Савол-жавоб indd
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
111 javob ....................................................................6431
- Bu sahifa navigatsiya:
- 103. Янги Ўзбекистон феномени.
102. Янги Ўзбекистон орзуси.
Ҳар бир халқнинг ўз орзу-истаклари бўлади. Ке- лажак учун режалар тузади. Мана шу орзуси билан ҳаракатланади. Дунёнинг энг ривожланган давлатла- рининг орзуларини мужассам этган умуммиллий ҳара- катлантириш ғояси сифатида йиллар мобайнида давом этиб келмоқда. Масалан, «Америка орзуси», «Япония орзуси» кабиларда кўришимиз мумкин. Демак, Янги Ўзбекистон орзуси ҳам, жаҳондаги миллий тараққиёт ғояларини ўзида жамлаган бошқа ижтимоий ҳодисалар каби, асрлар давомида шаклланиб келмоқда. Бугунги кундаги Янги Ўзбекистоннинг орзуси: маърифатли жа- миятни барпо этиш, ҳар соҳада жаҳон оммаси олдида юксак ютуқларга эришиш, халқнинг эркин ва фаровон яшаши, юртнинг тинч-тотув бўлиши, миллатлараро то- тувликни таъминлаш кабилардир. (Ш.Мирзиёев. Янги Ўзбекистон – тараққиёт стратегияси. 14-бет). 103. Янги Ўзбекистон феномени. Феномен сўзи – (юнонча) «содир бўлмоқ, кўрсат- моқ» маъноларини англатади. Яъни нооддий ҳодиса, ноёб факт, тушуниш қийин бўлган ҳолат мазмунини ташкил этади. Муайян халқ ёки давлат ҳаёти учун ғоят муҳим аҳамият касб этадиган бирор-бир феномен ёки у ҳақи- даги тушунча ва тамойиллар ўз-ўзидан, осонгина пай- до бўлмайди ва тасодифан дунёга келиб қолмайди. 57 Шу маънода, ҳар қандай ҳодиса, тушунча ёки ата- манинг ўзига хос шаклланиш жараёни бор. Янги Ўзбе- кистон феномени ҳам бундан мустасно эмас. Ушбу тушунча мамлакатимизнинг замонавий қиё- фасини шакллантириш, юртимизда демократик давлат, эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, Учинчи Ре- нессанс пойдеворини яратиш борасидаги ислоҳотлари- мизнинг таянч ғоясини ифода этади. Ана шу ғоя асосида юртимизда «Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари» деган шиор илгари сурилаёт- гани ҳам бежиз эмас. Биз орзу қилган ва қатъий интилаётган Янги Ўз- бекистон, аввало, халқимиз ўз миллий тараққиётининг янги даврига қадам қўйганини, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаётгани, бу борада олдимизда кўп- лаб янги имкониятлар пайдо бўлаётганини англата- диган тушунчадир. (Ш.Мирзиёев. Янги Ўзбекистон – тараққиёт стратегияси. 25-бет). Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling