Фуқаро муҳофазаси институти ўқитувчиларини аттестациядан ўтказиш
бўйича саволлар-жавоблар
I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ТУЗИЛИШИ ВА СИЁСАТИ йўналиши бўйича
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзлари қачон қабул қилинган ва Конституциянинг қайси моддаси билан мустаҳкамланган?
Конституциямизнинг 5-моддасида давлатимиз мустақиллигининг рамзлари бўлган байроқ, герб ва мадҳиянинг ҳуқуқий асоси ифодаланган.
ЎР Давлат байроғи 1991 йил 18 ноябрда Олий Кенгашда тасдиқланган.
Байроқдаги ҳаворанг бўёқ зангори осмон ва мусаффо сувнинг, шунингдек ер ва осмондаги ҳаёт манбаларининг рамзи.
Оқ ранг эса тинчлик ва поклик тимсолидир.
Яшил ранг янгиланиш тимсолидир
Байроқнинг қизил рангдаги йўллари ҳар бир тирик жон қон томирларида жўшиб турган ҳаётий кучнинг рамзидир. Ярим ой ва юлдузлар мусаффо осмоннинг, тинчликнинг рамзидир. 12 рақами – қадимдан халқларимиз орасида мукаммаллик тимсоли бўлиб келган. Шу боисдан байроғимизда
12 юлдузнинг тасвири туширилган.
ЎР герби. Республика Олий Кенгаши ўнинчи сессиясида 1992 йилнинг
2 июлида тасдиқланган.
ЎР Давлат гербида тоғлар, дарёлар ва гуллаб яшнаётган водийлар узра чарақлаб турган қуёш тасвирланган бўлиб, улар ўнг томондан буғдой бошоқлари ва чап томондан эса очилган пахта чаноғи бўлган ғўза шохларидан иборат лента билан ўраб олинган. Гербнинг юқори қисмида республиканинг барқарорлигининг рамзи бўлган саккиз қиррали юлдуз ифодаланган. Гербимиз марказида қанотларини кенг ёзиб турган Ҳумо қуши тасвирланган. У бахт-саодат ва эрксеварлик рамзидир. Республика Давлат байроғини ифода этувчи тасманинг пастки қисмида “Ўзбекистон” деган ёзув мавжуд.
ЎР Давлат мадҳияси 1992 йилнинг 10 декабрида Республика Олий Кенгаши томонидан тасдиқланган. Давлат мадҳиясининг шеърини ўзбек шоири А.Орипов ёзган, мусиқасини Мутал Бурхонов басталаган.
Мадҳия матнида Ўзбекистоннинг гўзал табиати, унинг серқуёш ўлка эканлиги, водийларининг олтинга монандлиги, .лга бахт, нажот эканлиги, дўстларига йўлдош ва меҳрибонлиги, халқсеварлиги, бағрида илму-фан, ижод сингари ўлкамизга шон-шуҳрат келтирадиган қадриятлар тараннум этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |