Савол-жавоб indd


 «Форум» – бу қандай тадбир ва уни ўт-


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/35
Sana30.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1072524
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
111 javob ....................................................................6431

106. «Форум» – бу қандай тадбир ва уни ўт-
казишдан мақсад нима?
Форум – минтақавий ёки глобал муаммоларни аниқ- 
лаш ва муҳокама қилиш учун ўтказиладиган тадбирдир. 
Форумнинг асосий мақсади – бу муҳокама. Яъни, 
форумни муҳокама, мушоҳада майдончаси деб аташ 
мумкин.
Форумда мавзуга оид ғоялар кўтарилиб, фикр алма-
шилади. Бу тушунча мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий, 
ижтимоий, экологик ва бошқа кўплаб соҳаларида қўл-
ланади.
Одатда, форум расмий ва норасмий тарзда, асосан 
эркин форматда бўлиб, унда ҳар ким ўз фикрини бил-
дириши мумкин.
107. Фуқаролик жамияти нима?
Фуқаролик жамияти – жамият тараққиётининг ав-
валги босқичларида давлат ҳокимияти органлари ба-
жариб келган бир қанча вазифаларни жамоат ташки-
лотлари зиммасига ўтиши, давлат фаолияти устидан 
ижтимоий назорат ўрнатилишидир.
108. Фуқароларга психологик босим ўтка-
зишга уриниш ўз ичига нималарни қамраб 
олади?
Миш-мишларни тарқатиш, носоғлом кайфият туғ-
дириш, турли ижтимоий гуруҳлар орасида душманона 
кайфиятларни – миллатчилик, расизм, диний экстре-
мизм ва фанатизмни юзага келтириш.
109. Ҳозирги даврда мафкуравий жараён-
лар қандай хусусиятларга эга?
Интерфациялашиш, глобаллашиш, дифференцияла-
шиш;


60
демократиялашиш, миллий чегаралар қилиб қўй-
маслик, инсонпарварлашиш;
жамият ҳаётининг ҳамма соҳаларига таъсир кўрса-
тиш, сиёсийлашиш;
110. Ҳуқуқий маданият – тушунчаси нима-
ни англатади?
Ҳуқуқий маданият – муайян жамиятда мавжуд 
ҳуқуқ нормаларига, қонун-қоидаларига, тартибга бўл-
ган муносабат ва унга амал қилинишини англатади.
111. Ўзбекистон самарали парламентаризм 
институти фаолияти қандай?
Олий Мажлис – қонун чиқарувчи орган ҳисобланиб, 
у юқори ва қуйи палаталарга бўлинади.
Олий Мажлис қонунлар муҳокамасига кенг халқ 
оммасини жалб қилиш, бунинг учун замонавий ахбо-
рот-коммуникация технологияларини жорий этиш
жумладан, Интернет тармоғида махсус «майдон»лар 
ташкил этилмоқда. Олий Мажлисдаги қонунлар муҳо-
камасига бағишланган йиғилишлари тўғридан-тўғри 
интернет тармоғи орқали узатилмоқда.
Олий Мажлис ҳузурида Қонунчилик муаммолари ва 
парламент тадқиқотлари институтини парламентнинг 
истиқболли режа ва дастурларини ишлаб чиқадиган, бу 
жабҳадаги турли таклифларни таҳлил қиладиган ва за-
рур тавсиялар берадиган илмий марказга айлантирил-
моқда. 


61

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling