Сборник V международной


ЦУИИ МОЛЕКУЛЯР БИОЛОГИК ФАОЛ БИРИКМАЛАРНИ МОДИФИКАЦИЯСИ


Download 5.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/355
Sana08.08.2023
Hajmi5.86 Mb.
#1665910
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   355
Bog'liq
ibn sino

ЦУИИ МОЛЕКУЛЯР БИОЛОГИК ФАОЛ БИРИКМАЛАРНИ МОДИФИКАЦИЯСИ 
УЧУН МУЛЖАЛЛАНГАН РЕАКЦИОН ФАОЛ ВА БИОПАРЧАЛАНУВЧАН 
КРАХМАЛ ХОСИЛАЛАРИ СИНТЕЗИ
Абдурахманов Ж.А.1, Хабибуллаев Ж.А.1, Шомуротов Ш.А. 12,
Ахмедов О.Р.1, Тураев А.С.1
1 УзРФА Биорганик кимё институти, 
2Тошкент фармацевтика институти 
e-mail: ibchem@uzsci.net;
Сунги йилларда турли касалликлар терапиясида организмга ножуя таъсири кам, узок муддат 
таъсир курсатувчи яхшиланган хусусиятли дори воситаларини олиш тобора ортиб бормокда. Бу урин- 
да амалиётда кулланилувчи дори воситаларни полимер табиатли бирикмалар билан модификация- 
лаш оркали макромолекуляр доривор тизимлар олиш алохида ахамият касб этади. Бундай макромо- 
лекуляр тизимлар олишда полимер ташувчини тугри танлаш мухим хисобланади. Бу уринда табиий 
полимерлардан, жумладан полисахаридлардан фойдаланиш мухим ахамиятга эга. Полисахаридлар 
табиий полимер табиатли бирикмалар булиб, улар организмда осон биопарчаланиш хусусиятига 
эга, биомойил, ножуя таъсирга эга эмаслиги улардан макромолекуляр доривор тизимлар олишда 
полимер ташувчи сифатида куллаш учун идеал объектлардан бири хисобланади. Мана шундай по­
лисахаридлардан бири - крахмал булиб, у гликозид боглари билан бирлаштирилган куплаб глюкоза 
бирликларидан ташкил топган полисахарид. Ушбу полисахарид купчилик яшил усимликларнинг 
энергия манбаи хисобланади. Крахмал инсон рационидаги энг кенг таркалган углевод булиб, буг- 
дой, картошка, маккажухори, гуруч каби асосий озик-овкат махсулотларида куп микдорда учрайди.
Крахмални полимер ташувчи сифатида кенг микёсда куллаш учун уни функционализация- 
лаш яъни унинг макромолекуласига маълум функционал гурухларни киритиш зарур. Мана шундай 
функционализациялаш усулларидан бири периодат оксидлаш хисобланади.
Ушбу тадкикотнинг максади куйи молекуляр биологик фаол бирикмаларни модификацияси 
учун мулжалланган реакцион фаол ва биопарчаланувчан крахмал хосилалари синтез килишдан ибо- 
рат.
Тадкикотларимизда объект сифатида картошка крахмалидан фойдаланилди. Крахмални функ­
ционализациялаш максадида периодат оксидлаш реакцияси олиб борилди. Олинган махсулотлар 
структураси ва хусусиятлари физик-кимёвий тадкикот усуллари ёрдамида урганилди. Махсулот тар- 
кибидаги реакцион фаол альдегид гурухлар микдори спектрофотометирик усулда ва йодометрик 
титрлаш оркали аникланди.
Маълумки, полисахаридлар, жумладан крахмал периодат оксидланганда глюкопираноза 
халкасидаги С2-С3 бог узилиб, диальдегид хосилалар хосил булади. Тадкикотларимизда крахмални 
периодат оксидланиш реакциясининг боришига реакция шароитининг, жумладан реакция давоми- 
лиги, мухит рНи, оксидловчи концентрацияси ва харорат каби омилларнинг таъсири урганилди.
Тадкикотлар оксидловчи модданинг концентрацияси крахмалнинг оксидланиш тезлигига ва 
молекуляр параметрига таъсир килиб, оксидловчи модданинг концентрланган эритмаларида реак­
ция олиб борилганда реакциянинг тез бориши ва хосил булган альдегид гурухларининг карбок­
сил гурухларигача оксидланиши ва хаттоки макромолекуланинг парчаланиши кузатилди. Бу холат 
муайян молекуляр параметрли махсулот олиш имкониятини бермади. Шунинг учун рекацияларда
59


оксидловчи модданинг суюлтирилган эритмалари билан олиб борилди.
Тадкщотлар натижасида таркибида 45-77 мол% альдегид гурухдари тутувчи намуналар олин- 
ди. Ушбу намуналар макромолекуляр дори тизимлар олишда ташувчи полимер сифатида фойдала- 
ниш мумкин.

Download 5.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   355




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling