2-мавзу. Ўзбекистонда қадимги давр тарихининг ўрганилиши
Ўзбекистоннинг қадимги давр тарихшунослиги. Ўзбекистоннинг қадимги давр тарихи ҳақида умумий маълумот, унинг ўзига хос томонлари. Ўзбекистоннинг қадимий тарихига оид археологик тадқиқотлар. Қадимги давр тарихига оид нумизматик тадқиқотларни ўрганиш.
Қадимги эпиграфик манбалар (Беҳистун, Персеполь, Нақши Рустам, Доро I, Айритом битиклари)нинг ўрганилиши. Авесто, Қадимги Ҳинд манбаларига доир тадқиқотлар.
Ўрта Осиё ҳақидаги антик даврда яратилган асарларининг тадқиқ этилиши.
(А-1, 9-21; А-3, 20-27; А-4, 117-130; Қ-7, 3-16;)
3-мавзу. Ўзбекистонда ўрта асрлар тарихининг ўрганилиши
Шарқ қўлёзмалари ва уларнинг дунё цивилизация тарихидаги ўрни. Ўрта асрлар тарихнавислигининг халқ ижодиёти, анъаналари билан узвий боғлиқлиги. Араб, форс, юнон ва турк тилидаги қўлёзмалар ва уларнинг тарих фанининг ривожланишидаги ўрни.
Ўрта асрларда яратилган асарларнинг тарихшунослик жиҳатидан таҳлили. Ўрта асрларда тарихнавислик мактабларидаги анъаналар. Ўрта асрларда яратилган тарихий асарларнинг ўрганилиши.
ХIХ аср охири - XX аср бошларида шарқшунослар томонидан қадимги ва ўрта асрлар тарихининг ўрганилиши. XX асрда қадимги ва ўрта асрлар тарихининг ёритилиши. Мустақиллик йилларида қадимги ва ўрта асрлар тарихига оид тадқиқотлар.
(А-1, 9-21; А-3, 20-27; А-4, 117-130; Қ-7, 3-16;) (А-1, 122-158; А-3, 348-350, А-4, 254-260; Қ-10, 3-26; Қ-12, 13-35; Қ-11, 3-17;)
4-мавзу. Амир Темур ва темурийлар даври тарихшунослиги
Тадқиқотларда Амир Темур шахси ва унинг сиёсий фаолияти масалаларининг ёритилиши. “Темур тузуқлари”нинг ўрганилиши. Мирзо Улуғбек ва Заҳиридцин Муҳаммад Бобурнинг илмий меросининг ўрганилиши. Тарихнинг турли даврларида Амир Темур ва темурийлар даври тарихини ўрганишга бўлган муносабат.
ХIХ аср охири - XX аср бошларида темурийлар даври ижтимоий- сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти масалаларининг ёритилиши. Темурийлар даврида яратилган тарихий асарларнинг ўрганилиши.
Мустақиллик йилларида Амир Темур ва темурийлар даври тарихининг тадқиқ этилиши. Темуршунос олимларнинг илмий фаолияти.
Хорижий давлатларда темурийлар даврига оид тадқиқотлар.
(А-1, 9-21; А-2, 195-211;А-3, 259-262; А-4, 114-116; Қ-19, 3-16; )
Do'stlaringiz bilan baham: |