43
71. Маънавий қарамлик дегани нимани
англатади?
Маънавий қарамлик – инсон ва жамият онгу тафак-
курининг бўйсундирилиши, қарам этилиши, маънавий
тамойилларнинг заифлашуви, мустақил
ривожланти-
риш имкониятларининг чеклангани, тараққиётдан орт-
да қолиш, ўзгаларнинг ғоявий-мафкуравий тазйиқи
оқибатида содир бўладиган салбий ҳолат ва жараённи
ифодаловчи тушунча.
72. Маънавий таҳдид нима?
Маънавий таҳдид – инсоннинг қалбига, ички ола-
мини тубдан ўзгартиришга, инсон қалби ва ҳиссиётла-
рини эгаллашга қаратилган таҳдиддир.
73. Маънавий тарбия деганда қандай тар-
бия тушунилади?
Маънавий тарбия – юксак маънавиятни тарбиялаш
воситаси, муайян шахс, жамоа, муайян гуруҳ, жамият,
миллатда жисмоний баркамоллик, руҳий, ахлоқий, маъ-
навий етуклик каби сифатларни шакллантиришга қара-
тилган амалий таълим-тарбия жараёнини
ифодаловчи
тушунчадир. Инсоннинг жамиятда яшаши учун зарур
бўлган маънавий хусусиятларини тарбиялаш унинг энг
асосий қадрият сифатидаги моҳиятини таъминлайди-
ган қадриятдир.
Do'stlaringiz bilan baham: