Савол-жавоб indd


Ижтимоий давлат қандай давлат?


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/35
Sana30.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1072524
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   35
Bog'liq
111 javob ....................................................................6431

52. Ижтимоий давлат қандай давлат?
Ижтимоий давлат – жамият аъзоларининг мунтазам 
равишда ўсиб борадиган соғлом ижтимоий эҳтиёжла-
рини қондириб борадиган, аҳоли турли қатламларининг 
мамлакат равнақи йўлидаги ижтимоий мўлжалларини 
қувватлайдиган, жамиятда барқарор ижтимоий-маъна-
вий муҳитни таъминлаган давлатдир.
Бундай давлатнинг хусусиятлари Шавкат Мирзи-
ёевнинг «Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси» 
китобида қуйидагича асосланган: «Янги Ўзбекистон 
тараққиёт стратегияси – фуқароларнинг мамлакат 
ижтимоий – сиёсий ҳаётидаги иштирокини кенгай-
тириш, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, 
илғор ташаббусларни амалга ошириш, ҳаётий муам-
моларни ҳал этиш, турмуш даражасини юксалтириш, 
мустақил равишда ўз моддий фаровонлигини ошириши 
учун етарли ва зарур шароитларни яратиш деганидир».
Ижтимоий давлат жамиятнинг ҳар бир аъзосидан 
ижтимоий фаолликни, сиёсий жиҳатдан билимдонлик-
ни, тарбиявий томондан кучли эътиқодни талаб этади. 
Шунинг учун бугун ҳар бир фуқаронинг шахсий та-
шаббуслари, фуқаролик масъулияти, ижтимоий ҳара-
катлари кенг қўллаб-қувватланмоқда. Қатор ҳаракат, 
ташаббуслар пайдо бўлмоқдаки, улар, шубҳасиз, бугун 
Ўзбекистонда ижтимоий давлатни барпо этиш, жа-
миятда янги маънавий маконни яратишдаги дадил қа-
дамлар, дейишимиз мумкин.
53. Ижтимоий шериклик – нима?
Ижтимоий шериклик – бу давлат органларининг 
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жами-
ятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижти-


37
моий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу 
жумладан, тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг 
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган 
бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш 
борасидаги ҳамкорлигидир. 
Шунингдек, давлат органлари ва фуқаролик жамия-
ти институтлари ижтимоий шериклик субъектлари ҳи-
собланади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling