Саволлар-жавоблар I. ЎЗбекистон республикаси давлат тузилиши ва сиёсати йўналиши бўйича


Ўзбекистон Республикасининг “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунида терроризмга қарши курашда ФВВнинг ваколати нималардан иборат


Download 69.02 Kb.
bet12/24
Sana28.12.2022
Hajmi69.02 Kb.
#1023544
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24
Bog'liq
АТТЕСТАЦИЯ савол-жавоблари 9 07.2017

3. Ўзбекистон Республикасининг “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунида терроризмга қарши курашда ФВВнинг ваколати нималардан иборат.
2000 йил 15 декабрда тасдиқланган.
Ушбу Қонуннинг мақсади терроризмга қарши кураш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари шахс, жамият ва давлатнинг тер­ро­ризмдан хавфсизлигини таъминлаш, давлатнинг суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни сақлашдан иборат.
Қонуннинг 14-моддаси. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазир­лигининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари:
фавқулодда вазиятлардан аҳолини ҳимоя қилиш, террорчилар ҳаракат қи­лаёт­ган зонада жойлашган алоҳида муҳим, категорияланган ва бошқа
объ­ект­лар барқарор ишлашини, шунингдек террорчилик ҳаракатлари оқибатларини туга­тиш юзасидан вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳо­кимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда тадбирлар ўтказади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
4. Ўзбекистон Республикаси “Радиациявий хавфсизлик тўғрисида”ги Қонуни моҳияти?
2000 йил 31 августда тасдиқланган.
Ушбу Қонуннинг мақсади радиациявий хавфсизликни, фуқаролар ҳаёти, соғ­лиғи ва мол-мулки, шунингдек, атроф муҳитни ионлаштирувчи нурла­ниш­нинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминлаш билан боғлиқ муноса­батларни тартибга солишдан иборат.
Радиациявий хавфсизлик - фуқаролар ва атроф муҳитнинг
ион­лаштирувчи нурланишнинг зарарли таъсиридан муҳофазаланганлик ҳолати.
5. Ўзбекистон Республикаси “Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида”ги Қонунининг моҳияти?
2008 йил 26 декабрь куни тасдиқланган.
Ушбу Қонуннинг мақсади қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг ташкил этилиши, фаолияти ва тугатилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.Қонун 5 та боб 31 та моддадан иборат.
Қутқарувчи – муайян дастур бўйича қутқарув ишларига тайёрланган ва белгиланган тартибда аттестациядан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
4-боб. Қутқарувчилар ва уларнинг мақомига бағишланган. Булар:
19-модда. ҚутқарувчиларЎзР фуқаролари тиббий текширувдан ўтганидан, жисмоний тайёргарлик бўйича нормативларни бажарганидан, қутқарувчиларни тайёрлаш дастури бўйича ўқувдан кейин аттестация натижалари асосида ваколатли аттестация органининг қарорига биноан қутқарувчи мақомига эга бўлади.
ЎзР фуқароларига қутқарувчи мақоми берилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин ваколатли аттестация органи уларга белгиланган намунадаги гувоҳнома, рухсатнома, қутқарувчи дафтарчаси, қутқарувчининг рўйхатдан ўтказилганлик рақами ёзилган нишон беради.
20-модда. Қутқарувчилар аттестацияси
Қутқарувчилар ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда аттестациядан ўтади (ВМнинг 9 июль 2014 йил 184-сонли Қарори).
21-модда. Қутқарувчилар фаолиятининг кафолатлари
22-модда. Қутқарувчиларнинг ҳуқуқлари
23-модда. Қутқарувчиларнинг мажбуриятлари
24-модда. Қутқарувчиларнинг иш вақти (хизматни ўташ) режими
25-модда. Қутқарувчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш
26-модда. Қутқарувчиларни уй-жой билан таъминлаш
27-модда. Қутқарувчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари.

Download 69.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling