Саволнома университети факультетлари, бўлимлари ва кафедралари қуйидаги мезонлар бўйича ўрганилади ва тахлил килинади


II. Давлат таълим стандартларининг ўқув жараёнига жорий этилиши бўйича


Download 28.37 Kb.
bet2/8
Sana18.03.2023
Hajmi28.37 Kb.
#1281724
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
кафедра тарихи

II. Давлат таълим стандартларининг ўқув жараёнига жорий этилиши бўйича.
2.1. Барча таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг тегишли таълим соҳаси давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режа ва фанларнинг ўқув дастурлари билан таъминланганлиги, уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланганлиги ва рўйхатдан ўтказилганлиги.
2.2. Тасдиқланган ўқув режа ва фанларнинг ўқув дастурлари асосида ишчи ўқув режа, фанларнинг ишчи дастурларининг ишлаб чиқилганлиги, расмийлаштирилганлиги ва уларнинг ўзаро мувофиқлиги аниқлаш?
2.3. Дарс жадвалларининг ишчи ўқув режаларига мувофиқлиги ва уларнинг ўрнатилган талаблар асосида тузилганлиги(кредит-модул тизимига асосланган холда ХЕМИС платформасида акс эттирилганлик холати).
2.4. Университет факультетлари, бўлимлари ва кафедраларида ўқув жараёни жадвалининг мавжудлиги, ўрнатилган тартибда тасдиқланганлиги, унда ўқув жараёнининг тўлиқ акс этганлиги ва амалиётга татбиқ этилиши.
2.5. Талабалар билимларини ва ўзлаштиришини баҳолаш тизимининг ҳолати(ХЕМИС платформасида кредит-модул тизимига мослиги).
2.6. Талабалар билимларини баҳолашда қўлланиладиган назорат воситаларининг (тестлар, ёзма ишлар саволлари ва бошқалар) фан дастури мазмунини тўлиқ қамраб олганлиги.
2.7. Таълим сифатини баҳолаш бўйича ички тизимнинг мавжудлиги ва унинг самарадорлигини аниқлаш.
III. Талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражаси (билими) бўйича университет таълим сифатини назорат килиш бўлими томонидан ўтказиладиган назорат ишлари натижалари ўрганилади.
Талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун назорат ишларига бакалавриат таълим йўналишлари битирувчи курс талабаларининг камида 30 фоизи, қолган курслардан (биринчи курслардан ташқари) биттадан гуруҳ ва магистратура мутахассисликлари битирувчи курс талабалари тўлиқ жалб қилинади. Аттестацияга жалб қилинган, аммо битирувчи курс талабалари бўлмаган ўқиш муддати уч йиллик бўлган магистратура мутахассисликларида 2-курс талабаларидан, ўқиш муддати икки йиллик бўлган магистратура мутахассисликларида 1-курс талабаларидан назорат ишлари олинади.
Ўқиш муддати бир йиллик бўлган магистратура мутахассисликлари аттестациядан ўтказилганда, ўқув йилининг биринчи семестрида таҳсил олаётган талабаларнинг билим даражаси, кириш синовларида назорат ўтказилган мутахассислик фанларидан ёки ўқитилаётган фанларнинг ўқитилган қисмидан, иккинчи семестрда эса ўқитилган (ўқитилаётган) фанлардан назорат ишларини олиш орқали аниқланади.
Назорат ишларига жалб қилинган талабаларнинг камида 95 фоизи қатнашиши шарт. Назорат ишлари ўтказиладиган фанлар қоида тариқасида тугалланган фанлардан курслар кесимида ҳар бир бакалавриат таълим йўналиши бўйича 3 та, магистратура мутахассислиги бўйича 2 та этиб белгиланади.
Ҳар бир фан бўйича кўп вариантлилик асосида тест ёки ёзма иш саволлари, ижодий имтиҳон материаллари фан дастурини ёки унинг тегишли қисмини қамраб олган ҳолда тайёрланади.
Бакалавриат таълим йўналишларида дастлаб курслар кесимида ҳар бир йўналишдан 5 тадан, магиструратура мутахассислигидан 3 тадан фан танлаб олинади, назорат ишлари ўтказиладиган фанлар ва гуруҳлар бўйича маълумотлар таълим ташкилотига Давлат инспекцияси томонидан назорат ишлари ўтказилишидан уч иш куни олдин маълум қилинади.
Фанлардан ўтказилган назорат ишлари бўйича талаба томонидан ҳар бир фандан тўпланган балл максимал баллнинг 56 фоизидан кам бўлса «қониқарсиз» баҳо, 56 фоизидан 70 фоизигача бўлса «қониқарли» баҳо, 71 фоизидан 85 фоизигача бўлса «яхши» баҳо, 86 фоизи ва ундан юқори бўлса «аъло» баҳо қўйилади.
Талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражаси (билими) муайян таълим йўналиши ва магистратура мутахассислигидаги танланган ҳар бир фандан назорат ишларида талабаларнинг ижобий баҳоланганлари салмоғи 70 фоиздан кам бўлмаслиги керак.
Бакалавриат талабаларига учта мутахассислик фанининг ҳар биридан 15 тадан жами 45 та ва магистратура учун иккита мутахассислик фанининг ҳар биридан 15 тадан жами 30 та тест саволлари берилади.
Тестларни ечиш учун бакалавриат талабаларига умумий 75 дақиқа ва магистратура талабаларига 50 дақиқа вақт ажратилади.
Ҳар бир аудиторияга хона сиғими ва компьютерлар сонига қараб тест топширувчилар киритилади;

Download 28.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling