Савол-жавоб indd
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
111 javob ....................................................................6431
- Bu sahifa navigatsiya:
- 61. Мафкура қандай яратилади
60. Мафкура ўзи нима?
Мафкура (араб. – фикрлар мажмуи) – муайян ижти- моий гуруҳ, қатлам, миллат, жамият, давлатнинг ман- фаатлари, орзулари, мақсадлари ифодаланган қарашлар ва уларни амалга ошириш тизимидир. Унда манфаатлари ифодаланаётган гуруҳ ва қатлам- ларнинг ўтмиши, бугунги куни ва истиқболи ўз ифо- дасини топади. Мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Инсоният тарихида турли-туман мафкуралар бўлган. Турли халқлар ва ижтимоий кучларнинг ғоявий раҳнамолари, мутафаккир ва арбоблари ўзларининг 40 манфаат ва мақсадларидан келиб чиқиб мафкуравий таълимот ва дастурлар ишлаб чиққан. Мафкура қуйидаги вазифаларни ўз олдига қўяди: – муайян ғояни одамларнинг онгига ва руҳиятига сингдириш; – аҳолининг турли гуруҳларини бирлаштириш; – кўзланган мақсад ва ниятларга эришиш учун одамларни сафарбар этиш; – уларни маънавий-руҳий рағбатлантириш; – аҳолини, айниқса, ёш авлодни ғоявий тарбиялаш ва мафкуравий иммунитетни шакллантириш; – бошқа мафкуравий ва ғоявий таъсирлардан ҳимоя қилиш ва шулар кабилар. 61. Мафкура қандай яратилади? Мафкура – муайян фалсафий, диний таълимотлар асосида яратилади ҳамда маълум илмий қарашлар, ахлоқий тамойилларга таянади. Мафкура ўз моҳияти ва таъсир кучига кўра, жами- ятни бирлаштириши ёки уни бир-бирига қарама-қарши тарафларга бўлиб юбориши, давлатнинг жаҳондаги обрў ва мавқеини ошириши ёки тушириши, халқлар- ни юксакликка кўтариши ёки таназзулга дучор этиши мумкин. Юксак мақсадлар, бунёдкор ғояларга асосланган мафкура ижтимоий – иқтисодий тараққиётга турт- ки бўлади, маънавиятни юксалтиради, инсонларни улуғвор ишларга сафарбар этади. Озодлик, эркинлик, мустақиллик, инсон қадри, тинчлик, инсонпарварлик, ҳамкорлик ғоялари асосида шаклланган, эзгу мақсадларга хизмат қиладиган маф- кура бунёдкорлик хусусиятига эга бўлади. Ҳукмронлик, мустабидлик, тажовузкор, босқинчи- лик, экстремистик, ақидапарастлик ғоялари асосида шаклланган, миллат ва халқларни асоратга соладиган мафкура вайронкорлик хусусиятига эгадир. 41 Мафкуранинг диний, дунёвий, миллий, сиёсий ва бошқа кўринишлари мавжуд бўлиб, аксарият ривож- ланган мамлакатлар халқлари эркинлик, адолат, қонун, инсон ҳуқуқлари, миллатлараро ҳамжиҳатлик, диний бағрикенглик каби ғояларга асосланган мафкурага таянмоқда. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling