Савол-жавоб indd


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/35
Sana30.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1072524
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35
Bog'liq
111 javob ....................................................................6431

19. Бўшлиқ нима?
Бўшлиқ (маънавий соҳада) – бир сиёсий тизимдан 
бошқа бир тизимга ўтиш жараёнида ёки маънавий-маъ-
рифий ишларнинг тўғри йўлга қўйилмагани оқибатида 
юзага келадиган ҳолат. Шахс онгида бўшлиқнинг пай-
до бўлиши унинг жамиятдаги ўрни ва ижтимоийлашу-
вининг маромига етмагани, мустақил тафаккурининг 
шаклланмагани ва фикр қарамлиги, сиёсий эътиқоди-
нинг заифлиги, ҳуқуқий маданий савиясининг пастли-
гида намоён бўлади.
20. Вайронкор ғоялар деганда нимани ту-
шунасиз?
Вайронкор ғоялар – инсон ва жамиятни тубанликка 
бошлайдиган, одамларни ғаразли ният ва қабиҳ мақ-
садларга ундайдиган, халқлар ва давлатларни таназзул 
ва ҳалокатга маҳкум этадиган ёвузлик ва жаҳолатга 
хизмат қиладиган ғоялар мажмуига айтилади.


17
21. Ватан деганда нимани тушунасиз?
Ватан – арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида «туғилиб 
ўсган жой, она юрт» деган луғавий маънони билдириб, 
кишиларнинг кундалик ҳаётида: 1) кишининг туғилиб 
ўсган ўлкаси, шаҳри ёки қишлоғи, юрти, маскани, уйи, 
диёри; 2) киши туғилиб ўсган ва ўзини унинг фуқароси 
ҳисоблаган мамлакати, она юрти; 3) турар жойи, бош- 
панаси, маскани, уйи; 4) бирон бир нарсанинг асли ке-
либ чиққан ери, жойини ифодалаш учун ишлатилади.
22. Ватан манфаати нима дегани?
Ватан манфаати – юксак маънавий тамойиллардан 
бири; Ватаннинг озодлиги ва мустақиллиги, унинг ҳу-
дудида яшаётган халқнинг тинчлиги ва осойишталиги, 
бугунги ва келажак ҳаётини, ҳуқуқ ва манфаатларини, 
барча миллий бойликларни асраб-авайлаш, бойитиш ва 
ҳимоя қилиш билан боғлиқ барча мақсад-вазифалар-
ни ифода этадиган тушунча. Ватан манфаати миллий 
манфаатларнинг айни ифодасидир. Дунёдаги ҳар қайси
мустақил давлатнинг манфаати унинг ҳудудида яшаёт-
ган халқ учун Ватан манфаатидир.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling