Савол-жавоб indd


 Бунёдкор илмий дунёвий ғоялар нима?


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/35
Sana30.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1072524
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
111 javob ....................................................................6431

14. Бунёдкор илмий дунёвий ғоялар нима?
Бунёдкор илмий дунёвий ғоялар деб, макон ва за-
монда мавжуд бўлган реаллик – табиат ва жамиятнинг 
қонунларини билиш заминида шаклланиб, унинг тинч, 
барқарор ривожланишига қаратилган илмий-амалий 
ғояларнинг муайян тизимига айтилади.
15. Бунёдкор диний ғоялар нима?
Бунёдкор диний ғоялар – муқаддас диний китоблар-
нинг инсонпарварлик моҳиятидан келиб чиққан ҳолда 
одамлар ўртасида тенглик, тинчлик ва ўзаро ҳамкор-
ликни таъминлашга қаратилган ғоялар мажмуига айти-
лади.
16. Буюк давлатчилик шовинизми деган-
да нима тушунилади?
Буюк давлатчилик шовинизми – бир давлатнинг
бошқа давлат ёки давлатлар устидан сиёсий, мафкура-
вий, иқтисодий ва ҳарбий ҳукмронлигини ўрнатишга 
қаратилган назария ва амалиётдир.
Хусусан, XVIII–XIX асрларда Ғарбий Европа ва Рос-
сия империясининг ҳукмрон доиралари бошқа давлат-
ларга нисбатан ана шундай сиёсат олиб борган. Буюк 
давлат шовинизми Австрия-Венгрия империяси, Тур-
кия султонлиги сиёсатида ҳам кучли бўлган. Иккинчи 
жаҳон уруши даврида Германия фашизми ана шундай 
сиёсат юритиб, немислар «олий» ирққа мансуб миллат 
сифатида жаҳондаги барча халқлар устидан ҳукмрон-
лик ўрнатиши керак, деб даъво қилган.
17. Бузғунчи мафкура нима?
Бузғунчи мафкура – жамият тараққиётининг турли 
шароитларида объектив зарурий бўлган ижтимоий- 
сиёсий, иқтисодий, маънавий муносабатларнинг бузи-
лишига сабаб бўладиган мафкура.


16
18. Бўлиб ташлаб, ҳукмронлик қилиш 
нима дегани?
Бўлиб ташлаб, ҳукмронлик қилиш – ғаразли геосиё-
сий ва геостратегик мақсадларга эришишда қўлланади-
ган усул ва тамойиллардан бири. Бу тамойилни амалга 
оширишнинг асосий йўли бирор минтақа ёки мамлакат 
ичида ижтимоий парокандаликни келтириб чиқариш-
дир. Бунда, биринчидан, муайян шаклда мавжуд бўл-
ган ижтимоий-иқтисодий қийинчиликларни бўрттириб 
кўрсатиш орқали аҳолининг мавжуд ҳолатдан норози-
лигини уйғотиш, иккинчидан, ўз ноғорасига ўйнайди-
ган мухолифатчи кучларни юзага келтириш йўли билан 
сиёсий беқарорликни келтириб чиқариш, учинчидан
«мамлакатда сўз, матбуот, сиёсий эркинликлар йўқ» 
қабилидаги туҳматдан иборат мафкуравий тазйиқ ўтка-
зиш усуллари қўлланади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling