Савол-жавоб indd
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
111 javob ....................................................................6431
- Bu sahifa navigatsiya:
- 51. Жамият – ислоҳотлар ташаббускори қандай
50. Жамият нима?
Жамият (араб. умумий) – табиатнинг бир қисми, борлиқнинг алоҳида шаклини ифодалайдиган фалса- 34 фий тушунча; одамлар уюшмасининг махсус шакли, кишилар ўртасида амал қиладиган кўплаб муносабат- лар мажмуаси, ўзида моддийлик ва маънавийликни, объективлик ва субъективликни, табиийлик ва ижти- моийликни мужассамлаштирадиган тушунча. Илмий билимлар ва фалсафий тафаккурнинг ривожланиши билан жамият моҳиятини илмий асосда ўрганиш им- конияти вужудга келган. Ватанимиздан етишиб чиққан Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий сингари улуғ мутафаккирлар жамиятнинг пайдо бўлиши, моҳияти ва истиқболлари тўғрисида илғор илмий қарашларни илгари сурганлар. Бу борада Фаробийнинг фозил жамиятни барпо этиш тўғрисидаги ғоялари, Ибн Синонинг жамиятнинг пай- до бўлиши кишиларнинг бирдамликка бўлган табиий эҳтиёжидан келиб чиққанини, меҳнатнинг ижтимоий тақсимланиши жамият тараққиётининг асоси экани ҳақидаги фикрлари муҳим аҳамият касб этади. 51. Жамият – ислоҳотлар ташаббускори қандай? Ҳар бир тарихий даврда жамиятнинг маънавий-ин- теллектуал салоҳияти, сиёсий ва ҳуқуқий мавқеига му- вофиқ равишда сиёсий бошқариш усули шаклланади ва амал қилади. Демократик жамият бозор муносабатла- ри воситасида бошқарилади, давлат иқтисодий муно- сабатларни такомиллаштиришга ёрдам беради, бунда ижтимоий рақобат, манфаатдорлик иқтисодий ривож- ланишнинг муҳим қонунияти сифатида амал қилади. Демократик давлат жамият маънавий ҳаётини тако- миллаштириш, жамиятнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, илм-фанни тараққий эттириш ҳақида кўпроқ ғамхўрлик қилади. Давлат жамият маънавия- тининг ҳомийси сифатида таълим-тарбия соҳасида туб ислоҳотларни амалга оширади. Мустақиллик даврида Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар ва демо- 35 кратик жамият қуриш тажрибаси жамият тараққиётини ҳуқуқий давлатсиз тасаввур этиб бўлмаслигидан дало- лат беради. Бу борада ижтимоий фаровонлик ва тотув- лик комил инсон шахсини шакллантиришга, фуқаро- лик жамияти асосларини яратишга, ҳуқуқий билим ва маданиятни ривожлантиришга боғлиқ жараён эканини кўрсатди. Бугунги кунда иқтисодий ислоҳотларни амал- га ошириш, ҳаётни эркинлаштириш, фуқаролик жами- ятини барпо этиш, демократик институтларни янада ривожлантириш мамлакатимиз тараққиётининг устувор йўналишидир. «Жамият – ислоҳотлар ташаббускори» деган ён- дашув кундалик фаолиятимизга тобора чуқур кириб бормоқда. Инсон ҳар томонлама эркин ва фаровон яшайдиган янги давлатни барпо этишдек буюк халқ ҳаракати то- бора кенгаймоқда. Бундай қудратли сафда бўлишнинг ўзи катта бахт, катта шарафдир. Бугун яхши ниятлар билан жуда катта марраларни ўзимизга белгилаб олмоқдамиз. Олдимизда ҳар қачон- гидан ҳам муҳим вазифалар турибди. Албатта, уларга эришиш осон кечмайди. Ҳаётимизнинг турли соҳаларида муаммо ва камчи- ликларимиз ҳам етарли. Биз буларнинг барчасини ўзи- мизга яхши тасаввур этамиз. Йўлимизда катта ғов бўлиб турган тўсиқларни енгиб ўтиш учун бошлаган ислоҳотларимизни оғишмасдан давом эттирамиз. Шу нуқтаи назардан қараганда, янги даврда янада катта сафарбарлик билан ишлашимизга тўғри келади. Ҳаёт олдимизга яна кўплаб синов ва муаммоларни қўйиши мумкин ва биз ҳар қандай кутилмаган ҳолатга тайёр туришимиз зарур. Лекин қанчалик сермашаққат ва мураккаб бўлмасин, демократик ислоҳотлар йў- лидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Олдинга, фақат олдинга қараб борамиз. Ва биз бунга ҳар томонлама қодирмиз. Чунки бугунги халқимиз – кечаги халқ эмас. 36 Бугунги Ўзбекистон ҳам – кечаги Ўзбекистон эмас. (Шавкат Мирзиёев. Янги Ўзбекистон тараққиёт стра- тегияси. 19-бет) Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling