3
|
Мукаммал тозалаш ишларинин ўтказиш тартиби?
|
Сан Қва М 0342-17. 3-иловаси асосида.
7.Мукаммал тозалов ишлари бўлимни палата хоналарида ва бошқа ёрдамчи хоналарда график асосида камида 1 ойда 1 марта ўтказилади, бунда деворлар, поллар, жиҳозлар, анжомлар ва ёриткичлар зарарсизлантириб ювилади.
8. Мукаммал тозалов ишлари жарроҳлик блоки, боғлов хоналари, туғруқ заллари, муолажа хоналари, стерилизация хоналарида ва бошқа асептика талаблари бажарилиш керак бўлган хоналарда ҳафтада 1 маротаба ўтказилади.
9. Навбатдан ташқари мукаммал тозалов, ташқи мухитдан олинган суртма намуналарида микроблар сони ортиб кетганда ва эпидемиологик кўрсатмага мувофиқ ўтказилади.
10. Мукаммал тозалов ўтказиш учун ходимни алоҳида махсус кийимлари ва шахсий ҳимоя воситалари (халат, қўлқоп, ниқоб, резина қўлқоп, резина фартук ва бошқалар) хамда махсус белгилар қўйилган тозалов анжомлари ва тоза матоли салфеткалар бўлиши керак.
11. Мукаммал тозалов ўтказишда санитария-гигиена талаблари асосида юзалари (кафел ва мойли бўёқлар билан) қопланган деворлар ювилади. Шунингдек, эшиклар, деразалар, плинтуслар, ёритиш жиҳозлари ва анжомлар ювилади.
12. Мукаммал тозалов ўтказишда бир вақтни ўзида 2 та челакдан фойдаланилади:
- биринчи челакда таркибида хлор сақловчи дезинфектантнинг 0,5 фоизли эритмасидан иборат ювиш тўплами тайёрланади, бунга 50 гр. ювиш воситаси, бир бўлак хўжалик совуни ёки 25 гр. исталган ювиш кукуни қўшилади;
- иккинчи челакда — тоза сув бўлади;
- дастлаб латта ювиш эритмаси солинган челакка ботирилади, бироз сиқиб олинади ва ювилиши керак бўлган кичикроқ жой артиб чиқилади. Сўнгра ишлатилган латта тоза сувли челакда чайилади. Шу тариқа ушбу жараён такрорланади.
13. Мукаммал тозалов ўтказишни босқичлари:
- мукаммал тозалов ўтказишдан олдин хона камида 20 дақиқага шамоллатилади;
- сўнгра барча юзалар дезинфекцион ювувчи эритма билан артиб чиқилади;
- ундан кейин хамма жой тоза сувли латта билан артиб чиқилади ва 30 дақиқа кварцланади.
|