VII. Университет кафедраларида электрон таълимнинг жорий этилишида замонавий педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларнинг қўлланилиши бўйича.
7.1. Профессор-ўқитувчиларнинг замонавий педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялардан фойдаланиб ўтилган дарс машғулотлари салмоғи.
7.2. Интерфаол педагогик усуллар ёрдамида дарс машғулотларининг олиб борилганлиги ҳамда инновацияларнинг ўқув жараёнига қўлланилганлиги.
7.3. Ўқув жараёнида илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва замонавий воситалардан фойдаланган ҳолда машғулотлар олиб бориш учун шароитларнинг яратилганлиги.
7.4. Замонавий компьютерлар ва улардан Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганларининг сони, WiFi зоналарининг ташкил этилганлиги, талаба ва педагогларга улардан фойдаланиш бўйича шарт-шароитларнинг яратилганлиги.
7.5. Мустақил таълим жараёнини ташкил этиш ҳолати ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштирилган таълим ресурслари ҳажми.
7.6. Талабалар билимини баҳолашда назорат синовларининг компьютердан фойдаланган ҳолда олиниши таҳлили.
VIII. Университет кафедраларида таълимнинг ишлаб чиқариш ва илм-фан билан интеграцияси бўйича.
8.1. Кадрлар тайёрлаш ва илмий-технологик ечимлар яратишда корхона ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланганлик даражаси.
8.2. Илғор технология соҳасида педагог кадрларнинг малакасини бевосита ишлаб чиқаришда оширилиб борилганлиги.
8.3. Таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича кадр истеъмолчилари билан ҳамкорлик ишларининг йўлга қўйилганлиги, талаб ва эҳтиёжларининг ўрганилганлиги.
8.4. Илмий-тадқиқот институтлари ва ташкилотлар ходимларининг ўқув жараёнига жалб этилганлиги.
8.5. Тасарруфидаги академик лицей ва бириктирилган бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик ишларининг йўлга қўйилганлиги аниқлаш?
IX. Университет кафедраларида илмий-тадқиқот фаолияти бўйича:
9.1. Профессор-ўқитувчиларни фаол илмий изланишлар олиб боришга қизиқтириш ва уларнинг натижадорлиги бўйича рағбатлантириш механизмининг мавжудлиги.
9.2. Олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг университети профилига тўғри келиши.
9.3. Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларининг тижоратлаштирилганлиги.
9.4. Профессор-ўқитувчилар, талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларидаги (фундаментал, амалий ва бошқа илмий тадқиқотлар кесимида) иштироки.
9.5. Илмий, илмий-методик ва амалий конференцияларнинг ўтказилганлиги.
9.6. Университетининг халқаро ва республика миқёсидаги танлов ва кўргазмалардаги иштироки.
9.7. Илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлиги (илмий тадқиқот ишлари натижаларининг ишлаб чиқаришга жорий этилганлиги, юқори малакали илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ҳолати, фаолият кўрсатаётган илмий кенгашнинг мавжудлиги).
Do'stlaringiz bilan baham: |