Савол-жавоб indd


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/35
Sana30.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1072524
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35
Bog'liq
111 javob ....................................................................6431

36. Давлат бошқаруви нима?
Ўзбекистонда жорий этилган давлат бошқаруви пре-
зидентлик усулининг мазмун-моҳияти, асосий тамойил-
лари, ўзига хос хусусиятлари, Президентнинг ҳуқуқий 
мақоми, ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Консти-
туциясида белгилаб қўйилган. Давлат ҳокимияти эса 
қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари-
га бўлинади. Қонун чиқарувчи – Олий Мажлис, Ижро 
этувчи – Вазирлар Маҳкамаси, Суд ҳокимияти – Олий, 
вилоят ва туман (шаҳар) судларини ташкил этади.
Давлат бошқаруви ва жамият қурилиши соҳала-
рида туб янгиланишлар жорий этилмоқда. Янги бош- 
қарув тизими ва замонавий тузилмалар яратилди. 
Давлат бошқарувида очиқлик ва адолатга асосланган, 
халқпарвар қарорлар қабул қилиш тизими шакллан-
моқда. (Ш.Мирзиёев. Янги Ўзбекистон – тараққиёт 
стратегияси. 83-бет)
Жамиятимизда демократия тамойиллари, қонун 
устуворлигини таъминлаш сифат жиҳатидан янги 
босқичга кўтарилди. Суд-ҳуқуқ тизимини демократ-
лаштириш ва либераллаштириш ишлари ҳаётга из-
чил татбиқ этилмоқда, суд ҳокимиятининг фуқаролар 
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини 
ҳимоя қилиш борасидаги ролини оширмоқдамиз.
37. «Давлат – инсон учун» тамойили – де-
мократик ислоҳотлар мезоними?
Юртимизда узоқ йиллар давомида «давлат – жами-
ят – инсон» тамойилига амал қилиб келинди. Давлат 
қурилиши ва бошқаруви, барча сиёсий тузилмалар


24
уларнинг иш услуби ва фаолияти ҳам ана шу тамойил 
асосида шаклланди.
Аслида эса, аввало, инсон, унинг ҳақ-ҳуқуқлари ва 
бахт-саодати давлат сиёсати, барча давлат органла-
ри фаолиятининг энг устувор мақсади бўлиши лозим. 
Жамият қурилиши ва давлат сиёсати ана шу ғояга
таяниши ҳамда «Давлат – инсон учун» тамойили асо-
сида ташкил этилиши даркор. (Ш.Мирзиёев. Янги Ўз-
бекистон – тараққиёт стратегияси. 59-бет)
Мазкур тамойилга амал қилиш эса, инсонни ва унинг 
манфаатларини давлат сиёсати ва ислоҳотларнинг асо-
сий мезонига айлантириш лозимлигидан далолат бера-
ди. Бу нафақат юртимизда, балки бутун дунёда мазкур 
ислоҳотларнинг энг демократик тамойилларга мосли-
ги, уларнинг пировард мақсади ва давлат сиёсатининг 
устувор йўналиши инсон манфаатлари, ҳақ-ҳуқуқлари 
ва эркинликларини таъминлашга қаратилганининг эъ-
тироф этилишига сабаб бўлмоқда.
Тарих шундан далолат берадики, дунёдаги барча 
Цивилизациялар, маданият ва динлар инсон ҳуқуқла-
ри тўғрисидаги таянч тушунчаларнинг шаклланишига 
асос бўлган эзгу ғоялар таъсирида вужудга келган.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling