Савол
|
жавоб
|
1
|
Хаётий мухим кўрсаткичлар.
|
Ҳаётий муҳим аъзолар бу юрак, ўпка, жигар, буйрак ва бош мия. Хаётий мухим кўрсаткичлар эса Пульс.Нафас,А/Д
|
2
|
Оғир ётган беморларни парвариш қилиш
|
Беморларнинг озода бўлиши уларни парвариш қилувчиларга боғлиқ. Оғир беморларни вақтида ювинтириш ва айрим аъзоларини тозалаб туриш керак. Беморни ювинтириш учун илиқ сув солинган идиш тайёрланилади ва унга юмшоқ материалдан ҳозирланган «қўлқоп» ботириб олинади. Ортиқча сув сиқиб чиқарилиб, «қўлқоп» чап қўлга кийилиб, бемор юзи артилади, кейин сочиқ билан қуритилади. Оғир беморларнинг оғиз бўшлиғига ҳам эътибор бериш керак, унда овқат қолдиқлари қолиб, микро-организмлар йиғилиб, ёқимсиз ҳидлар пайдо бўлиши мумкин. Бунинг учун қўллар ювилиб, қўлқоп кийилади, чап қўлга тоза шпател олиниб, юқори лаблар кўтарилади ва тепа милкнинг шиллиқ пардаси артилади, сўнг пастки лаблар тортилади ва милкнинг шиллиқ пардаси артилади. Тил стерил дока салфетка билан артилиб, чап қўл билан оғиз бўшлиғидан оҳиста чиқарилади. Антисептик эритмага хўлланган дока салфетка билан тилдаги карашлар олинади салфетка, 2-3 марта алмаштирилиб, тил артилади. Беморнинг лаблари ёрилган бўлса, стерил салфеткага вазелин суртилиб, юқори ва пастки лаблар артилади. Кўзда ҳосил бўлган ажратмалар натижасида киприклар ёпишиб қолиши мумкин. Бу ҳолда антисептик 0,02%ли фурациллин ёки 1-2%ли натрий гидроқарбонат эритмасига ҳўлланган стерил тампон ёрдамида артилади. Бемор тирноқларини ҳам ҳафтада бир марта олиб туриш керак. Бунинг учун илиқ сув солинган тоғорачага бармоқлар 2-3 минут солиб турилади. Кейин бешинчи бармоқдан бошлаб 1-2 мм қолдирилиб тирноқ олинади. Охирги бармоқ қолганда, иккинчи қўл бармоқлари сувга тиқилади ва иккинчи қўлнинг тирноқлари ҳам худди олдингидай олинади. Тирноқларга махсус эгов билан ишлов берилади (қайчи, эговлар дезинфекция қилинган бўлиши керак). Худди шу тарзда оёқ бармоғидаги тирноқлар ҳам олинади. Ётган беморларни сочига ҳам парвариш бериш лозим бўлади. Эркак беморлар сочи вақти-вақти билан майда қирқиб турилади, аёлларнинг сочи эса, 1-2% уксус эритмасига ботирилган майда тароқ билан ҳар куни тараб турилади. Камида ҳафтада бир марта бош махсус мосламалар ва воситалар ёрдамида ювилади.
|
3
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |