Савол Жавоблар Молия doc


Коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан


Download 278.63 Kb.
Pdf ko'rish
bet37/48
Sana16.03.2023
Hajmi278.63 Kb.
#1273283
TuriКодекс
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   48
Bog'liq
Савол Жавоблар Молия

Коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий
манфаатларини ёки ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий
наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек
бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;
Манфаатлар тўқнашуви - шахсий манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки
хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ҳамда
шахсий манфаатдорлик билан фуқаролар, ташкилотлар, жамият ёки давлатнинг
ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келиши мумкин
бўлган вазият.
117.
Қайси 
давлат органлари 
коррупцияга 
қарши 
курашиш
бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ҳисобланади?
· Коорупцияга қарши курашиш агентлиги;
· Бош прокуратураси;
· Давлат хавфсизлик хизмати;
· Ички ишлар вазирлиги;
· Адлия вазирлиги;
· Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш
департаменти.
118.
Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари.


34
Ø қонунийлик;
Ø фуқаролар ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларининг
устуворлиги;
Ø очиқлик ва шаффофлик;
Ø тизимлилик;
Ø давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги;
Ø коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги;
Ø жавобгарликнинг муқаррарлиги.
119.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсат тамойиллари
тўғрисида тушунча беринг.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсатининг тамойиллари:
давлатларнинг суверен тенглиги;
куч ишлатмаслик;
чегараларнинг дахлсизлиги;
низоларни тинч йўл билан ҳал этиш;
бошқа давлатлар ички ишларига аралашмаслик.
Республика давлат ва халқнинг манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини
таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстлик/га ва бошқа давлатлараро
тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин (17-модда).

Download 278.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling