Савол-жавоблар. Савол: Барботаж нима?


Савол: Помпаж нима ва унинг қандай олдини олса бўлади?


Download 91.61 Kb.
bet9/26
Sana24.01.2023
Hajmi91.61 Kb.
#1117548
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
Савол-жавоблар

23. Савол: Помпаж нима ва унинг қандай олдини олса бўлади?
Жавоб: Помпа́ж (фр. pompage — колебания, пульсация) Газ линияларида тескари босим ҳосил бўлиши натижасида ишчи халқа (рабочий кольцо)да тебраниш (помпаж)га олиб келади. Помпаж холати юз берганда компрессорга киришдаги босим чиқишдаги босим билан тенг ёки юқори бўлиши кузатилади. Помпажни олдини олиш учун антипомпаж клапан, обратный клапан бўлиши керак.
24. Савол: Кавитация нима ва унинг қандай олдини олса бўлади?
Жавоб: Насосларни сўриш қисмига газ фаза келиши(пайдо булиши) натижасида насос сиқа олмай қолади. Уни олдини олиш учун насосга доимий суюқлик келишини таъминлаш керак. Насос сўриш линиясида, идиш (емкост) ичида уюрмавий (выхривый) ҳаракатни олдини олувчи мослама ўрнатилади.
25. Савол: Турбиналар, уларнинг турлари ва ишлатилиши.
Жавоб: Ҳозирги пайтда турбиналарнинг қўйидаги турлари ишлаб чиқарилади: конденсацион турбиналар, буғ олинадиган иссиқлик таъминоти турбиналари, қарши босимли турбиналар.
Конденсацион турбиналар фақат электр энергиясини ишлаб чиқариш учун мулжалланган.
Буғ олинадиган иссиқлик таъминоти турбиналари иссиқлик ва электр энергиясини қурама усулида ишлаб чиқаришга мулжалланган; бу турбиналар конденсатор ва бир ёки икки марта ростланадиган буғ олиш имконини берадиган мосламаларга эга; буғ олинмаган ҳолларда улар конденсацион турбиналар сифатида ишлаши мумкин. Ростланадиган буғ олиш деганда, буғнинг босими берилган қийматда ростлаб туриладиган буғ олишга тушунилади.
Қарши босимли турбиналарнинг конденсаторлари бўлмайди, уларда ишлатилган буғнинг ҳаммаси иссиқлик истеъмолчиларига юборилади.


26. Савол: Қувурлардаги (Трубалар) гидравлик қаршилик.
Жавоб: Қувурлар ички юзаси силлиқ бўлмаганлиги учун ва суюқликлар қовушқоқ бўлганлиги учун трубаларда гидравлик қаршилик юзага келади.
Гидравлик қаршилик хисоби гидравликанинг асосий саволларидан биридир. Бу катталикни аниқлаш бу йўқотишларни компенсация қилишга зарур булган энергия сарфи хисоби билан боғлиқдир. Шу билан бирга Бернулли тенгламасини реал суюқлик харакатига қўллашда йўқотиш катталигини билиш зарур бўлади.
Суюқликнинг куч билан кувур (труба) ўтказгичлардаги харакатида умумий холда ишқаланиш қаршилиги ва жойли қаршиликлар кузатилади.
Ишқаланиш қаршилиги деб суюқликнинг қўзгалмас деворга ишқаланиши натижасида напорнинг йўқолишига айтилади ва у қувур (труба) кенглигига, ҳамда сонига боғлиқ бўлади.
Жойли қаршилик деб, оқим тезлигининг ёки йўналишининг ўзгариши натижасида напорнинг йўқолишига айтилади.



Download 91.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling