Парваришлаш ва даволаш.
1.Тана харорати кўтарилганда ётоқ режими,
2.Бемор ётган хонани шамоллатиб туриш, елвизаклардан сақланиш.
3.Каллорияли, иссиқ овқатлар(қайноқ эмас)
4.Кунига бир неча бор (1ош қошиқ) асал аралаштирилган илиқ сут ичиш.
5.Балғамни суюлтириш, юмшатиш ва ажралишини осонлаштириш учун турли дамламалар, масалан 1стакан сутга 4та кичик саримсоқ пиёз доначалари солиб қайнатилган қайнатмани кунига 3-4 марта 0,5 стакандан ичиш.
6.Ингаляция - эвкалиптли, рамашкали, шалфейли содали, чалғитувчи терапия сифатида кўкрак қафасига ханталма (горчичник) тавсия этилади.
Врач кўрсатмаларига биноан антибиотиклар, сульфаниламидлар, йўталга қарши воситалар, балғам кўчирувчилар, иммунитетни оширувчи препаратлар, витаминлар, симптоматик даво чоралари кўрилади.
Физиотерапевтик ва санатор-курорт шароитида даволаш касалликни қайталанишини ва асоратлар юзага келишини олдини олади.
24-билет
№
|
Савол
|
жавоб
|
1
|
Профилактика-бу...?
|
Профилактика-бу саломатликни мустаҳкамлаш ва сақлашга қаратилган тадбирлар мажмуи бўлиб, ўз ичига соғлом турмуш тарзи ташвиқот, касалликларнинг олдини олиш ва эрта аниқлаш, инсонларнинг ўз саломатлигига мажбурият билан қараш каби чора-тадбирларни қамраб олади.
|
2
|
Зимницский синамасини ўтказиш учун пешобни йиғиш.
|
Буйракнинг концентрлаш ва мочевинани чиқариш хусусиятини аниқлашнинг катта ташхисий ахамияти бор. Бунинг учун Зимницский бўйича синама қўлланилади. У одатдаги сув ва овқат режимида ўтказилади. Текширув қоидаси буйракларнинг физиологик шароитлардаги сув режимига мослашувини аниқлашга асосланган. Бемор эрталаб соат 6:00 да қовуқни бўшатади ва сийдикнинг бу қисмини тўкиб ташлайди, сўнгра у кун мобайнида 3 соатлик танаффус билан хар хил алохида идишга сияди. Хамшира бир кун аввал кечқурун 8та тоза шиша идишни тайёрлаб қўяди. Уларга беморнинг исм – шарифи, шунингдек шишанинг тартиб рақами ёзилган қоғоз ёпиштириб чиқилади. Шундай қилиб бемор кун мобайнида эрталаб соат 9:00 дан бошлаб эртасига соат 6:00 гача 8 марта қовуғини бўшатиши керак. Сийдикнинг хамма 8 қисми лабораторияга юборилади
|
3
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |