Савол-жавоблар. Савол: Барботаж нима?


Савол: Компрессор нима ва компрессор турларини айтинг?


Download 91.61 Kb.
bet5/26
Sana24.01.2023
Hajmi91.61 Kb.
#1117548
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Савол-жавоблар

12. Савол: Компрессор нима ва компрессор турларини айтинг?
Жавоб: Газларни узатиш ва сиқиш учун мўлжалланган машиналар компрессор машиналари дейилади.
Компрессор машинаси ҳосил қиладиган охирги босим Р2 нинг, газни сўрилиш пайтидаги босим Р1 га нисбати сиқиш даражаси деб номланади. Сиқиш кўрсаткичининг қиймати бўйича компрессор машиналари қуйидаги турларга бўлинади:

  • Вентиляторлар (Р21) <1,1 – катта миқдордаги газларни узатиш учун;

  • Газодувкалар 1,1 < (Р21) < 3 – нисбатан катта гидравлик қаршиликка эга қувурлардан газларни узатиш учун;

  • Компрессорлар (Р21) > 3 юқори босим ҳосил қилиш учун ишлатилади;

  • Вакуум-насос атмосфера босимидан кичик бўлган босимларда газларни сўриб олиш учун;

  • Компрессор машиналари ишлаш усули (принципи) бўйича поршенли, роторли, марказдан қочма, ўқли ва бошқа машиналарга бўлинади.



13. Савол: Деминерал сув тайёрлаш қурилмасида техник сув фильтрлашнинг нечта босқичидан сўнг демин сувга айланади?
Жавоб: Қурилмада техник сув 4 хил фильтрдан ўтади. Механик фильтрлар, картриж фильтрлари, тескари осмос, ион алмашинув фильтри. Механик фильтрлар ичида кварцли қум ва антрацит бўлиб, улар сувни механик ифлосланишлардан тозалайди. Картриж фильтрлари сувни 5 микрондан катта заррачалардан тозалайди. Тескари осмос фильтридан фақат сув молекулалари ўтади, сув таркибидаги барча тузлар ушлаб қолинади. Ион алмашинув фильтрларида анионит ва катионит фильтрловчи элементлари бор бўлиб, сув ион ҳолдаги тузлардан тозаланади, яъни анионитда анионлар ва катионитда катионлар ушлаб қолинади.


14. Савол: Градирня – нима?
Жавоб: Градирня (нем. gradieren – тузли аралашмани қуюқлаштирмоқ) сувни атмосфера ҳавоси билан совутувчи қурилма. Градирнядан ишлаб чиқариш корхоналарининг айланма сув таъминоти тизимларида иссиқлик алмашиш қурилмалари, компрессорлар ва ҳ.к.лардан қайтаётган сув ҳароратини тушириш учун фойдаланилади. Сувни совуши асосан оғирлик кучи таъсирида оросителлардан томчи ёки плёнка кўринишида оқиб тушаётган сувнинг бир қисмини буғланиши эвазига содир бўлади (1 % сувнинг буғланиши унинг ҳароратини тахминан 6 0С гача камайтиради).



Download 91.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling