Савол Жавоблар Молия doc
Ишлаб чиқариш рентабеллиги –
Download 278.63 Kb. Pdf ko'rish
|
Савол Жавоблар Молия
§ Ишлаб чиқариш рентабеллиги – балансдаги фойданинг сотилган маҳсулот таннархига нисбати билан топилади. § барча активлар рентабеллиги – соф фойдани корхона барча активларига нисбати билан топилади. § маҳсулот реализация қилиш рентабеллиги – соф фойдани маҳсулотни реализация қилишдан тушган ялпи даромад нисбати билан топилади. III. БОШҚА ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА САВОЛ-ЖАВОБЛАР 133. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармасининг вазифаларини тушунтириб беринг. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармаси 26.02.2021 йилда 6179-сонли Президент фармонига асосан ташкил этилган бўлиб, унинг вазифалари: пахта хом ашёси ва буғдой етиштириш харажатларини молиялаштириш; асосий майдонларда экиладиган сабзавот маҳсулотларини етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлаш; ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун зарур буғдойни бозор нархларида харид қилиш ва биржа савдоларига қўйиш; фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори самарали қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш; қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва ҳисоб-китоб тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш; ривожланган давлатларнинг аграр соҳасини молиялаштириш бўйича тажрибасини ўрганиш ҳамда уларни республикада жорий қилиш. 134. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармасидан қайси экинларни етиштириш харажатларини молиялаштиришга тижорат банкларига ресурс маблағлари ажратилади? Президентнинг 26.02.2021 йилдаги 6179-сонли фармонига асосан: - Пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш; - Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш; - Асосий майдонларда сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағлари ажратади. Download 278.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling