Саволлар-жавоблар I. ЎЗбекистон республикаси давлат тузилиши ва сиёсати йўналиши бўйича


Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд сиёсий партиялар


Download 69.02 Kb.
bet5/24
Sana28.12.2022
Hajmi69.02 Kb.
#1023544
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
АТТЕСТАЦИЯ савол-жавоблари 9 07.2017

9. Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд сиёсий партиялар.
Ўзбекистон Халқ демократик” партияси 1991 йилда.
Ўзбекистон Адолат” социал демократик партияси 1995 йилда.
Ўзбекистон Миллий тикланиш” демократик партияси 1995 йилда.
Ўзбекистон Либерал” демократик партияси 2003 йилда ташкил топган.
10. Фавқулодда вазиятлар юз берганда, Республиканинг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида “Фавқулодда ҳолат” жорий этиш тартиби ва шартлари?
Конститутициянинг 93 моддасида белгиланган. ЎР Президенти: ФВ (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, ЎРнинг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади ва қабул қилинган қарорни 3 кун ичида ЎР Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади.Фавқулодда ҳолат жорий этиш шартлари ва тартиби қонун билан белгиланади.
11. Демократия деганда нимани тушунасиз?
Демократия халқ хокимяти деган маънони билдиради. Демократия- халқнинг давлат органларини тузиш, уларнинг ишини ташкил этиши, мамалакатда инсон ҳуқуқларини таъминлаш орқали номоён бўлади. У давлат билан инсон муносабаатларини белгилайди. Демократия-инсониятнинг маданияти, маънавияти, ижтимоий онги, минталитети, идроки, билим доираси, жамиятда эркин яшаш ва мехнат қилиш кўникмаси билан биргаликда шаклланиб, ривожланиб борадиган табиий жараёндир.
12. Миллий мафкурага таъриф беринг.
Миллий мафкура, ўз мазмун-мохиятига кўра, Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий тараққиётига хизмат қилади, барча сиёсий партиялар, гуруҳ ва қатламларнинг – бутун халқимизнинг умумий манфаатларини ифодалайди. Ўзбекистон Республикасининг милллий истиқлол мафкураси эркин ва фаровон ҳаёт, озод ва обод ватан қуришдир
13. Таълим тизими ва турлари.
Мактабгача таълим. 6-7 ёшгача оилада, болалар боғчасида ва бошқа таълим муассасаларида олиб борилади.
Умумий ўрта таълим. Бошланғич таълим(1-4 синфлар), Умумий ўрта таълим(1-9 синфлар).
Ўрта махсус, касб ҳунар таълими.Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари.
Олий таълим. Университет, академия, институтлар(бакалавр, магистратура)
Олий ўқув юртидан кейинги таълим (Катта илмий ходим-изланувчилар институти, Мустақил изланувчилик)
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш
Мактабдан ташқари таълим

Download 69.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling