Савол-жавоб indd


Геостратегик манфаатлар қандай?


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/35
Sana30.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1072524
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35
Bog'liq
111 javob ....................................................................6431

27. Геостратегик манфаатлар қандай?
Геостратегик манфаатлар – муайян мамлакат ёки 
минтақанинг жуғрофик жойлашуви билан белгилана-
диган эҳтиёж ва интилишлар инъикоси. У истиқболни 
англаш билан боғлиқ ҳолда рўёбга чиқади.
28. Глобаллашув нима?
Глобаллашув – (лот. – Ер сайёраси) – XX асрнинг ик-
кинчи ярми – XXI аср бошида жаҳон тараққиётида шакл- 
ланган янги умумсайёравий тартиботлар, давлатлар ва 
кишилар ўртасида ўзаро алоқаларнинг кенгайиши ва 
мураккаблашиши, дунё миқёсида ахборот макони, ка-
питал, товар ҳамда ишчи кучи бозоридаги интеграция-
лашув, атроф-муҳитга техноген таъсирнинг кучайиши, 
оммавий маданият намуналарининг кенг тарқалиши, 
ахборот-мафкуравий ва диний-экстремистик хуружлар 
хавфининг ортиб боришини ифода этувчи тушунчадир. 
«Глобаллашув» атамаси дастлаб америкалик олим 
тушунча Левиттнинг 1983 йили «Гарвард бизнесревью» 
журналида чоп этилган мақоласида тилга олинган эди.
29. «Гуманитар интервенция» ни амалга оши- 
рувчилар қандай мақсадларни кўзлайдилар?
– дунёга ўз қадриятларини ёйиш орқали глобал 
етакчиликка эришиш;
– муайян минтақада ўзининг геосиёсий таъсир дои-
расини кенгайтириш;
– жаҳон миқёсида ўзларига мақбул сиёсий тарти-
ботни шакллантириш;
– муайян давлатларни ҳамжамият олдида обрўсизлан-
тириш орқали ўша давлатнинг қонуний ҳукуматини 
ағдариб ташлаб, унинг ўрнига ўз мақсадларига хиз-
мат қиладиган «қўғирчоқ ҳукумат»ни келтириш;
– энергетик ресурсларга бой давлатларнинг табиий 
заҳираларига эгалик қилиш ва ҳ.к.


20
30. Давлат нима?
Давлат – бутун мамлакат миқёсидаги ҳокимият-
нинг махсус бошқарув аппаратига таянадиган, барча 
учун қонунлар чиқарадиган ва суверенитетга эга бўл-
ган сиёсий ташкилотни ифодаловчи тушунча. Давлат 
жамиятнинг ҳокимият кучига, шунингдек, ижтимоий 
неъматлар ҳамда воситаларни тақсимлаш имконият-
ларига эга бўлган қисми ҳисобланади. Ҳар бир давлат 
бетакрор ижтимоий ҳодисадир. У тарихий ва маънавий 
тараққиётнинг ҳосиласи, муайян бир халқнинг ўзига 
хос маданий ривожининг натижасидир. Давлат жамият 
ривожининг муайян босқичида юзага келган ибтидо-
ий жамиятда оқсоқоллар, уруғ ва қабила бошлиқлари 
ҳамда диний ҳокимият соҳибларига тегишли бўлган 
ижтимоий ҳокимият аста-секин давлат ҳокимиятига 
айланган.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling