ХII Халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги бўйича:
хорижий мамлакатлар билан шартнома асосида талаба, докторант, мустақил изланувчи, илмий ходимлар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви;
халқаро илмий тадбирларнинг ташкил этилиши (семинар, анжуман, симпозиум ва ҳоказо);
халқаро совринлар соҳиблари;
хорижий мамлакатлардаги методик ва илмий семинарлар аъзолари;
мунтазам хорижий илмий алоқага эга бўлган профессор-ўқитувчилар сони;
қўшма таълим дастурлари ва қўшма факультетлар асосида кадрлар тайёрлашнинг йўлга қўйилганлиги;
чет эл грантлари асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишлари (номи, сони, ҳажми);
хорижий мамлакатларда чоп этилган монография, мақола ва ўқув адабиётлари сони (турлари бўйича);
таълим олиш учун хорижий фуқароларнинг жалб этилиши;
илмий-педагог кадрларнинг хорижда малака оширганлиги;
хорижий олий таълим муассасалари ва хорижий илмий марказлар профессор-ўқитувчилари ва мутахассисларининг таълим жараёнига жалб этилиши;
хорижий мамлакатлар учун тайёрланган кадрлар ва илмий даражали кадрлар сони;
XIII Абитуриентларни ўқишга қабул қилиш жараёнининг ташкил этилиши ва амалга оширилиши бўйича:
абитуриентларни ўқишга белгиланган талаб ва тартиб асосида қабул қилинганлиги;*
университетининг ҳудудлардан иқтидорли ёшларни танлаб олишга қаратилган ишларнинг (турли танловлар, тайёрлов курслари ва ҳоказо) амалга оширилганлиги;
XIV. битирувчилар томонидан битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларининг бажарилиши (сифати), якуний давлат аттестациясига оид фаолият ва унинг натижалари бўйича:
битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари мавзулари банкининг яратилганлиги;
битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларини бажаришда муаллифликни ўзлаштиришга (плагиат) йўл қўйилиши ҳолатларини олдини олишга қаратилган чораларнинг белгиланганлиги;
битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертацияларининг бажарилиш сифати, долзарблиги, қўйилган талаблар асосида бажарилганлиги*, ўқув жараёни ва ишлаб чиқаришга жорий қилинганлиги (танлов асосида ўрганилади);
якуний давлат аттестация комиссияларининг қўйилган талаб бўйича шакллантирилганлиги, якуний давлат аттестация натижалари ва комиссия раиси ҳисоботини университети кенгашида кўриб чиқилганлиги;
Do'stlaringiz bilan baham: |