524
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   35
Bog'liq
111 javob ....................................................................6431

54. Индикатор сўзининг маъноси?
Индикатор – сўзи лотинча «indicator» деган сўздан 
олинган бўлиб, «кўрсаткич», «мезон» деган маънолар-
ни билдиради. У аслида техник термин бўлиб, кейин-
чалик бошқа соҳаларда ҳам қўлланила бошлаган. Ҳо-
зирги даврда жамиятдаги ижтимоий-маънавий муҳит 
ҳолатини аниқлаш мақсадида ҳам бир қанча мезонлар 
ишлаб чиқилган. Бунда амалга оширилаётган тактик 
мақсадлар қай даражада стратегик мақсадга мос кела-
ётганлигининг муҳим кўрсаткичлари аниқланади.
55. Инсон қадри тушунчасига изоҳ беринг.
Инсон қадри – улуғвор, кенг, серқатлам, маз-
мун-моҳияти улкан тушунча бўлиб, инсон бу дунёда ўз 
қадрига эга бўлиб яшагандагина тўлақонли ҳаёт кечи-
ради, инсон бўлиб яшайди. 
Мамлакатимиз раҳбари ўз нутқида бу тушунчани 
янада ёрқинроқ ва янада кўламлироқ ифодалади: «Ин-
сон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч 
ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ 
ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз. 
Инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун му-
носиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма 
ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, 
сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом эко-
логик муҳит яратиб беришни тушунамиз».


38
56. Ижтимоий маънавий муҳит нима?
Жамиятдаги ижтимоий-маънавий муҳит – кенг маъ-
нода одамларнинг ижтимоий-иқтисодий ишлаб чиқа-
ришдаги муносабатлари, ижтимоий-маънавий онгни 
белгиловчи омиллар мажмуи (макромуҳит). Тор маъно-
да, инсон бевосита яшайдиган, меҳнат қиладиган оила 
ва жамоа, ўқув даргоҳи, маънавият ва маданият маскан-
ларини ўз ичига олади (микромуҳит).
Демак, бугунги кунда жамиятимиздаги ижтимо-
ий-маънавий муҳит соғломми ёки носоғломми деган 
масала бизни ўйлантирмоқда. Соғломлик даражасини 
қандай аниқлаймиз, соғломлаштириш механизмини 
яратилиши зарурми каби саволларга мутахассислар ўз 
жавобини бериши керак. Чунки бугунги кунда жами-
ятнинг ижтимоий-маънавий муҳитига юқорида келтир-
ган иллатларнинг таъсирида одамлар ўртасида зидди-
ятлар келиб чиқиши эҳтимоли юқори. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling