Ичак юқумли касалликларига қандай касалликлар киради?
|
Бу касалликлар фекал-орал йўл билан юқади ва тарқалади.Бемор ичагидаги патоген микроблар унинг ахлат орқали ташқарига чиқарилади. Бемор ичагидаги патоген микроблар ҳар хил йўллар билан соғлом одамнинг оғзи орқали ичагига тушади.(Фекал-орал йўли орқали юқишнинг моҳияти шундан иборат).Ичак юқумли касалликлари уз навбатида 4 та гуруҳчаларга бўлинади:
1.Типик ичак юқумли касалликлари.Бу касалликларни қўзғатувчи микроблар ичакдан бошқа органларга тарқалмайди.(холера,дизентерия,инфекцион энтеритлар,тениидозлар,кенг лентасимон гижжа, оралиқ хужайинсиз ривожланадиган ичак гижжалари ,энтеробиоз, ўт йўлларида жойлашиб оладиган трематодозлар ва бошкалар)
2. Токсико-инфекциялар (ботулизм, сальмонеллёзлар, стафилококклар қўзғатадиган токсикоинфекциялар)
3. Баъзи ичак касалликларининг қузғатувчилари ичакдан бошқа органларда ҳам патологик ўзгаришлар юз беришига сабаб бўлади. Аммо юқиш механизми ўша фекал-орал йўли бўлиб қолаверади (амёбиаз, аскаридоз, трихинеллоз, эхинококкоз ва бошқа гельминтозлар)
4.Баъзи ичак касалликларнинг қўзғатувчилари ичакдан қонга тушадилар, бактериемия юз беради ва сўнгра патоген микроблар турли чиқариш органлари орқали ташқарига чиқарилади (қорин тифи, А ва В паратифлар, бруцеллёз, лептоспирозлар, орнитоз, ришта).
|
2
|
Кўзга дори томизиш:
|
Куз дорилари ва шифокор курсатмалари бир бирига мослигини текширилади.
Куллар ювилади.
Препаратни керакли микдорини томизгияга олинади.
Пастки ковок тортилади ва киприкларга тегмасдан дорини пастки ковокнинг конъюктива бурмасига томизилади (аввал бир кузга, сунгра иккинчи кузга).
Дори колдикларини салфетка ёрдамида артиб ташланади ва куллар ювилади.
|
3
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |