Савол Жавоблар Молия doc
Бюджет ташкилотларида қўшимча даврда қопланмаган
Download 278.63 Kb. Pdf ko'rish
|
Савол Жавоблар Молия
Бюджет ташкилотларида қўшимча даврда қопланмаган
кредитор қарздорликнинг бартараф этиш йўлларини тушунтириб беринг? Қўшимча вақт даври якунланганидан сўнг бюджет ташкилотларининг кредитор қарздорлиги биринчи навбатда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан тўланади. 72. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сонли қарорига асосан давлат бюджетидан маблағ ажратиладиган тадбиркорлик субъектларида назорат тадбирлари ўтказиш тўғрисида тушунча беринг? Инспекция томонидан бюджет маблағлари олувчиларнинг консолидациялашган бюджет, шу жумладан давлат қарзи маблағларидан тўғри фойдаланиши устидан давлат молиявий назорати тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни белгиланган тартибда хабардор қилган ҳолда амалга оширилади. Бунда тадбиркорлик субъектларининг консолидациялашган бюджет, шу жумладан давлат қарзи маблағларига тегишли бўлмаган молиявий-хўжалик фаолиятини текширишга йўл қўйилмайди. 22 73. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларни юритиш дастурий мажмуаси тўғрисида тушунча беринг? Бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботининг юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган “УзАСБО” дастурий мажмуаси ва ушбу дастурий мажмуа Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимларининг бири ҳисобланади. 74. ““УзАСБО” дастурий мажмуаси неча қисмдан иборат? УзАСБО” дастурий мажмуаси икки қисмдан - “УзАСБО-баланс” ва “УзАСБО- зарплата” қисмларидан иборат. “УзАСБО-баланс” қисмида IV-гуруҳ харажатлари бўйича ҳисоб-китобни юритади. (Адреси: http://УзАСБО.mdm.uz/install.html) “УзАСБО-иш ҳақи” қисмида иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар ҳисоби юритилади. (Адреси: http://zp.mdm.uz/install.html) Download 278.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling