Саволнома университети факультетлари, бўлимлари ва кафедралари қуйидаги мезонлар бўйича ўрганилади ва тахлил килинади


IV. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳияти ва улар мутахассисликларининг (ихтисосликларининг) дарс бераётган фанларига мувофиқлиги бўйича


Download 28.37 Kb.
bet3/8
Sana18.03.2023
Hajmi28.37 Kb.
#1281724
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
кафедра тарихи

IV. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳияти ва улар мутахассисликларининг (ихтисосликларининг) дарс бераётган фанларига мувофиқлиги бўйича.
4.1. Профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш бўйича аниқ механизмнинг мавжудлигини аниқлаш?
4.2. Факультет ва кафедраларнинг ўрнатилган талабларга мос равишда ташкил этилганлиги.
4.3. Факультет деканлари ва кафедра мудирларининг лавозим талабларига мувофиқлиги.
4.4. Профессор-ўқитувчилар таянч маълумотларининг (мутахассислиги, ихтисослиги) улар дарс берадиган фан(лар)га мувофиқлиги (мос бўлмаган ҳолда уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлиги ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга бўлиши, якка муаллифликда дарслик ёки ўқув қўлланма нашр этганлиги (сертификат асосида).
4.5. Профессор-ўқитувчиларнинг эришган ютуқлари (давлат ва тармоқ мукофотлари, фахрий унвонлар, «Йилнинг энг яхши педагоги» республика танлови ғолиблиги ва бошқалар) кўрсаткичларининг мавжудлиги.
4.6. Профессор-ўқитувчиларнинг бажарган ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот ишлари (фундаментал, амалий ва бошқа илмий-тадқиқотлар кесимидаги иштироки, дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-методик ишланмалар, маҳаллий ва халқаро нашрларда, импакт-факторли (Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналларидаги мақолалари).
4.7. Кафедралар профессор-ўқитувчиларининг белгиланган муддатларда малакасини оширганлиги.
V. Талабаларнинг дарслик (электрон дарслик) ва ўқув қўлланмалари билан таъминланганлиги даражаси, электрон кутубхона тизимининг мавжудлиги, ундан фойдаланиш самарадорлиги ва мустақил таълим бўйича ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятининг яратилганлиги бўйича.
5.1. Университетида электрон автоматлаштирилган ва масофадан фойдаланиш имкониятини берувчи ахборот-ресурс марказининг мавжудлиги.
5.2. Таълим бериш тиллари бўйича барча таълим йўналишлари, мутахассисликларнинг ўқув адабиётлари билан таъминланганлиги.
5.3. Талабалар сонидан келиб чиқиб, ҳар бир фан бўйича ўқитиладиган асосий адабиётларга (дарслик, ўқув қўлланма) бўлган талабнинг (бакалавриат таълим йўналишида ҳар олти нафар талабага камида бир дона, магистратура мутахассислигида ҳар икки нафар талабага камида бир дона дарслик ва ўқув қўлланмани тўғри келиши) бажарилганлиги (ўқув адабиётлари сони белгиланган талабларга мос келмаганда, уларнинг электрон шаклдаги варианти инобатга олинади).
5.4. Таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражасининг таҳлилий ўрганиб борилганлиги, шунингдек университет, факультетлар кенгашларида (коллегиал органида) муҳокама қилинганлиги?
5.5. Маҳаллий, халқаро ахборот ва маълумотлар базасидан (Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналлари) фойдаланиш имкониятларининг яратилганлиги.
5.6. Фанларни ўқув адабиётлари билан таъминлаш ва янги авлод ўқув адабиётларини яратиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқилганлиги ва уларнинг бажарилиш ҳолати.

Download 28.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling