5-мавзу. XVI-ХIХ асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиё хонликлари тарихшунослиги
Ўрта Осиёда маҳаллий тарихнависликнинг шаклланиши ва асосий йўналишлари. XVI-ХIХ асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиё тарихшунослигининг ўзига хос хусусиятлари. Тарихий тадқиқотлардаги ёндошувлар.
XVI-ХIХ асрнинг биринчи ярмида Европада Ўрта Осиё ҳақидаги тарихий географик тадқиқотлар.
Ўрта Осие хонликларининг ташкил топиши, маъмурий ҳудудий тузилиши, бошқарув тизими, хукмрон сулолалар. Хонликлар тарихининг асосий босқичлари.
Россия империясининг Қўқон, Бухоро ва Хива хонликларига ҳарбий тажовузи, Қўқон хонлигининг тугатилиши. Бухоро ва Хива хонликлари сиёсий қарамлик даврида.
Ватан тарихшунослигида Ўрта Осиё хонликларнни ўрганишнинг асосий босқичлари. Тарихий тадқиқотларда хонликлар ҳақидаги билимларнинг акс этиши ва уларга ҳукмрон тузум таъсири.
Мустақиллик даври тарихшунослигида хонликлар тарихига янгича ёндошувлар ва уларнинг назарий-концептуал, методологик асослари. Мустақиллик даври тарихшунослигида хонликларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ва ташқи алоқалари тарихига оид тадқиқотлар. Ўрта Осиё хонлари дипломатик ёзишмаларининг ўрганилиши ва уларнинг айрим хусусиятлари. Хонликларлаги ҳарбий сиёсат ва қўшинлар тарихи. Шаҳарлар тарихининг ўрганилиши.
Хорижий тадқиқотчилар томонидан Ўрта Осиё хонликларидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёт масалаларининг ўрганилиши.
(А-1, 21-50; А-2, 170-179, 299-311; А-4, 182-206; Қ-22, 13-16; Қ-26-36; Қ-13)
6-мавзу. ХIХ-ХХ асрнинг бошларида Ўрта Осиё тарихининг ўрганилиши
Шарқшуносларнинг Ўрта Осиёнинг қадимги ва ўрта асрлар тарихи. этнографияси, эпиграфикаси ва нумизматикасига оид тарихий асарлари. XIX- ХХ асрнинг бошларида яратилган тарихий-этнографик асарлар.
Шарқшунослар томонидан Ўрта Осиё хонликларининг Россия империяси томонидаи босиб олиниши масалаларининг ўрганилиши. Россия империяси мустамлакачилиги даври тарихшунослиги. Даврий матбуотда хонликлар ҳаётига оид маълумотлар. “Туркестанский сборник” ва статистик тадқиқотларда Бухоро, Хива, Кўқон хонликлари ҳақидаги маълумотлар.
Туркистонда большевиклар ҳукмронлиги ва унинг хонликларга таъсири. Бухоро ва Хива хонликларининг тугатилиши.
Жадид мутафаккирларининг тарих, тарих фани ва таълими ҳамда тарихшунослик ҳақидаги дунёкарашлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |