Scientific journal


Download 46.82 Kb.
Sana12.10.2023
Hajmi46.82 Kb.
#1700530

1, 2021 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙ ЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL

о
ь*
Тошова Гулноз Жўраевна,
Бухоро давлат университети, педагогика кафедраси катта ўқитувчиси
ОИЛАДА БОЛАЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПЕДАГОГИК ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ

Аннотация: Ушбу мақолада оиладаги шахслараро муносабатларнинг ижтимоий-педагогик хусусиятлари ҳамда ота-она ва бола ўртасидаги психологик мулоқотни ташкил ҳақида сўз боради.
Калит сўзлар: оила, мулоқот, муносабат, ёш даврлари, хулқ, муомала.
Аннотация: В данной статье мы поговорим о социально-педагогических особенностях индивидуальных отношений в семье, а также об организации психологического общения родителей и детей.
Ключевые слова: семья, общение, отношение, возрастные периоды, поведение, лечение.
Abstract: In this article we will talk about the socio-pedagogical characteristics of the individual relations in the family as well as the organization of psychological communication between parents and children.
Key words: family, upbringing, spirituality, social imagination, stereotype, family values, social role.
Мавзунинг долзарблиги: Ҳар томонлама соғлом муҳит ҳукмрон экан, фарзандларимиз баркамол вояга етадилар, фуқаролари баркамол жамият эса ҳеч қачон завол топмайди. Ривожланиб бораётган жамиятимизда соғлом авлодни, комил инсонларни вояга етказиш масаласига катта эътибор берилмоқда. Комил инсоннинг муҳим сифатларидан бири мулоқот маданиятидир.
Мулоқот инсон ҳаёти ва фаолиятининг муҳим шартидир. Айнан мулоқот ёрдамида инсонлар табиатни ўзлаштириш ва ўз эҳтиёжларини қондириш учун биргаликда ҳаракат қилиш имкониятларига эга бўладилар.
Ҳозирги кунда ижтимоий амалиётда мулоқот ва шахслараро муносабатлар муаммоси муҳим аҳамият касб этмоқда. Мулоқот ва унинг асосий хусусиятлари, самарали мулоқотнинг психологик аспектлари, мулоқотга ўргатишга оид психологик машқлар, самарали мулоқотнинг психологик воситаларини ўрганиш ишбилармонлик фаолиятида асосий ўринни эгалламоқда. Мулоқот психологияси фани мулоқотнинг юқорида келтирилган ва бошқа жиҳатларини назарий ва амалий жиҳатдан чуқур ўрганишга ёрдам беради. Шунингдек, оилавий муҳитда, болалар тарбиясида мулоқот психологияси бўйича амалий кўникмаларга эга бўлиш жуда муҳим саналади.
Бола шахснинг ҳар томонлама шаклланишида мулоқотнинг аҳамияти катта. Оддий нарсаларни ўрганиш учун ҳам тақлид орқали ўзаро мулоқотда бўлиш зарур. Жамият қонун -қоидаларига асосланган ҳолда муносабатлар ривожланади. Наслимиз давомчиларини нафақат жисмонан бақувват, балки маънавий бой, янги давр талабига жавоб берадиган, мулоқот жараёнида эркин фикр юритадиган қилиб тарбиялаш ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидандир. “Таълим тўғрисида”ги қонун, “қадрлар тайёрлаш миллий дастури”да шахснинг эркинлиги, мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантириш, муомала маданиятини таркиб топтиришга бирламчи эътибор қаратилган. Шундай экан, оилавий муносабатларда мулоқот жараёни мустақил фикрини эркин ифодалаш малакаларини ва уларнинг ижодкорлик асосида фикрлашини шакллантириш психолог-педагоглар олдида турган долзарб масалалардан биридир. Зеро, ХХI асрда яшайдиган ҳар бир оиладаги фарзандларни ижодкорлик асосида фикрлаши учун аввало мулоқотга ўргатиш зарур. Оилавий муносабатларда болаларни мулоқотга ўргатиш учун уларга психологик, педагогик адабиётларни ўқишга тавсия қилиш, мулоқот жараёнида ёшлар фаолиятини кузатиш, фикрлашини аниқлаш ва шу жараёнда психологик ўйинлар, машқлар, тренинглардан фойдаланиш муҳимдир.
Ҳозирги кунда ижтимоий амалиётда мулоқот ва шахслараро муносабатлар муаммоси муҳим аҳамият касб этмоқда. Мулоқот ва унинг асосий хусусиятлари, самарали мулоқотнинг психологик аспектлари, мулоқотга ўргатишга оид психологик машқлар, самарали мулоқотнинг
115

Download 46.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling