Савол-жавоблар. Савол: Барботаж нима?


Савол: Температура деб нимага айтилади, ўлчов бирликлари ва температурани ўлчайдиган асбоблар?


Download 91.61 Kb.
bet10/26
Sana24.01.2023
Hajmi91.61 Kb.
#1117548
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
Савол-жавоблар

27.Савол: Температура деб нимага айтилади, ўлчов бирликлари ва температурани ўлчайдиган асбоблар?
Жавоб: Жисмнинг иссиқлик холатини асосий катталикларидан бири температурадир. Температура деб жисмларнинг иссиқлик даражасини характерлайдиган катталикга айтилади. Иссиқлик мувозанатида турган системанинг барча қисмларида температура бир хил бўлади.Температура молекуляр-кинетик нуқтаи назардан қаралса, мувозанатда турган системадаги заррачалар(атом, молекула) тартибсиз харакатининг интенсивлигини билдиради.
- ўлчов бирликлари (0С, К, 0F)
- ўлчов асбоблар (термометр ва халкаро бирликлар тизимида Кельвин да ўлчанади).

10С= 274,1К=33,80F га тенг.


10F=255,9К = (-17,220С)га тенг.
1К= (-457,9 0F) = (-272,10С)га тенг.


28. Савол: Босим деб нимага айтилади, ўлчов бирликлари ва босим ўлчайдиган асбоблар?
Жавоб: Босим технологик жараёнларнинг асосий параметрларидан биридир. Текис сиртга нормал таъсир кўрсатувчи текис тақсимланган куч босим дейилади.
P=F/S
бу ерда: F-куч, S-юза. Босим халқаро бирликлар системасида Па (паскал) билан ўлчанади. 1 Па миқдор жихатидан 1м2 юзага текис тақсимланган 1Н куч ҳосил қилган босимга тенг (Н/м 2).
Паскал қонуни: Суюқлик ёки газга таъсир эттирилган босим суюқлик ёки газнинг хар бир нуқтасига ўзгаришсиз узатилади.
Ўлчов бирликлари: Па, кПа, кгс/см2, атм., бар, мм. см. уст.
Босим ўлчайдиган асбоблар ишлаш принципига кўра:

  • Суюқликли

  • Деформацион (пружинали)

  • Юк-поршенли

  • Электрли

  • Ионли

  • Иссиқлик турларига бўлинади.

Ўлчанаётган катталикни турига кўра қуйидаги турларга бўлинади:

  • Манометр–абсолют ва ортиқча босимни ўлчайди

  • Барометр–атмосфера босимини ўлчайди. Вакуумметр–берк идиш ичидаги суюклик ва газ босимини сийракланишини ўлчайди

  • Дифференциал манометр–икки босим фарқини ўлчайди.




Download 91.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling