Савол-жавоб indd
Демократиянинг ҳамма халқлар ва
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
111 javob ....................................................................6431
- Bu sahifa navigatsiya:
- 40. Демократиянинг қандай тамойиллари бор
- 41. Дин нима
- 42. Етакчи нима дегани
- 43. Ёшлар ким
39. Демократиянинг ҳамма халқлар ва
мамлакатлар учун ягона мутлақ андазаси мавжудми? Мавжуд эмас, чунки ҳар бир давлат географик жой- лашуви, менталитети, миллий қадриятлари жиҳатидан фарқ қилади. 40. Демократиянинг қандай тамойиллари бор? Демократиянинг – халқнинг эркин хоҳиш иродаси, ҳокимият тармоқларининг тақсимланганлиги, фуқаро- ларнинг тенг ҳуқуқли ва инсон ҳуқуқларининг усти- ворлиги каби тамойиллари мавжуд. 41. Дин нима? Дин – (араб. ишонч, ишонмоқ) – 1) ижтимоий-маъ- навий ҳаёт ҳодисаси, илоҳий кучларга ишонч-эътиқод асосида шаклланган ғоя ва қарашлар тизими; 2) бор- лиқни яратувчи ва бошқарувчи олий мавжудот, яъни Худога нисбатан муносабат, тасаввур, урф-одат ва ма- росимлар мажмуидир. 42. Етакчи нима дегани? Етакчи – бирор йўналишда, бирор юмушни бажа- ришда йўлбошчилик қилувчи, жамоани аниқ мақсад сари етакловчи шахсга айтилади. Шунингдек, бу ту- шунча бошчилик қилиш, ташкилотчилик қилиш деб юритилади. Етакчи етаклаётган жамоа намунали бўли- ши талаб этилади. 43. Ёшлар ким? Ёшлар – жамиятдаги ижтимоий-демографик гу- руҳ, инсон умрининг муайян даврида яшаётган, етук- 27 ликнинг қарор топиши, катталар оламига кириш ва унга мослашиш каби ўзига хос хусусиятлар билан тав- сифланадиган тушунча. Ёшлик чегараси беқарор ва аниқ ажратилиши қийин, лекин соҳа мутахассисла- ри кўпинча уни 15–30 йил билан ўлчайдилар. Ёшлар баъзи умумий хусусиятлар билан тавсифланади: улар одатда замонавий ва билимли; янги касблар ва янгича турмуш тарзига интилувчан; ижтимоий жиҳатдан ҳара- катчан қатлам. Ёшларда қадриятларни қайта баҳолаш, катталарга нисбатан ўзгачароқ, яъни уларда эҳтиёжлар ва идеаллар, ахлоқий меъёрлар фаол ўзлашади. Ёшлар ўзига хос қадриятларга кўра, мулоқот, меҳнат, истеъ- мол, ҳордиқ чиқариш каби муносабатлар тизими билан фарқланади, бу улар маданиятининг ривожланишига олиб келади. Жинси, ёши, маълумотда режаси, касбий бандлик соҳаси, маданий-сиёсий манфаатлари ва бош- қага боғлиқ ҳолда ёшлар турлари фарқланади. Таълим турини танлаш ва уни эгаллаш, меҳнат жараёнига ки- риш, оилани шакллантириш, касбий жиҳатдан ўсиш ва хизмат бўйича илгарилаш кабилар ёшларнинг асосий муаммолари бўлиб ҳисобланади. Кейинги йилларда бо- зор иқтисодиётига ўтиш жараёнида уларнинг касб тан- лаш, меҳнатига ҳақ тўлаш, иш билан таъминлаш бўйи- ча қатор долзарб вазифалар юзага чиқди. Ўзбекистонда бу борада маънан ва жисмонан соғлом, баркамол ав- лодни тарбиялашга катта аҳамият берилмоқда. Ёшлар (ёш фуқаролар) – ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар деб «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунида белгилаб қўйилди. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling