Савол-жавоб indd
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
111 javob ....................................................................6431
3. Ахборот – нима?
Ахборот – арабча «хабар» сўзидан олинган бўлиб, «дарак», «маълумот», «овоза» деган маъноларни англа- тади. Ахборот – деганда, муайян объектларни бошқариш жараёнида қарорлар қабул қилишда фойдаланилувчи фактлар, воқеалар, жараёнлар ва воқеалар, муайян соҳа объектларининг ҳолати ва хусусиятлари тушунилади. Ахборотни – унинг тури, қандай кўринишда ифода- ланишидан қатъи назар – йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва амалиётда қўлланилишида компьютернинг муайян ва аниқ роли мавжуд. Бу иштирок қуйидагиларда кўринади: Биринчидан, таълим жараёнига илғор ахборот тех- нологияларини қўллаш. Бу баъзан анъанавий таълимга зид келиши ҳам мумкин. Аммо у таълимни тезлашти- ради, ютуқлар кафолатига ижобий таъсир кўрсатади. Натижада, тингловчи ва бажарувчи бўлган ўқувчи-та- лабани таълимнинг субъектига айлантиради. Иккинчидан, тақдим этилаётган маълумотлар ишончлилиги, бирламчи манбаларга таянилган ҳолда тайёрланиши лозим. Талабаларни илмий изланишлар- га йўналтириш, бўш вақтларини тўғри ташкил қилиш масалаларини ҳал этишда, авваламбор, уларга манба танлашни ўргатиш, интернетдан фойдаланиш мадани- ятини шакллантириш зарур бўлади. Бунда миллий ва диний қадриятларимиз, аждодларимиз илмий мероси қўл келиши мумкин. Улардан ўринли, мақсадли фой- даланиш кутилган натижа беради. Маънавият поклиги сақланади, илмий юксалиш тезлашади – ёшларнинг ёлғон маълумотлар гирдобида қолиши эҳтимоли ка- маяди. Энг муҳими, республикада ахборот майдони- дан фойдаланишнинг миллий тизими шаклланади. Ахборот олами ичида яшаётган бугунги кун кишиси умри давомида кўпдан-кўп манбалар, далиллару рақам- 12 ларга мурожаат қилишга мажбур. «Рақамлар сеҳри»дан инсонларни таъсир доирасига олишнинг бир усули си- фатида фойдаланилиши ҳам шундан. Аслида, бу нар- салар инсонга атрофда – юртида ва дунёда содир бўла- ётган воқеа, ҳодиса, жараёнларни англаши, уларнинг ўзаро алоқадорлиги, муносабати ва моҳиятига чуқур кириб бориши учун керак. Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз шарт ва зарур. Бу бизга ривожланишнинг энг қисқа йўлидан бориш имконини беради. (Ш.Мирзиёев. Янги Ўзбекистон – тараққиёт стратегияси. 15-бет) Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling