55
ифодаловчи тушунчалар ёки шиор, иборадир. У халқ-
ни ўша мақсад йўлида бирлаштиради, сафарбар этади.
Халқ барча саъй-ҳаракатларини, интилишларини, бун-
ёдкорлик фаолиятини унга мувофиқлаштиради.
Зарур
бўлса, иқтисодий, ижтимоий муносабатларини, мамла-
катнинг ҳуқуқий, сиёсий, мафкуравий асосларини, таъ-
лим-тарбия тизимини чуқур ислоҳ қилади.
Миллий ғоянинг
асосий вазифаларидан бири, халқ-
нинг жипслигини,
бирлигини, мамлакатнинг ҳудудий
яхлитлигини сақлаш ва мустаҳкамлашдир.
Иккинчи-
дан, миллатнинг олий мақсадини, ривожланиш марра-
ларини, мўлжалларини умумий тарзда аниқлайди.
Миллий ғоя жорий вазифаларни эмас, балки стра-
тегик олий мақсадни ифодалайди. Шу маънода Учин-
чи Ренессанс ғояси истиқболга
интилишга жуда мос
келади. Мазкур ғоянинг
сафарбарлик кучи, умуман,
мафкуравий салоҳияти жуда юқори. Айни чоғда ўтмиш
тарихимизнинг шонли саҳифалари,
буюк аждодлари-
мизнинг бунёдкорлик ва ижодкорлик салоҳияти билан
боғланади. Бизга мазкур тушунча кимларнинг ворисла-
ри эканимизни эслатиб туради.
100. «Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс
сари» деган ғоя қандай мақсадни кўзлайди?
«Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари» деган
улуғ мақсад давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳала-
рини комплекс ривожлантиришни назарда тутади.
101. Янги маънавий макон нима?
Президентимиз
таъкидлаганидек,
«... Менинг на-
заримда, у – биз орзу қилаётган янги Ўзбекистоннинг
маънавий қиёфаси яққол акс этадиган, халқимиз инти-
лаётган ва эл-юртимиз бахтиёр яшайдиган маърифат-
ли жамиятдир». Ҳақиқатан ҳам, бугунги янгиланаётган
Ўзбекистонда барча соҳаларда кечаётган ислоҳотлар
56
тақдири, миллий тараққиётимиз жамиятнинг маънавий
қиёфасига боғлиқ. Биз бугун яратаётган янги маънавий
макон қачон ўз натижасини кўрсатади? Қачонки биз та-
факкурдаги ҳафсаласизлик, маънавий ҳаётдаги мудроқ-
лик, ўз шахсий мақсадларимизни
жамият ижтимоий
мўлжалига уйғунлаштиришдаги нўноқлигимизни бар-
тараф этсаккина бундай маконга эга бўламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: